Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 57
2 Насаф 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 26 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна
26-тур Қизилқум 2-0 Динамо
26-тур Шўртан 0-2 Нефтчи
26-тур Қўқон-1912 2-0 Навбаҳор
26-тур ОКМК 1-1 Насаф
26-тур Бунёдкор 2-1 Машъал
26-тур Сурхон 4-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

30/10 18:30 Динамо - Хоразм
30/10 18:30 Навбаҳор - Насаф
31/10 18:30 Шўртан - ОКМК
01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7855 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реалду»

Баҳо:
+1 | -1
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Икки ўйиннинг бир кунда бўлишида ҳам рамзий маъно бордек. Айнан боғлиқлик Роналду ва "Реал"да. Роналду доим мана шундай паллаларда ўз жамоаларига ёрдам бериб келган, юмшоқ қилиб айтганда. Аслида эса португаллик футболчи етаклаб, опичлаб келаси босқичларга олиб борганини бугун "Реал" мисолида кўрдик.

У "қироллик клуби"дан кетгач, таркибда деярли катта ўзгариш бўлгани йўқдек. Уни устига клуб Ла Лигани ҳам қўлга киритди. Роналду билан эса 9 йил ичида Мадрид клуби менимча икки бор Примерада зафар қучган. Аммо, Чемпионлар Лигасида 4 марта ғолиб бўлган. Бу балки "Реал"нинг эмас, Роналдунинг турниридек таасурот уйғотмаяптими сизларда?

"Юве"ни ҳам бугун яна бир ўзи опичлаб, дарёнинг нариги томонига олиб ўтмоқчи эди, бироқ бироз ўхшамади. Нега? Сабаби футболчиларнинг даражаси бошқа. Яъни бу "Реал"даги жамоадошлари эмас. Мураббий — қўрқоқ Сарри. Тўғри, Дибала Криштиану билан яхши чиқишиб олган эди, лекин бугунги ўйинга унинг жисмоний ҳолати тайёр эмас эканлигини кўрдик. Бернардески баҳсни яхши бошлаганди, аммо Сарри уни аргентиналик билан алмаштирди. Мураббийнинг юришлари ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказмай қолмади, лекин ижобий томонга дея олмаймиз.

Хуллас, бу бир ўйин билан боғлиқ вазият эмас. Доим бир футболчининг ўзи тортиб юролмайди. "Реал"га келсак, ҳамма Варанни айбламоқда, бунга эътироз йўқ. Рамоссиз Варан, Рамос билан ўйнайдиган Варандан фарқ қиларкан, дейишди устозлар. Қўшиламан. Аммо икки ўйинни олиб қарасак айнан иккинчи ўйинга катта таъсир этган омиллардан бири Рамоснинг биринчи ўйиндаги қизил карточкаси. Унинг ҳам айби менимча Варанникидан кам эмас. Майли ўз манфаатлари учун бўлса ҳам жамоани доим олдинга чорлайдиган, доим голга чанқоқ Роналду "Реал"ни тарк этганига 2 йил бўлди. Бунга жамоа кўникди ҳам дейлик. Аммо, худди шундай вазифани ўз зиммасига олган, ички чемпионатда клубнинг иккинчи тўпурари бўлган Рамос ҳам қизил олиб, жамоасини қийин аҳволга солиб қўйгани Вараннинг хатолари фонида қолиб кетмадимикин?! Варан хато қилди, лекин ҳужумдаги фаолликчи, ярим ҳимоя ва ҳужум?

Зидан ҳам 83-дақиқада 3 ўзгаришни амалга оширди. Наҳот, иккинчи голдан кейин ўзгаришларни амалга оширишнинг имкони йўқ эди?! Нега Асенсиони эртароқ туширмади? Нима учун Азарнинг ўйинини кўра туриб, аввалроқ уни ўзгартирмади? "Реал"да  Винисиус деган футболчиси бор эди, адашмасам. Ҳар ҳолда Винисиус Йовичдан яхшироқ ўйин кўрсатиши клубнинг ёш мухлисларига ҳам аён. Ёки Зиданнинг ҳам муваффақиятлари негизини Роналдунинг якка ҳал этган ўйинлари ташкил этадими?

Қисқа қилиб айтганда, Роналдуга бугун "Реал" керак эди, "Реал"га Роналду.

Муҳаммадали Муҳаммадкаримов.

Манба: https://t.me/Muhammadali_Muhammadkarimov
Киритилди: 13:30, 08.08.2020. Ўқилди: 12516 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.