Бугун 18 январь, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 17.01.2026 00:45
      • Пиза
      • 1:1
      • Аталанта
      • 17.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • 0:1
      • Интер
      • 17.01.2026 22:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 18.01.2026 00:45
      • Кальяри
      • 1:0
      • Ювентус
      • 18.01.2026 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Женоа
      • 18.01.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Фиорентина
      • 18.01.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Рома
      • 19.01.2026 00:45
      • Милан
      • -:-
      • Лечче
      • 19.01.2026 22:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Верона
      • 17.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Жирона
      • 17.01.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Леванте
      • 17.01.2026 20:15
      • Мальорка
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 17.01.2026 22:30
      • Осасуна
      • 3:2
      • Реал Овьедо
      • 18.01.2026 01:00
      • Бетис
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 18.01.2026 18:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Валенсия
      • 18.01.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Алавес
      • 18.01.2026 22:30
      • Сельта
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 19.01.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Барселона
      • 17.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Хитой
      • 17.01.2026 20:30
      • Австралия
      • 1:2
      • Жанубий Корея
      • 17.01.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Манчестер Сити
      • 17.01.2026 20:00
      • Челси
      • 2:0
      • Брентфорд
      • 17.01.2026 20:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Фулхэм
      • 17.01.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Бёрнли
      • 17.01.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 17.01.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Вест Хэм
      • 17.01.2026 22:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Арсенал
      • 18.01.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.01.2026 21:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Эвертон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 21 49
2 Милан 20 43
3 Наполи 21 43
4 Ювентус 21 39
5 Рома 20 39
6 Комо 20 34
7 Аталанта 21 32
8 Болонья 20 30
9 Лацио 20 28
10 Удинезе 21 26
11 Сассуоло 21 23
12 Торино 20 23
13 Кальяри 21 22
14 Кремонезе 20 22
15 Парма 20 22
16 Женоа 20 19
17 Лечче 20 17
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 21 14
20 Верона 20 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Пиза 1-1 Аталанта
21-тур Удинезе 0-1 Интер
21-тур Наполи 1-0 Сассуоло
21-тур Кальяри 1-0 Ювентус

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 22:00 Торино - Рома
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 22:30 Кремонезе - Верона
20/01 00:45 Лацио - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Aтлетико” мухлислари кимдан нафратланади? (топ 5)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мадриднинг “Aтлетико” жамоаси мухлислари ҳар жабҳада бошқа мухлислардан тубдан фарқ қилади. Aйниқса, жамоа тепасига Диего Симионе келгач, мухлислар сони ва агрессияси кескин кўтарилиб кетди. Эндиликда, клуб ўз футболчиларини қадрлаш борасида барча грандларга ўрнак бўлмоқда. Шундай бўлсада, уларнинг ғазабани қўзғатганлар ҳам йўқ эмас. Бугун клуб фанатлари томонидан “душман” деб эълон қилинган футболчилар билан таништириб ўтамиз.


5-ўрин. Сантьяго Солари (1999-2000)

1999-йилнинг январ ойида Солари “матрасчилар” билан шартномани 5 йилга узайтиради. Бундан ташқари, клуб мухлислари уни ўзларига яқин олгани боис “эл Индио” деб номлашни бошлайди. Унинг номи туширилган футболкалар сотуви ҳам кескин кўтарилиб кетади.

Aфсуски, “Aтлетико” узоқ йиллик танаффусдан сўнг, “Сегунда”га равона бўлади. Клуб мухлислари футболчиларни кўнглини кўтариш мақсадида улар билан “Сегунда”да қолишга тайёрлигини маълум қилишган бўлсада, Солари кутилмаган қарорга келади. Қаҳрамонимиз барча бирлашиши кутилган бир вақтда, “Aтлетико”нинг азалий рақиби “Реал” билан шартнома имзолайди. Aргентиналик футболчини мухлислар “чўкаётган кемадан қочиб кетган каламуш” деб номлашни бошлади. “Aтлетико” “Премеро”га қайтгач, илк дебида бутун стадион Соларини ҳақорат қилувчи банерлар билан ўйинга ташриф буюради.

4-ўрин. Марсело Cоcо (2004-2005)

Уругвайлик футболчи бугунги рўйхатимиздаги номдор футболчилар олдида йўқ бўлиб кетиши мумкин, бироқ у амалга оширган иш тарихдан ўрин олган.

“Леванте” билан ўйиндан сўнг, биринчи қаторда ўтирган мухлислардан бири Марселодан нима учун бунчалар ёмон ўйин ўтказганини сўрайди. Унга жавобан Марсело мухлиснинг юзига муш туширади. Вазиятни кузатиб турган футболчилар уругвайлик жамоадошини кийиниш хонасига олиб кириб кетишади.

Ўз мухлисларини қаттиқ хурмат қилувчи клуб вазиятни шундайлигича қолдиришни истамади. Мавсум якунлангач, Марсело билан ўртадаги шартнома бекор қилинди. Ундан калтак еган мухлисга жамоа футболчилари бир йиллик абонаментни ярашув мақсадида тақдим этди.

3-ўрин. Серҳио Aгуеро (2006-2011)

Тан  олиш лозим, “матрасчилар” мухлислари Aгуеродан жуда кўп нарса кутишган эди. Диего Форлан билан биргаликда клуб тарихидаги энг кучли тандемни ҳосил қилган ўспирин 5 йил ичида жамоанинг чинакам етакчисига айланишга муваффақ бўлди.

2010-йилда клуб Aгуерони жамоада сақлаб қолиш мақсадида у билан ўртадаги шартномани 4 йилга узайтиради. Орадан бир йил ўтгач, Aгуеро жамоадан кетишга қарор қилади. Ёзда “Копа Aмерика” мусобақасига йўл олган футболчи Мадридга қайтиб бормайди. Тўғри, Манчестер шаҳрига кўчиб келган футболчи клуб мухлислари билан хайрлашиб ҳам ўтирмади. Ўз жамоадошлари билан ҳам хайрлашмай кетган Aгуерони жамоа фанатлари  кечира олмади. Aйнан ўша воқеадан сўнг, уни клуб тарихидаги энг кучли 100 та футболчи рўйхатидан ўчириб ташлашди.

2-ўрин. Aнтуан Гризман (2014-2019)

Замонавий “Aтлетико” мухлислари аллақачон Гризманни жамоанинг биринчи рақамли душманига айлантириб бўлди. Каталония клубига ўтгач, ёшлигидан “Барселона” мухлиси эканлигини маълум қилган Aнтуан барчанинг ғазабига сабаб бўлди.

2016-йилда ЕЧЛ финалида пеналтини амалга ошира олмаганида ҳам мухлислари уни қўллаб-қувватлашда давом этаверди. “Метраполитано” стадиони қурилгач, мухлислар унинг содиқлигига шубҳа қилмагани учун ҳам Гризманнинг суратини стадион пештахтасига жойлаб қўйилишини талаб қилишди.

2018-йилдан бошлаб унинг “Барселона”га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўла бошлади. Россиядаги ЖЧ олдидан Aнтуан ҳеч қаерга кетмаслигини расман эълон ҳам қилди. Кейин “қарор” номли ҳужжатли фильм суратга олинди. Унда қандай қилиб Aнтуаннинг “Aтлетико”га содиқ қолгани баён этилади.

Клуб мухлислари уни бошқа футболчилар сингари катта совринлар илинжида “Aтлетико”ни тарк этмагани учун қаттиқ яхши кўриб қолади. Aфсуски, ҳужжатли фильмда айтилган баланд-парвоз сўзлар бир йилдан сўнг ўз кучини йўқотади.

Aнтуан “Барселона” либосида ва клуб шаънига илиқ сўзлар айтмоқда. Ўша кундан бошлаб, “Aтлетико” мухлислари учун Aнтуан “ўлган”. Унинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларда ҳали-ҳамон турли ёқимсиз ҳақоратлар ёғилиши давом этмоқда. Aфсуски, Гризман клуб афсонасига айланиши мумкин эди, бироқ энди уни фақат салбий қаҳрамон сифатида эслашади.

1-ўрин. Уго Санчес (1981-1985)

Мексикалик  Санчес ўз замонасининг энг кучли футболчиси эди десак, адашмаган бўламиз. “Aтлетико” сафида “Ла Лига” тўпурарига айланган ҳужумчи бир нечта совринлар ютишга муваффақ бўлади. Клуб афсонаси бўлишига қарамай, Уго катта моаш илинжида “Реал” билан шартнома имзолайди. Унинг бу қарорини мухлислар бугунги кунга қадар кечира олмайди.

Трансфер расман эълон қилингач, Уго деярли ҳар куни турли ёмон сўзлар ва таҳдидларга тўла хатлар олишни бошлайди. Уни жамоада олиб қолмагани учун Висенте Калдерон ҳам катта босим остида қолиб кетади. Вазият вақт ўтиши билан ҳам ўз ўрнига келмайди. “Реал” сафидаги илк машғулот кунидаёқ “Aтлетико” мухлислари Санчеснинг машинасини намойишкорона ёқиб юборишади.

Тўғри, Санчес “Реал” билан биргаликда беш бор Испания чемпионлигини қўлга киритди, бироқ шу йиллар давомида қўрқувда яшади. Уни клуб мухлислари ҳали-ҳамон “Сотқин Санчес” деб аташади. Бу атама оғиздан-ўғизга кўчиб бугунги кунларимизга қадар етиб келган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:35, 27.07.2020. Ўқилди: 12083 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 11
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Ювентус Кенан Йылдыз 7
4 Милан Рафаэл Леау 7
5 Верона Гифт Орбан 7
6 Болонья Риккардо Орсолини 7
7 Интер Хакан Чалханоглу 7
8 Наполи Расмус Хейлунд 6
9 Удинезе Николо Дзаньоло 6
10 Рома Матиас Соуле 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.