Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. «ПСЖ» «Лейпциг»ни тор-мор этиб, финалга чиқди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа чемпионлар лигасининг дастлабки финалчиси аниқ бўлди. Чорак финалда "Атлетико" қаршилигини чиройли синдира олган «Лейпциг», бу сафар «Пари Сен-Жермен» олдида ожизлик қилди. Юлиан Нагельсманнинг режаси бугун иш бермади. Аксинча, "ПСЖ" юлдузларининг ўйини тўқнашув тақдирини ҳал қилди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Мбаппенинг узатмасидан кейин Неймар яккама-якка вазиятга чиқди. Бразилиялик футболчининг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.

Орадан 7 дақиқа ўтиб учрашувда ҳисоб очилди. Ди Мария жаримадан етказилган узатмани Маркиньос бош билан дарвозага буриб юборди.

Баҳснинг 35-дақиқасида Неймар яна бир зарба билан устунни нишонга олди. Бўлим тугашига 3 дақиқа қолган "Лейпциг" дарвозабони Петер Гулачи қўпол хатога йўл қўйди. Парадес тўпни жарима майдонига етказди ва Неймар товони билан шундай узатма бердики, Ди Марияда дарвозани ишғол қилишдан бошқа имконият қолмади — 0:2.

Иккинчи бўлимнинг 56-дақақасида эса ҳисоб йирик кўринишга келди. Ди Мариянинг чап қанотдан етказган тўпини Хуан Бернат дарвозага жойлаб қўйди.

Германияликлар қолган дақиқаларда ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилишди. Аммо "ПСЖ" қарши ҳужумлари хавфлироқ чиқди.

Шу тариқа, "Пари Сен-Жермен" ўз тарихида илк марта Европа чемпионлар лигаси мусобақаси финалига чиқди.

Европа чемпионлар лигаси, ярим финал
РБ Лейпциг Германия – ПСЖ Франция 0:3 (0:2)
Голлар: 0:1 – 13 Маркиньос, 0:2 – 42 Ди Мария, 0:3 – 56 Бернат.
РБ Лейпциг – Гулачи, Анхелиньо, Упамекано, Мукиеле, Клостерманн (Орбан, 82), Лаймер (Хальстенберг, 62), Забитцер, Кампль (Адамс, 64), Ольмо (Шик, 46), Нкунку (Форсберг, 46), Поульсен.
ПСЖ – Рико, Бернат, Кимпембе, Тиаго Силва, Маркиньос, Паредес (Дракслер, 83), Эррера (Верратти, 83), Ди Мария (Сарабия, 87), Керер, Мбаппе (Шупо-Мотинг, 86), Неймар.
Огоҳлантиришлар: Кимпембе (45), Лаймер (61), Хальстенберг (79), Поульсен (79).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:59, 19.08.2020. Ўқилди: 4903 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.