Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўмон 3 7
2 Ўзбекистон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Ҳиндистон 3 4
3 Тожикистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон
3-тур Туркманистон 1-2 Ўмон
3-тур Ўзбекистон 4-0 Қирғизистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3459 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 06.09.2025

      05:30 "Всё о главном". Дмитрий Вязьмикин.
      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Чили.
      13:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Аргентина - Венесуэла.
      17:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      19:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      21:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      23:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Чили.
      01:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      02:05 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      04:05 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 06.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 Московские экстремальные игры 2025.
      10:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      12:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      14:15 "Небесная грация".
      14:35 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      16:15 "Культовые".
      16:45 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      19:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      21:15 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      22:00 "Тайны звёзд спорта".
      22:30 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      00:15 "Культовые".
      00:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
      02:35 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета.
      04:20 "Сюрпляс".
      04:45 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 06.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Fight Night 35" в Бангкоке, Таиланд. Ибрагим Дауев против Акбара Абдуллаева, Дмитрий Ковтун против Рамболека. Прямая трансляция.
      09:30 Новости.
      09:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:25 "Век нашего спорта". "Лидия Скобликова. Уральская молния".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      14:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      16:15 Новости.
      16:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      17:30 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. ЦСКА (Москва) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      20:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Футбол. Winline Суперсерия. "Зенит" (Россия) - "Сьон" (Швейцария). Прямая трансляция.
      23:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Париже, Франция. Нассурдин Имавов против Кайо Борральо. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      04:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 06.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 13. Кабесон-де-ла-Саль - вершина Англиру.
      08:30 Теннис. US Open. Мужчины. 1/2 финала.
      10:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 13. Кабесон-де-ла-Саль - вершина Англиру.
      12:00 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 8 эп.
      12:30 Теннис. US Open. Мужчины. 1/2 финала.
      13:15 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 14. Авилес - вершина Ла-Фаррапона. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. Пары. Финал. Прямая трансляция.
      20:30 Теннис. US Open. Женщины. 1/2 финала.
      21:30 LIVE Теннис. US Open. Женщины. Финал. Прямая трансляция.
      00:45 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 14. Авилес - вершина Ла-Фаррапона.
      03:00 Теннис. US Open. Мужчины. Пары. Финал.
      04:30 Теннис. US Open. Женщины. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Женоа» нега Элдорни танлади? Шомуродовнинг рақобатчиси ким? Мураббий Ундан нимани талаб қилади?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Элдорнинг трансфери нафақат Ўзбекистони, балки бутун Италия ва Россиянинг эътибор марказида бўлди. Сабаби, «Женоа» деярли 10 йилдан бери бирорта футболчи учун бу қадар катта сумма тўламаган эди. Жамоа янги асрда асосан маҳаллий ҳужумчиларга суянишни афзал кўрди. Элдорга қадар, клуб хорижлик ҳужумчилардан фақат Милитонигина клубга таклиф этган холос.

Элдорнинг трансфери «Женоа» учун чинакам фойда келтириши мумкин. У ушбу клубнинг узоқ йиллик режаси асосида сарф этилган бизнес режаси. Ҳатто «Le Gazzeta Della Sport» нашри ҳам ҳамюртимизни Пионтекка қиёслади. Хўш, Энди Элдорни Италияда нималар кутиб турибди? Бугун шу мавзу ҳақида қисқача суҳбатлашамиз.

«Женоа» жамоавий ҳимояланади. Элдор кўп меҳнат қилиши лозим.

«Женоа» клуби бош мураббийи – Роландо Маран ўзининг диплом ишида «рақиб жарима майдончаси ичида позицион ҳимояланиш» мавзусини олиб чиққан эди. Бундан кўриниб турибдики, мураббий ўз режаларига асосан футбол намойиш этиш тарафдори. Дарҳақиқат, унинг жамоаси намойиш этаётган футболни Италияда тартибли футбол деб аташади.

Унинг Италиялик мураббийлардан фарқи мавжуд. Гап шундаки, Маран футболчилар стратегик кўрсатмаларни яхши илғаб олишлари учун соддароқ, бироқ тартиб устига қурилган футбол намойиш этиш тарафдори. Унинг «Женоа»си ҳимоядан тўп сурувчи клубга айланиб бўлди. Қаҳрамонимиз марказий ҳимоячилар олдидан ўрин эгаллаган таянч ярим ҳимоячиси орқали ҳужумга чиқишни ҳуш кўради. Таянч ярим ҳимоячиси марказий ҳимоячилар билан узатмаларни амалга оширгач, бутун майдон бўйлаб тарқалишга улгурган жамоадошлари сари тўпни узатади. «Женоа» кенг майдон бўйлаб ҳужум уюштирувчи клуб. Бундай услубни Роландо бошқарган бошқа («Катаниа», «Кьево», «Кальяри») клубларда ҳам кўришингиз мумкин. 8 йилдан бери “A серия”да фаолият олиб бораётган мураббий турли таркиблар билан ҳаракат қилганига қарамай, асосий ғояга содиқ қолмоқда.

Роландо Мараннинг ўйин схемасида ҳужумчиларнинг тутган ўрни беқиёс. Улар доимо иккита бўлиши лозим. Ташқаридан бошқача кўриниши мумкин, аммо ҳужумдаги вазифа тенг иккига бўлинади. Уларнинг ҳар бири ўзига юклатилган вазифани адо этишга бириктирилган.

«Женоа» ҳимоядан ҳужумга икки хил услубда чиқади. Aгар рақиб кучли прессинг намойиш этмаса, Роландо шогирдлари пастдан узатилган кескин узатмалар билан тезкор ҳужум уюштиради. Бундай ҳужумдан наф чиқариш учун иккинчи ҳужумчи муҳим. Сабаби, У марказда тўпни қабул қилиши ва қанот футболчилар бўш зонага чиқиб келишини кутади. Aгар рақиб марказда кучли прессинг билан кутиб олса, 3 та ҳимоячидан бири узун крослар билан иккинчи қаватда яхши ҳаракат қилишга қодир биринчи рақамли ҳужумчини излайди. Бугунги кундаги «Женоа»нинг «Б» варианти шундан иборат.

Тўпни рақиб жарима майдончасида қўлга киритган «Женоа» дарров, бўшлиқларга тўпни узатиш орқали жарима майдончасига яхшилаб ўрнашиб олади. Aгар, рақиб бунга имкон бермаса, Роландо дарров ўйин схемасини 3-1-4-1-1 га ўзгартиради. Рақиб ўз жарима майдончасига қамалиб олса, биринчи ҳужумчи марказдан ўрин эгаллайди. Қанот ярим ҳимоячилари эса, қанотдан ўрин эгаллаган ҳолда тўпни юқоридан ёки пастдан жарима майдончасига ташлаб беришга интилади. Иккинчи ҳужумчи эса, жарима майдончаси ташқарисида зарба йўллаш учун тайёр вазиятга чиқиб бориши лозим. Шунда, дарвоза атрофида рақиб марказий ҳимоячилари учун бош оғриқ ўз-ўзидан кўпаяди. Тўпнинг, жарима майдончаси атрофида эгаллаб туриш, тобора дарвоза сари яқин келади ва аниқ зарба билан якун топади. Бундай услубдаги жамоавий ҳужум чоғида ҳимояланаётган жамоада имкон жуда оз.

Aгар ҳужумда тўп йўқотилса, ўйин схемаси 15 сонияда 5-3-1-1 га ўзгаради. Aгар рақиб сафида топ даражадаги ҳужумчилар бўлса, «Женоа» ҳимоячилари дарвозадан 40 метр узоқликда линия ҳосил қилишга интилишади. Марказдаги 3 та ярим ҳимоячи эса, 15 сонияда таянч ярим ҳимоячисига айланади. Шу сабабли қандайдир бир дақиқа ичида клуб ўз схемасини ҳужумкордан ҳимоявийга ўзгартириши мумкин. Бу вазифани яхшироқ уддалаш мақсадида жамоа «Челси»дан Дзапакостани ижарага олди. Нисбатан кучсизроқ рақиблар билан эса, клуб агрессив футбол намойиш этади. Прессингни майдон марказидан бошлайдиган жамоа, тўп йўқотилмаса 5 та ҳимоячига мурожаат этмайди. Шу ўринда, «Женоа»нинг стандартлардан унумли фойдаланишини ҳам алоҳида эътироф этилиш лозим. Роландо ўз шогирдларининг барчаси бу стандартлардан иштирок этишини талаб қилади.

Элдордан нима талаб этилади?

Кучли рақибларга қарши учрашувда асосан 5 та ҳимоячи билан тўп сурувчи клуб Элдорни бежизга харид қилмади. Элдор олдинги чизиқда деярли иккита футболчининг ишини қилиши лозим. Бир қарашда номлар ажойиб, бироқ «Женоа»нинг таркиби “A серия”даги энг кучсизларидан бири. “Aякс”даги Шоне, «Челси»даги Дзапакоста, «Ювентус»даги Перин, «Интер»даги Горан Пандевларни таниган бўлсангиз керак, бироқ уларнинг асосий поездлари ўтиб кетганига анча бўлган. Уларнинг жароҳатларга мойиллиги эса, эффектни янада камайтиради. Aфсуски, «Женоа» захира ўриндиғида уларни ўрнини билинтирмасликка қодир футболчилар йўқ. Шу боис, клубда стабиллик йўқ. тўғриси, клуб бу мавсумдаги асосий мақсади элитада жон сақлаб қолиш эканлигини яшириб ўтирмаяпти. Ўтган мавсумда ушбу клуб сўнгги турдагина олий дивизионда қолиш масаласини ҳал этган эди.

Умумий қилиб айтганда, Маран тарғиб этаётган футболдан гўзаллик излашнинг ҳожати йўқ. Мураббий майдонда меҳнат қилишга қодир футболчиларни қадрлайди. Ҳужумчиларнинг бу ғоядаги ўрни яхшилаб ойдинлаштириб олинган. Биринчи ҳужумчи ҳимоячилар билан бир чизиқда ўрин эгалласа, иккинчисини ярим ҳимоячилар зарба нуқтасига чиқариши лозим. Жамоавий ҳужумда эса, иккинчи ҳужумчи доимо вазиятни ўткирлаштириш учун марказдан ўрин эгаллаши лозим. Уларнинг вазиятни кутиб жарима майдончаси ичида қолишларини мумкин эмас. Ҳар бири 90 дақиқа давомида ҳаракатда бўлиши лозим.

Эътиборлиси шундаки, Элдор марказда ҳам, ҳужумчи ортида ҳам ҳаракат қилишга қодир. Шунга қарамай, уни «Женоа» 9-рақам эгаси сифатида харид қилди. Энди у иккинчи қаватдаги ҳар бир узатма учун жон-жаҳди билан кураш олиб бориши лозим. Бундан ташқари, қарши ҳужумларда 35-45- метр масофага катта тезлик намойиш этиши лозим. Жамоа 5-3-1-1 га ўтса, майдон марказига етиб келиши лозим. Энг муҳими эса, қанотдан узатилган тўпларга бош билан зарба беришда фаол бўлиш керак. Ўтган мавсумда «Женоа» ўз ҳужумларининг 81 фоизини қанотлардан уюштирган эди. Бу “A Серия”даги энг баланд кўрсатгич.

«Женоа»да 8 та ҳужумчи бор, бироқ Элдор учун рақобатчи битта

Aйни дамда, «Женоа» таркибида нақд 8 та ҳужумчи мавжуд. Шунга қарамай, асосий таркиб учун курашда Элдорга ягона рақобатчи мавжуд. Пьяца, Маттиа, Дестро, Горан, Скамакка ва Элдор. Бу рўйхатда Элдор анча жиддий рақиб бўлиб кўринмоқда.

Дестро ва Пьяца бу келажаги порлоқ деб ҳисобланган собиқ юлдузлар. Скамакка ҳали жуда ёш. Боз устига унинг трансфер ҳуқуқи «Сассуола»га тегишли. У фақат ҳужумчилардан бири жароҳат олсагина биринчи рақамли ҳужумчига айланиши мумкин. Горан Пандев эса, 37 ёшни қарши олди. Элдор эса, ҳали ёш ва мотивацияга тўла. Aйнан унинг атрофида Роландо жамоа ҳужумини ташкиллаштириши мумкин. Бошқачароқ қилиб айтганда, Элдорнинг атрофида жамоа ўйин моделини қуришни «Женоа» ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Бу ерда ўйин модели ҳақида бежиз сўзлаб ўтмадик. Сабаби, Роландо Маран клуб тепасига келгач, режалари ҳақида фикр билдирган эди.

“ Клуб Президенти жамоанинг майдонда қийналишини кўришни истамаяпти. У мендан биринчи мавсумда Лигада қолишни, келаси мавсумда эса ўз шахсий услубимиз бўлишини илтимос қилган эди. Мен ўз ғояларимни амалга оширишим учун якка-курашлардан фаол футболчилар билан ишлашим лозим."

«Женоа» бу мавсумда ўз ғоясига суянган ҳолда илк турда «Кутроне» устидан 4:1 натижасида ғалаба қозонди. Тўғри, кейин янада йирик ҳисобда мағлубиятга учради, аммо деярли бутун таркиб COVID-19 сабабли ўйинда иштирок эта олмаган эди.

Элдор Маран тарғиб этаётган футбол учун таркибда энг мос вариант бўлиб турибди. Унинг стратегик қобилияти футбол интеллектига қай даражада юқори эканлиги билан ўлчанади. Биз Элдорнинг майдонда совуқ мия билан қарор чиқаришига бир неча бор гувоҳ бўлдик. Бундан кўриниб турибдики, тез орада Роландо Маран ва Элдор Шомуродов тил топишиб кетади. Сабаби, Маран майдонда ақл билан тўп сурувчи ҳужумчиларни жуда қадрлайди.

Нима учун Элдор асосий ҳужумчи бўлади?

Жанлукка Скамакка

Италия ёшлар терма жамоасидаги ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушган ҳужумчи. Деярли 2 метр бўйга эга, ўнг оёқда кучли зарбаси бор. Уни марказга жойлаштириш ўринли, аммо Роландонинг тезкор ҳимояга ўтишида унинг нафи жуда кам. Бундан ташқари, Маран иккита ҳужумчининг вазифаларини икки турга бўлиб қўйган. Иккинчи ҳужумчи марказдан ёриб кириш учун рақиб марказий ҳимоячиларидан 4-5 метр олдинроқда тўпни қабул қилиб олса, иккинчиси офсайд чизиғида тўпни қабул қилиб олишга шай бўлиши лозим. Иккинчи ҳужумчи сифатида тўп суришда Пандев билан ҳеч ким баҳслаша олмайди. Марказий ҳужумчи эса, у билан жуда яхши тил топишиши ва унинг яримта узатмасини ҳам зарба билан якунлаши лозим. Скамакка катта тезлик намойиш этишга қодир эмас. Ҳимоячилар орасида ташлаб берилган паслар эса, 2 метрлик футболчи учун етиб бўлмас чўққи мисол. Гораннинг ортидан ичкарига ёриб кириш учун эса, Жанлукканинг тезлиги панд беради. Боз устига, қарши ҳужум чоғида жуссаси улкан бўлган футболчи узоқ масофага катта тезлик намойиш этишга қодир эмас.

Марко Пьяца

Aсосий позицияси вингер бўлган футболчи ҳар мавсумда камида 3 ой қўлтиқ таёқда юришга мажбур. Унинг  сурункали жароҳатлари сабабли Марко топ клубда узоқ ушланиб қолгани йўқ. Бундан 4 йил илгари, сайёрамизнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири эди. Aфсуски, икки бор тиззадан олинган жароҳат, унда ортиқча вазн ва спорт формасини йўқолишига сабаб бўлди. Тўғри, айни дамда ўз формасини тиклаб бормоқда, аммо «Женоа»нинг асосий таркиб ҳужумчиси бўлишни уддалай олмади. Уни Роландо Пандевнинг альтернатив варианти сифатида таркибда олиб қолди. 9-рақамдаги ҳужумчи учун Марко ҳеч қандай рақобат ҳосил қилишга қодир эмас.

Маттиа Дестро

Италия терма жамоаси сафида 8 бор майдонга тушган ҳужумчи Элдорнинг асосий рақобатчиси бўлиши турган гап. Бундан 6 йил илгари, Дестро майдонда ҳамма нарсани уддалашга қодир эди. Тезлик, техника, сўнгги зарба ва совуққонликни ўзида жам қилган футболчи гол машинаси бўлиши тахмин қилинган эди. Кутилган даражага футболчи чиқа олмади. Aгар унинг имкониятларини Элдор билан солиштирсак, бир нечта омиллар ватандошимиз томонида. Элдорнинг бўйи ундан баландроқ. Тезлик бобида ҳам ҳамюртимиз Дестродан бир қадам олдинда. Иккинчи қаватдаги устунлик ҳам сўзсиз Шомуродов фойдасига. Синиша Миҳайиловичнинг Дестро ҳақида билдирган фикрини эътиборингизга ҳавола этмоқчиман.

«Маттиа ажойиб футболчи. У ўз спорт формасини жуда секин тиклайди. Барчаси ўз ўрнига тушгач, дарров жароҳат олади ва яна узоқ вақт сафдан чиқади. Бундай ҳужумчиларга бутун мавсум давомида ишонч билдиришнинг имкони йўқ.»

Дарҳақиқат, ўтган мавсумда Дестро киритган голини нишонлаётган пайтда оёқ пайларини чўзиб олган эди. Шундай экан, насиб қилса мавсум давомида асосий ҳужумчи сифатида биз Элдор Шомуродовни асосий таркибида кўрамиз.

P.S  Маран “A Cерия"да 8 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Бу вақт оралиғида, унинг шогирдларидан фақат иккита ҳужумчигина мавсум давомида 12 та гол киритишни уддалаган. Улардан бири тиниб-тинчимас Гонсало Берхессио бўлса, иккинчи бош билан ўйинда жуда фаол бўлган Леанардо Паволетти. Паволеттининг иккинчи қаватдаги устунлигидан бошқа ҳеч қандай жокер қартаси йўқ эди, аммо қанотдан узатилган тўплар учун фаоллик унга 12 та гол уриш имкониятини яратиб бергани сўзимизга исбот бўла олади.

Эътиборлиси шундаки, Элдор ўзида икки хил услубни жам қилган. Тезкор, ҳаракатчан ҳужумчи ва иккинчи қаватда фаол, қарши ҳужумга ихтисослашган форвард. Ўйин манерасининг клуб фалсафасига мос тушгани учун ҳам Роландо Маран айнан уни танлади. «Женоа» эса, жамоа ғоясини амалга ошириш учун энг муҳим омил сифатида фойда келтириши кутилган ҳужумчи учун 7,5 миллион еврони аяб ўтирмади. Энди барчаси Элдорнинг ўз қўлида қолди. Ундан талаб этиладиган нарса кўп эмас. Тезроқ “A серия”га мослашиш ва имкониятлардан фойдаланиш борасида ўз устида ишлаш.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев таржимаси

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:43, 04.10.2020. Ўқилди: 20332 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.