Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба.

      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:4
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • 0:0
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 3:1
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • 0:3
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
  • Суперлига
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • 2:0
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:0
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • 1:0
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      •   Бунёдкор
      • 0:0
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 ОКМК 19 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 19 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 19 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор - Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

17/08 20:15 Бунёдкор - Бухоро
18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1596 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

2004 йилги «Олтин тўп» адолатсиз берилганмиди ёхуд «омадли» Шевченко

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бундан роппа роса бир йил муқаддам айнан мана шу кунда машҳур футбол афсонаси Андрей Шевченкога нуфузли «Олтин тўп» мукофоти топширилган. Бу билан Шевченко ушбу совринни қўлга киритган 3-украиналик футболчига айланди. Ундан аввал Олег Блокхин (1975) ва Игор Беланов (1986)лар жаҳоннинг энг кучли футболчиси номига сазовор бўлишган эди.

Биз эса ушбу воқеликка тўхталишимизнинг боиси бу ҳодиса жуда кўп эътирозларга сабаб бўлган ва айнан ўша 2004 йилда бир қатор сенсацион натижалар ҳам қайд этилгани билан эсимизда қолган. Даставвал, Европа Лигаси финалида ғолиб чиққан «Валенсия» кўпчиликни ҳайратга солган бўлса, унга ёндош мусобақа ЕЧЛда «Депортиво» ва «Порту»ларнинг плей-оффларда фюрор кўтаришлари ва гранд жамоаларнинг қоқилишлари энг сўнггида португал клубининг чемпион бўлиши билан якун топган. Ундан сўнг эса ёзда бўлиб ўтган Европа чемпионатида кутилмаган тарзда Греция терма жамоасининг финалда Португалияни мағлуб этишини мухлислар ҳалигача ҳақиқий драма тарзида эсга олишади.

Хўш, бирор бир катта турнирда ғолиб чиқа олмаган Шевченко қай тарзда ўша йили энг кучлилар қаторида тилга олинган бўлиши мумкин?! Дарҳақиқат, таъкидлаб ўтиш керак, Шевченко учун 2004 йилги мавсум шахсий фаолиятидаги безак қисмлардан бири ҳисобланади. У жамоаси «Милан» билан «Скудетто»ни қўлга киритди. Кучли бешлик чемпионатларида энг семаҳсул натижани қайд этди ҳамда 24 голи билан ҳақли равишда «Олтин бутса»га эга чиқди. Бироқ, ушбу совринлардан ташқари украиналик юлдузнинг индивидуал кўрсаткичлари мақтанарли даражада эмас эди. Яъни «россонерилар»нинг катта ўйинларида у жамосини қийин вазиятлардан олиб чиқиб кета олмаган.

 

Айниқса, Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичларида Андрейнинг ишлари ҳар сафар ҳам орқага кетган. «Қизил-қоралар»нинг чорак финал босқичида Лакорунянинг «Депортиво»сига қарши баҳс олиб боргани кўпчилик футбол мухлисларининг ёдида бўлса керак. «Сан-сиро»да кечган биринчи учрашув мезбонларнинг йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ва голларнинг бирига Шевченко муаллифлик қилган эди. Бироқ, «Депортиво»да бўладиган жавоб баҳси украин форвардининг етти ухлаб тушига ҳам кирмаган бўлса керак. Якунда испан ўғлонларидан 4 бор тарсаки қабул қилиб олган миланликларда унга битта бўлса ҳам жавоб қайтариш учун хоҳиш ва иштиёқ етишмаётган эди. «Депортиво» ҳам аллақачон рақибларининг кўзидаги етишмаётган «олов»ни пайқашгач ўйин тизгинини бемалол ўзлари томонга буриб юборишган. Ўшанда жамоа мухлислари ишонган лидерлари Шевченко ва Какалардан ўзлари кутган ўйинни олишолмаган. Энг керак паллаларда порлаши кутилган юлдузлар ўша куни негадир сўниб қолишган. Мусобақани тарк этган «Милан» афсонаси учун эса энди «Олтин тўп»ни ютиш имконияти кескин пасайиб кетган эди. Бунинг устига футболчининг ёзда ўтказилган Европа чемпионатида Украина терма жамоаси таркибига ҳам чақирилмаганидан кейин ундан ҳеч ким йил якунида бирор бир йирикроқ индивидуал соврин ютишини кутмаган бўлса керак.

 

Ўша йили мукофот учун даъвогарлар ҳам турлича тартибда даражаланиб қолган ва у ерда яққол фаворитни топиш қийин эди. Кимдир Европа чемпионатида ғолиб чиққан Греция аъзоси Теодорис Загоракис номзодини кўрсатса, яна кимдир ЕЧЛ ғолиби Декони бу борада устун ҳисоблашар эди. Яна бошқалар учун эса ўша йили АПЛни ёндириб ташлаган Анри бу йўлда яққол фаворит ҳисобланган. Шунингдек, ФИФА томонидан йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган Роналдиньо энди «Олтин тўп»ни ҳам олиши кутилганди. Балки ушбу ҳолатлар Роналду ва Месси эраси шаклланмагунча нормал ҳолат ҳисобланган бўлиши мумкин. Дарҳақиқат, у даврлардаги юлдузлар сонини сезиларли даражада кўп бўлганини ҳам тан олиш керак. Бироқ уларнинг ичида камтарона натижаларни қайд этган Шевченконинг якунда энг кучли футболчи деб топилиши ҳақиқатан ҳам бироз адолатсиз қарордек туюлади ва ҳозиргача ғалати воқелик сифатида таҳлил қилинади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:34, 14.12.2020. Ўқилди: 8676 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.