Италия чемпионатининг 17-тури доирасида «Женоа» ўз майдонида «Болонья»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Биринчи бўлим сўнгида мезбонлар ҳисобни очишди. Шомуродов ўнг қанотда ҳимоячи Неуэн Пасдан чиройли тарзда ўтиб кетди ва жарима майдонигача етиб келди. Элдор пенальти нуқтасига берган тўпга Дзаппакоста зарба берди. Дарвозабон қайтарган тўпни эса Миха Зайц дарвозага жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлим бошида мезбонлар рақиб ҳимоячисига босим уюштириб, ундан тўпни олиб қўйишди. Натижада Дестро дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди.
"Женоа" қолган дақиқаларда яхши ҳимояланди ва ғалабани ушлаб қолди. Генуяликлар ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 14тага етказиб, жадвалда 17-ўринга кўтарилиб олишди.
Италия А серияси, 17-тур
Женоа – Болонья 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 44 Зайц, 2:0 – 55 Дестро.
Женоа – Перин, Кришито (Гильоне, 46), Масьелло, Бани, Дзаппакоста, Бадель, Радованович, Зайц, Бехрами (Эбонг, 46; Лерагер, 74), Шомуродов (Пьяца, 81), Дестро (Мелегони, 86).
Болонья – Анжело, Томиясу, Пас (Поли, 81), Ларангейра, Хики (Дейкс, 60), Схаутен (Барроу, 60), Домингес, Орсолини (Ольсен, 74), Сориано, Виньято, Паласио (Рабби, 82).
Огоҳлантиришлар: Радованович (66), Гильоне (87).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).