Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3787 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси учун “порлоқ йўл совхози”. Ақлли ҳужайралар бирлашадими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугунги футболнинг энг шов-шувли мавзуси, шак-шубҳасиз, Лионель Мессининг “Барселона”дан кетишга қарор қилгани. Тўғри, Лео раҳбариятдан норози бўлган пайтлари аввал ҳам “кетаман”га тушиб қолган, аммо бугунги вазият жуда жиддий.

ПИЧОҚ СУЯККА ҚАДАЛДИ

Месси жуда кўп ҳолатларда раҳбариятдан ҳафсаласи пир бўлган, афтидан, Бартомеунинг қарорлари Мессининг ишончини сўндирган. Эрнесто Вальверде билан ўтган омадсиз мавсумдан сўнг унчалик машҳур бўлмаган ва мақташга арзигулик натижага эришмаган Кике Сетьеннинг олиб келиниши ҳам Мессининг футболчи учун аҳмоқоноа қарор эди, аслида. Аммо Лео кутди. Вазият яхши томонга ўзгарар деб ўйлади. Бироқ раҳбариятнинг Неймар борасидаги ҳафсаласизлиги, футболчилар харид қилишдаги беқарорлик ва буларнинг самараси ўлароқ “Бавария”дан учралган шармандали мағлубият клубдаги муҳит жуда оғир аҳволда эканлигини кўрсатиб қўйди. Аксига олиб, Рональд Куман ҳам Месси билан гаплашганида ҳеч бир футболчи жамоадан устун тура олмаслигини таъкидлади. Месси тушундики, “Барселона” яна ўзи хоҳлаганидек жамоага айланиши даргумон. Энг кутилмагани, Рональд Куманнинг Суарес билан хайрлашишга қарор қилгани бўлди (хориж ОАВга кўра, Куман бу борада уругвайлик ҳужумчи билан бафуржа гаплашиб олади). Тасаввур қилинг, жамоанинг ҳужум чизиғида етарлича муаммо юзага келган бир пайтда мураббий асосий ҳужумчилардан бирини кераксиз, деб турса... Бу қарордан кейин Месси Куманнинг ақли жойида эканлигига ҳам шубҳа қилиб қолган бўлса, не ажаб...

ТЎЛИҚ ЯНГИЛАНИШ

Куман жамоани тўлиқ янгиламоқчи. Пойдеворигача. Табиийки, Месси таркибда бўлган пайтда клубни тўлиқ янгилаш Куманга қийинчилик туғдиради, чунки Лео бош мураббийга ўз норозилигини бемалол айта оладиган даражага чиқиб бўлган. Эҳтимол, Куман тўлиқ мустақилликка эришиш учун Мессидан воз кечишга қарор қилгандир. Эҳтимол, шунинг учун “ичидагиларни мураббийга топ тортмай айтадиган” Суаресни кераксиз деб ҳисоблагандир. Шунинг учун ҳам бош мураббийга эътироз билдира оладиган даражага чиқмаган ва Куман нима деса, жон деб бажарадиган Бретуэйтнинг Каталонияда қолиши кафолатлангандир. Ҳатто Бретуэйт Мессининг рақамига “кўз олайтира” бошлагани ҳақида ҳам хабарларни ўқидик.

Мессисиз “Барселона” тамом бўладими? Йўқ, албатта. Месси ҳам оддий одам, яъни яна кимдир унинг ўрнини босиши мумкин. Ёки “Барселона” бир-икки етакчига эмас, жамоавий ўйинга асосланган клубга айланар. Аммо бунинг учун камида икки-уч йил вақт керак бўлади. Куман жуда оғир, лекин керакли йўлни танлади — жамоада авлодлар алмашинуви юз беради энди. Фақат клубдан кетаётган футболчиларнинг ўрнига муносиб номзодлар топилиши керак. Масалан, “Барселона” Суареснинг ўрнига Иммобилени олиб келмоқчи эканлиги ҳақида хабар тарқалди. Бу тўғри қарор эмас, чунки Чиро ҳам ёши ўтиб бораётган ҳужумчи. Марҳамат, мақсад жамоани ёшартиришми, ёшроқ иқтидорларни излаб топиш керак. Лекин шуниси аниқки, Мессисиз “Барселона”га жуда қийин бўлади.

АЗАЛИЙ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ

Мухлислар ўртасида айланаётган “Месси бошқа жамоада ўйнай оладими?” деган савол ечимини топади, шекилли. Фикримча, Лео “Манчестер Сити”да “портлайди”. Сабаби, унга “Барселона”да етишмаётган фигура Манчестерда бор. Бу Пеп Гвардиола. Бир пайтлар Златаннинг ўрнига Мессини танлаган Гвардиола аргентиналик футболчининг карьерасида муҳим ўрин тутади. Мессининг миясида айланаётган ғоялар, тактикаларнинг ярми Гвардиоланинг миясида ин қурган. Агар бу ғоялар бирлашса, у ёғини тасаввур қилаверинг.

Ўз навбатида Гвардиола “Барселона”дан кетганидан кейин “қуролини йўқотган овчи”га ўхшаб қолди. “Бавария”да ҳам, “Манчестер Сити”да ҳам унга фикрларини тўлиқ англаб, амалга оширадиган футболчи етишмади. Шу боис ҳам ЕЧЛ ғолиби бўлиш бўйича устаси фарангга айланган Пеп “Барселона”дан кейин ушбу совринга яқинлаша олмаяпти ҳам. Мессининг келиши эса Гвардиоланинг миясида мудраб қолган ҳужайраларни-да ғимирлатиб юборади. Месси ўзи истаганидек янги жамоасида яна “Олтин тўп” соҳиби бўлиши мумкин. Қолаверса, АПЛ янада қизийди. Эҳтимол, Месси ўтса, “шаҳарликлар” мутлақ гегемонга айланади, деб ўйлаётгандирсиз. Йўқ, асло. Шунчаки рақобат янада кучаяди, аммо АПЛ биргина футболчи, ҳатто у Месси бўлганда ҳам рақобатни ўлдириб юборадиган чемпионат эмас. Агар Месси ПСЖга ўтганида бемалол Франция чемпионатида рақобат бутунлай ўлди, дейиш мумкин бўлар (ёки “Ювентус”га ўтса, А Серияда), бироқ АПЛ умуман бошқа даража.

Месси айни дамда тўғри йўлдан кетмоқда. “Барселона”ни тарк этиш ва “шаҳарликлар” сафига ўтиш — энг мақбул йўлдек кўринмоқда. “Манчестер Сити” Месси учун “порлоқ йўл совхози”га айланадими? Трансфер ҳал бўлсин, ҳаммасини кўрамиз...

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:55, 31.08.2020. Ўқилди: 10762 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.