Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Азим Аҳмедов: «ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) қарорига кўра,барча футбол мусобақалари 15 августгача қолдирилди. Бунгача Coca Cola Суперлиганинг 1-давранинг сўнгги 4та тур баҳслари марказлашган ҳолда, Тошкентда ўтказилиши эълон қилинганди. Бундан ташқари, 23 июль куни Coca Cola Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи баҳсларига қуръа ташланиб, унга кўра, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби “А” гуруҳидан жой олган ҳолда, ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилиб, сафарда “Андижон” ҳамда АГМК жамоаларига қарши майдонга тушадиган бўлди.

Биз “лочинлар”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси ва сардори Азимжон Аҳмедовдан мазкур масалалар бўйича интервью олдик.

— ЎзПФЛ қарорига кўра, 15 августгача юртимизда барча футбол мусобақалари тўхтатилди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?
— Ўзингизга маълум, мамлакатимизда карантин талаблари 15 августгача узайтирилди. ПФЛ ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА)нинг тавсия хати, шунингдек, мавжуд ҳолат, қолаверса, футболчи ва мураббийлар билан боғлиқ шароитлар, мамлакатимизда ҳукм сураётган карантин даври ҳамда ундаги мураккабликларни инобатга олган ҳолда, шундай қарорга келганлиги, барча учун соғлиқ биринчи ўринда эканлигини ўз хабарида таъкидлаб ўтди.

Мен ҳам ушбу қарорни маъқуллайман. Чунки Суперлиганинг кўплаб клубларидаги футболчилар коронавирусга чалинишди. Ҳаттоки, ”Сурхон” жамоасининг 15 нафар ўйинчиси коронавирусга чалинганлиги эълон қилинди. Бундай шароитда эса футбол баҳсларини ўтказиш бошқаларга ҳам хавф туғдириши эҳтимолдан холи эмас.

Ахир, футболчиларнинг соғлиқлари барча нарсадан устун! Умид қиламанки, 15 августга қадар коронавирусга чалинган барча ўйинчилар шифо топишади ҳамда футбол яна давом эттирилади.

— Биринчи давранинг сўнгги 4та тур баҳслари марказлашган ҳолда, Тошкентда ўтказилиши режалаштирилаётганди. Бу борада фикрингиз қандай?
— ПФЛ раҳбарияти барча қарорларни жамоаларга осон бўлиши учун чиқаради. Ушбу қарор ҳам айни пайтдаги пандемия ва карантин шароитидан келиб чиқиб, қабул қилинганди, менимча. Айни пайтда пандемия сабабли, барибир Суперлига ўйинлари мухлисларсиз ўтказиляпти. Шундай экан, менимча, жамоаларга қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. Рестартдан кейинги баҳсларда “Навбаҳор” ишқибозларсиз ҳам муносиб ўйнай олишини исботлади. Шу боис, ПФЛнинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қиламиз ҳамда мусобақани қандай ва қаерда давом эттиришни лозим топса, Суперлига баҳсларини шундай тарзда давом эттирамиз.

— Финал баҳси Наманганда ўтказиладиган Ўзбекистон кубогининг “Навбаҳор”га гуруҳ босқичида рақиб бўладиган жамоалар борасида нима дея оласиз?
— “Металлург” ва АГМК клублари айни пайтда Суперлига ўйинларини ҳам яхши ўтказишмоқда. Шунинг учун ушбу жамоаларга қарши кечадиган баҳсларнинг кескин курашлар остида ўтиши аниқ. “Андижон”га қарши кечадиган ўйинлар эса ўзингизга маълум, “водий дербиси” мақомида бўлади ҳамда бундай учрашувлар жамоалар қайси ўринни эгаллаб турганлигидан қатъий назар, доимо шиддатли тарзда кечган. Шу боис, бемалол “Навбаҳор” кучли гуруҳдан жой олди, дея оламан. Аммо жорий мавсумда ўз олдимизга юксак мақсадлар қўйганмиз, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишни ният қилганмиз. Шундай экан, буни амалга ошириш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз. Ўзбекистон кубогини қўлга киритсак, шундай имкониятга эга бўламиз. Бундан ташқари, таъкидлаганингиздек, кубок финали баҳси Наманганда ўтказилади. Шундай экан, ушбу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда, биллур совринни қўлга киритиб, мухлисларга қувонч улашиш ниятидамиз.

Жамоамизнинг айни пайтдаги таркиби буни амалга оширишга қодир. Худо хоҳласа, финал ўйинига етиб олсак, унгача пандемия даври ҳам якунланиб, мухлисларнинг стадионларга қайтишларига ҳам рухсат берилса, ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи ўйинида ўзгача аншлаг юзага келишига шубҳам йўқ. Биз эса бундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз ҳамда узоқ танаффусдан кейин яна Ўзбекистон кубоги соҳибига айланамиз, деган умиддаман.

Сўзим якунида фурсатдан фойдаланган ҳолда, барча мухлисларни кириб келаётган Қурбон ҳайити билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилайман.

Илоҳим, коронавирус балоси юртимиздан тезроқ даф бўлсин! Бахтимизга барча мухлислар соғ бўлишсин!

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:42, 28.07.2020. Ўқилди: 3454 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик