Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фарҳод Мираҳматов: “Соврин учун курашадиган жамоада ўйнашни истадим”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мавсум-2020да ишлари у қадар юришмаган “Навбаҳор” ҳозирдан тайёргарликка зўр бера бошлади. Жумладан, жамоа раҳбарияти бир қатор футболчилар билан шартнома тузишга улгурди, шунингдек, Нўъмон Ҳасановни бош мураббий сифатида қолдирди. “Лочинлар” сафига қўшилган янги футболчилардан бири – “Андижон”да порлаган Фарҳод Мираҳматов. У Наманган клуби билан “1+1” кўринишида шартнома тузди. Шу муносабат билан футболчига юзланиб, айрим саволларга жавоб олдик.

— “Андижон”да ўтган мавсумда  етакчилардан бирига айлангандингиз ва янги мавсумда ҳам жамоада қолишингиз тахмин қилинганди. Бироқ кутилмаганда, “Навбаҳор”га ўтдингиз...
— “Навбаҳор”ни  бу йил ҳам бошқариши маълум бўлган Нўъмон Ҳасанов билан “Пахтакор” ўринбосарлар жамоасида бирга ишлагандик. Қисқасини айтганда, Наманганга айнан Нўъмон ака таклиф қилди. Бу мураббийни яхши билганим учун чорловга ижобий қарадим.

— “Андижон”да ишларингиз чакки эмасди. Айтингчи, жамоа­дан кетишингизга нима сабаб бўлди?
— Ҳа, “Андижон”да сал кам 3 йил ўйнадим. Шукрки, футболчи сифатида ўсишга эришдим, мухлислар орттирдим. Биласизми, мавсум ниҳоясига етиши билан фаолиятимни совринлар учун курашадиган клуб сафида давом эттиришни дилимга тугиб қўйгандим. Менимча, “Нав­баҳор” бу борада — яхши вариант.

— Мана, шонли тарихга эга “Навбаҳор” билан шартнома туздингиз, ҳозир нималарни кўзлаяпсиз?
— Асосийси, “Навбаҳор” охирги йилларда ўз олдига юқори вазифаларни қўймоқда. Насиб экан, совринларга даъвогар жамоа сафига қўшилдим. Энди унинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишим шарт. Эзгу ният билан келдим ва ўйлайманки, барчаси яхши бўлади.

— Ҳозирча, “Навбаҳор”нинг янги мавсум учун режаси расман маълум қилинмади. Бу борада футболчиларга қандайдир маълумот берилдими?
— Назаримда, жамоа ўз одатига кўра, юқори ўринларга интилади. Клубда аниқ мақсад борлиги сезилиб турибди.

— Ўтган мавсумдан қандай таассуротлар қолди?
— Ишонинг, эслашни хоҳламайман. Биринчидан, бутун дунё коронавирусдан азият чекди. Менимча, касаллик эпидемияси барчани қийин аҳволга солиб қўйди.

— “Андижон”га  биринчи даврада молиявий муаммолар ҳам халақит берди. Ҳаттоки, жамоа “Пахтакор”га қарши ўйин олдидан тарқатиб юборилиши ҳам мумкин эди...
— Ҳамма шок ҳолатида эди. Шукрки, вазият вақтида тўғриланди.


— Суперлига-2020да ўз позициянгизда энг яхши ўйнаган футболчини айта оласизми?
— Албатта. Бу – “Пахтакор” вакили Фаррух Сайфиев. Таъбир жоиз бўлса айтаман, бу футболчи — ҳужумкор ҳимоячи.

— “Навбаҳор” ҳақида гап кетса, наманганлик мухлисларнинг эътироф этмасликнинг иложи йўқ. Бироқ уларнинг босимига дош бериш осон эмас, бунга тайёрмисиз?
— Албатта. Муҳими, наманганликлар жамоани ўзгача тарзда қўллаб-қувватлашади. Бу майдонда тўп сураётган футболчиларга қўшимча куч бағишлайди. Ҳа, босим кучли, лекин “Андижон”да ҳам шундай шароитда ўйнадим. Умид қиламанки, барчаси яхшиликка.

— Тилакларингиз бўлса, марҳамат...
— Биринчи галда, “Андижон” мухлислари, мураббийлари ва раҳбарлари, клуб ходимларига миннатдорчилик билдиришим керак. Жамоа сафидаги даврни сира унутмайман. Янги йил барчамиз учун хайрли келсин.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 16:06, 07.01.2021. Ўқилди: 2296 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик