Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба.

      • 06.04.2025 00:00
      • Барселона
      • 1:1
      • Бетис
      • 06.04.2025 17:00
      • Лас-Пальмас
      • 1:3
      • Реал Сосьедад
      • 06.04.2025 19:15
      • Севилья
      • 1:2
      • Атлетико
      • 06.04.2025 21:30
      • Вальядолид
      • 0:4
      • Хетафе
      • 07.04.2025 00:00
      • Вильярреал
      • 0:0
      • Атлетик Бильбао
      • 08.04.2025 00:00
      • Леганес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 06.04.2025 15:30
      • Лечче
      • 1:1
      • Венеция
      • 06.04.2025 18:00
      • Эмполи
      • 0:0
      • Кальяри
      • 06.04.2025 18:00
      • Торино
      • 1:1
      • Верона
      • 06.04.2025 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Лацио
      • 06.04.2025 23:45
      • Рома
      • 1:1
      • Ювентус
      • 07.04.2025 23:45
      • Болонья
      • -:-
      • Наполи
  • Суперлига
      • 06.04.2025 17:45
      • Андижон
      • 1:0
      • Машъал
      • 06.04.2025 18:00
      • Сўғдиёна
      • 2:0
      • Пахтакор
      • 06.04.2025 20:15
      • ОКМК
      • 0:0
      • Динамо
      • 06.04.2025 18:00
      • Тоттенхэм
      • 3:1
      • Саутгемптон
      • 06.04.2025 18:00
      • Брентфорд
      • 0:0
      • Челси
      • 06.04.2025 18:00
      • Фулхэм
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 06.04.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • 0:0
      • Манчестер Сити
      • 08.04.2025 00:00
      • Лестер
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 06.04.2025 20:00
      • Хитой
      • 1:2
      • Ўзбекистон
      • 06.04.2025 22:15
      • Саудия Арабистони
      • 3:1
      • Таиланд
      • 07.04.2025 20:00
      • Вьетнам
      • -:-
      • Япония
      • 07.04.2025 20:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Яман
      • 07.04.2025 22:15
      • Афғонистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 07.04.2025 22:15
      • БАА
      • -:-
      • Австралия
      • 08.04.2025 20:00
      • КХДР
      • -:-
      • Тожикистон
      • 08.04.2025 22:15
      • Уммон
      • -:-
      • Эрон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 4 10
2 ОКМК 4 10
3 Насаф 4 8
4 Динамо 4 8
5 Бухоро 4 6
6 Хоразм 3 6
7 Андижон 4 6
8 Нефтчи 4 6
9 Навбаҳор 4 5
10 Пахтакор 4 3
11 Сўғдиёна 4 3
12 Қизилқум 3 3
13 Қўқон-1912 4 3
14 Сурхон 4 3
15 Машъал 4 3
16 Шўртан 4 1

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Бухоро 0-2 Бунёдкор
4-тур Сурхон 3-1 Қўқон-1912
4-тур Нефтчи 3-2 Навбаҳор
4-тур Шўртан 1-4 Насаф
4-тур Андижон 1-0 Машъал
4-тур Сўғдиёна 2-0 Пахтакор
4-тур ОКМК 0-0 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 20408 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Апрель, 2025
Д С Ч П Ж Ш Я
 
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
    

«Ливерпуль» жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ким? У Суарес ёки Торрес эмас!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz ўз критериялари бўйича гранд клублар тарихидаги энг сермаҳсул футболчиларни аниқлашда давом этади. Бундан аввалги сонларимизда «Барселона» ва «Реал Мадрид» клубида тўп сурган футболчилар ҳақида фикр алмашган эдик. Энди навбат Англиянинг энг кучли клубларидан бири саналган «Ливерпуль» жамоасига!

Аслида, клуб тарихидаги энг кўп гол киритган футболчини аниқлаш қийин эмас. Шу боис, биз ғолибни аниқлашнинг бироз ўзгачароқ услубини танладик. Унга кўра, клуб сафида 25 тадан кам ўйин ўтказмаган футболчиларнинг ўртача бир ўйинда нечта гол киритгани асосий мезон сифатида танлаб олинади. Шу тариқа, қайси футболчи жамоа учун энг фойдали бўлганини аниқлашга уриниб кўрамиз.

Тони Хейтли

Голлари сони:28

Ўтказилган ўйинлар сони:54

Ҳар бир ўйинда ўртача голлар сони:0,52

Англиялик ҳужумчи клуб сафида атиги бир ярим мавсум тўп сурган холос. 1967/68 йилги мавсумда қаҳрамонимиз 54 та ўйинда майдонга тушган ўз ҳисобига 28 та гол ёзиб қўйган. Шунингдек, унинг фаолияти давомида «Челси», «Астон Вилла» сингари бошқа жамоалар ҳам бўлган. Ҳужумчи ўша клубларда ҳам ўзининг сермаҳсуллиги билан ажралиб турган десак, адашмаган бўламиз. Ўзини жуда яхши намойиш этган бўлсада, Бил Шенкли томонидан кераксизга чиқарилади.

Майкл Оуэн

Голлари сони:158

Ўтказилган ўйинлар сони: 297

Ҳар бир ўйинда ўртача голлар сони:0,53

Майлкни мухлисларга ортиқча таништиришнинг ҳожати йўқ. «Ливерпул» сафидаги ўйинлари сабабли «олтин тўп»га лойиқ кўрилган ҳужумчи 1996-2004 йиллар оралиғида «мерсисайдликлар» шарафини ҳимоя қилган. Шу вақт орасида, у 297 та ўйинда иштирок этишга улгурди. Аслида, бу кўрсатгич бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин эди, аммо жароҳатлар ҳужумчига ўзини тўлиқ кўрсатишига тўсқинлик қилади.

Рожер Хант

Голлари сони:167

Ўтказилган ўйинлар сони: 299

Ҳар бир ўйинда ўртача голлар сони:0,56

Афсонавий инглиз футболчисини бугунги авлод мухлислари яхши танимаслиги аниқ. Хант нақд 11 йил давомида «Ливерпуль» клубида тўп тепган. Шунингдек, Англия терма жамоаси билан биргаликда ЖЧда ғалаба қозонди. Рожер «қизиллар» сафида 2 та чемпионлик, 3 та кубок ва 3 та супер кубокда зафар қучди. 1958-1969 йиллар оралиғида у жамоа сардори даражасига қадар кўтарилди.

Фернандо Торрес

Голлари сони:81

Ўтказилган ўйинлар сони: 142

Ҳар бир ўйинда ўртача голлар сони:0,57

«Ливерпул» клуби «Атлетико Мадрид» ҳужумчиси учун катта пул тўлаганида, кўплаб нашрлар ушбу трансферни омадсизликка учрашини тахмин қилган эди. Торрес эса, барча танқидчиларни уялтириб қўйди. 2007-2011 йиллар орасида қаҳрамонимиз рақиблари дарвозасини 81 бор ишғол қилди ва АПЛнинг энг яхши тўпурарига айланди. Шунингдек, у терма жамоа сафида Европа чемпионлиги ва Жаҳон чемпионлигини нишонлади. Афсуски, «Челси» билан тузилган шартнома сабабли уни «Ливерпул» кечира олмади.

Дан Олдриж

Голлари сони:62

Ўтказилган ўйинлар сони: 101

Ҳар бир ўйинда ўртача голлар сони:0,61

Ян Раш «Ливерпуль»ни тарк этгач, 1987 йилда клуб ирландиялик Олдрижни клубга жалб этди. Ҳужумчи атиги икки мавсум тўп сурган бўлсада, рақиблар дарвозасини 61 бор ишғол қилишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси шундаки, у қисқа муддатда мухлисларнинг ёқимтойига айланиб олади. Шу боис, аср сўнггида ўтказилган клуб тарихидаги энг кучли футболчилар ўртасидаги сўровномада унинг номи тилга олинган. Тўғри, якунда у кучли юзталикда қолиб кетди, аммо уни «Ливерпул» мухлислари ҳали-ҳамон хотирлашади.

Луис Суарес

Голлари сони:82

Ўтказилган ўйинлар сони: 133

Ҳар бир ўйинда ўртача голлар сони:0,62

Луис ҳақида ҳам ортиқча таъриф бериш шарт эмас. Уругвайлик футболчи билан биргаликда «Ливерпуль» узоқ кутилган чемпионликни нишонлашга жуда яқин келган эди, бироқ Жеррарднинг сирпаниб кетиши барчасини расво қилган эди. Суарес 2011-2014 йиллар оралиғида клуб учун 82 та гол киритди ва бу борада Фернандо Торресдан битта голга ўзиб кетди. Унинг «Барселона»га жуда катта сумма эвазига сотиб юборилиши эса, клубни келажак учун катта қадам ташлаши учун кўмак берди.

Муҳаммад Салаҳ

Голлари сони:109

Ўтказилган ўйинлар сони: 169

Ҳар бир ўйинда ўртача голлар сони:0,64

Мисрлик футболчи 2017 йилда «Ливерпуль» аъзосига айланди ва рекордлар қўйишни бошлаб юборди. Унинг трансфери Клопп томонидан яратилган кучли механизмнинг ишга тушиши учун кўмак берди десак, адашмаган бўламиз. Салаҳ клуб сафида 100 та гол киритиш учун энг кам ўйин сарфлаган футболчи саналади. Стадион.уз критериялари бўйича айнан у «Ливерпул» клуби тарихидаги энг сермаҳсул футболчи бўлиб чиқди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:12, 20.12.2020. Ўқилди: 8021 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Бунёдкор Луис Качорри 4
2 Нефтчи Зоран Марушич 3
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
4 Пахтакор Игорь Сергеев 2
5 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
6 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2
7 ОКМК Али Абдураҳмонов 2
8 Қизилқум Элгужа Лобжанидзе 2
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 2
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика
Топ рейтинг www.uz