«Барселона» ва «Бавария» ЕЧЛ рекордини ўрнатишди
«Барселона» ва «Бавария» клублари Европа чемпионлар лигаси чорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Каталонияликлар 1/8 финал босқичида «Наполи»ни, мюнхенликлар «Челси»ни ортда қолдиришди.
"Gracenote Live" тарқатган хабарга кўра, «Бавария» ва «Барселона» клублари ўз тарихларида 18-марта ЕЧЛ чорак финалга чиқишди. Бу эса мусобақа рекорди ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич бўйича улардан кейинги ўринни эгаллаб турган «Реал» эса 16 марта чорак финалда иштирок этган.
Турнирда чорак финал босқичи мавсум-1994/95дан бошлаб жорий қилинган.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 02:31, 09.08.2020. Ўқилди: 8922 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар