Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Ханс Флик Бундеслиганинг 6-тур доирасида "Кёльн" жамоасига қарши бўладиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кёльнда ҳам уч очкони қўлга киритишни хоҳлаймиз. Ҳар бир жамоа бизга қарши ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. "Бавария"га қарши жамоани руҳлантиришдан осон нарса йўқ. Барча бизга қарши 100 фоиз куч билан ўйнашга ва ўзининг яхши сифатларини кўрсатишга ҳаракат қилади.
Мен ҳар доим Кёльнга хурсанд ҳолда бораман, у ерда ажойиб дамларни ўтказганман. Таркиб? Биз имкон қадар юкламаларни тенглаштиришга ҳаракат қиламиз. Буни Кёльнда ҳам амалга оширамиз. Сане? У учрашувнинг биринчи дақиқасиданоқ майдонга чиқишга тайёр", - Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Бавария" расмий сайти.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).