Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 23 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

30/09 19:00 Сўғдиёна - Нефтчи
30/09 19:00 Машъал - Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5307 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳашаматли уйлар, самолёт, вертолёт ва машиналар. Неймар миллионларини нималарга сарфлайди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Ҳоббилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сўнгги йилларда Неймарнинг ишлари унчалик ҳам яхши кетмаяпти. Футбол тарихидаги энг қиммат футболчи 2019/20 йилги мавсумда ҳам муваффақиятсизликка учради. Бунга қайсидир маънода коронавирус пандемияси ҳам ўз «ҳисса»сини қўшди. Тўғри, у ПСЖ билан Чемпионлар Лигаси финалигача етиб борди, бироқ маълумки, мазкур мусобақада бош соврин қўлга киритилмас экан, муваффақият қозонилган ҳисобланмайди. Жамоа яна ҳар доимгидек Франция чемпионлиги билан чекланди. Бунинг устига Парижга келганидан бери Неймарни жароҳатлар тинч қўймаяпти. Табиийки, шахсий совринлар ва йирик ғалабаларни кўзлаб, «Барселона»ни тарк этган бразилияликка булар ёқмаяпти.

Шунга қарамай, у ҳозирча Париждан кетмоқчи эмас ва шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳолатда Неймарни тушуниш мумкин, боиси унинг ёши 30 га яқинлашиб қолди. Бу ёшда эса иссиқ жойни тарк этиб, янги жамоа ва чемпионатга мослашиш жараёни бироз мураккаброқ кечади. Бундан ташқари, яна бир жиҳат борки, бу Неймарнинг Парижда қолишига бошқаларига қараганда кўпроқ таъсир ўтказади. Ҳа, барчаси оддий, бу унинг ойлик маоши. Неймар ПСЖда йилига 32 миллион евро олади. Қуйида эса биз Неймарнинг ушбу (ва бошқа маблағларини ҳам) маблағларни кўпроқ нималарга сарфлашига имкон қадар аниқлик киритишга ҳаракат қиламиз.

Неймарнинг уйлари

Бразилиядаги уй, унинг нархи 8 миллион еврони ташкил қилади



Неймарнинг илк ҳашаматли уйи ватанида Рио-де-Жанейрода сотиб олинган. Уй замонавий, технологик услубда яратилган бўлиб, унда теннис корти, вертолёт платформаси, бассейн ва спорт зали мавжуд.

Барселонадаги уй, 5 миллион евро



Неймар Испанияда Месси ва «Атлетико»га ўтиб кетган Суареснинг мулклари яқинида уй сотиб олганди. Бу ерлар Барселонанинг ғарбий қисмидаги энг обрўли ҳудудлар ҳисобланади. Уйнинг майдони 1000 квадрат метрни ташкил қилади. Уйда улкан бассейндан тортиб то гаражгача барчаси муҳайё. Бироқ Неймар уни ПСЖга ўтганидан маълум вақт ўтиб сотиб юборган.

Париждаги уй, 12 миллион евро



ПСЖ уни рекорд даражадаги суммага сотиб олганидан кейин Неймар Париж атрофидан «қаср» сотиб олди. Уйнинг жойлашган умумий ҳудуди 5000 квадрат метрни ташкил қилади. Бино беш қаватли бўлиб, унда бассейн, дам олиш маскани, спорт зали ва сауна мавжуд.

Неймарнинг шахсий самолёти



Embraer Legacy 450, унинг тахминий қиймати 17,5 миллион еврони ташкил қилади

Ушбу самолёт бизнес-классдаги энг тезкор ва энг қулай самолётлардан бири ҳисобланади. Унинг хусусияти инфрақизил камера билан жиҳозланган такомиллаштирилган парвозларни визуаллаштириш тизимидир.



Неймарнинг шахсий вертолёти

Airbus H-145, унинг тахминий қиймати 13 миллион еврога тенг

Мазкур вертолётдан Неймар тез-тез фойдаланиб туради. Унинг узунлиги 13,64 метр, баландлиги эса 3,95 метрни ташкил қилади. Вертолёт Mercedes-Benz компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Неймарнинг машиналари

Гаражнинг тахминий қиймати 2-3 миллион еврони ташкил қилади.



Неймар машиналар борасида сонга эмас, балки сифатга кўпроқ эътибор қаратади. Унинг гаражида бир вақтнинг ўзида учта Audi модели, Ferrari 458 Spider, Maserati МC, Porsche Panamera Turbo, Volkswagen Tourage ва Mercedes-AMG GT’ни кўриш мумкин.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:32, 16.11.2020. Ўқилди: 5782 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.