Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 Бухоро 1 3
4 Бунёдкор 0 0
5 Динамо 0 0
6 Локомотив 0 0
7 Машъал 0 0
8 Навбаҳор 0 0
9 Насаф 0 0
10 Нефтчи 0 0
11 ОКМК 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Хоразм 0 0
14 Қўқон-1912 1 0
15 Қизилқум 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фарҳод Бекмуродов: «Суперлига анча қизиқарли ўтади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлига баҳсларига старт берилишига ҳам оз муддат қолди. Барча жамоалар қатори турнирга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида, «Қўқон-1912» ҳам машғулотларга зўр берган. Клуб таркибини камсонли, аммо сифатли футболчилар билан бойитмоқда. Булардан бири - «Андижон»нинг собиқ ўйинчиси Фарҳод Бекмуродовдир. Футболчи биз билан кечган суҳбатда «Андижон»дан кетиш сабаблари ва янги жамоасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Янги жамоангиз - «Қўқон-1912»нинг йиғин жараёни қандай таассурот қолдирмоқда, жамоага киришиб кетишда қийналмаяпсизми?

- Йиғин яхши ўтяпти, кунига икки маҳалдан машғулот олиб боряпмиз. Жамоага яхши киришиб кетдим. Худога шукр, жамоадошларим мени илиқ қарши олишди.

- Сизни узоқ йиллар «Андижон» сафида кузатдик, бу жамоа билан оғир кунларни бошдан кечирдингиз. Аммо бу йилдан барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Клубдан кетишингиз сабабини қандай изоҳлайсиз?

- Тўғри, жамоада қийин давр-ларда ҳам тўп сурдим ва клубни оғир аҳволда ташлаб кетмадим. Агар ҳисоблаб чиқсак, «Андижонда» нақ 7 йил тўп сурдим. Жамоадан кетишимга тўхталадиган бўлсам, менга клубдагилар томонидан аниқ таклиф бўлмади. Фақат жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев таклиф қилиб, келгуси режаларим қандайлигини сўради. Олдимда бошқа жамоалардан таклифлар борлигини, уларни кўриб чиқаётганлигимни ва барчаси деярли ҳал бўлиб қолганини айтдим. Шундан кейин ҳам айрим жамоаларимиздан таклифлар тушди.

- Нега айнан «Қўқон-1912»ни танладингиз?

- Бунга кўпроқ клуб бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов сабабчи бўлди. Ушбу мутахассис уч йилдан буён ўзи ишлаган жамоаларга таклиф қиларди, лекин айрим сабабларга кўра боролмасдим. Мана, бу йил бирга ишлаш насиб қилган экан.

- Машғулот ва ўртоқлик учрашувларида ўз имкониятларингизни тўлиқ намойиш эта оляпсизми?

- Имкон қадар бор кучимни сарфлаяпман, шу орқали асосий таркибга киришга интиляпман. Мақсадим - янги мавсумда жамоа­га кўпроқ ёрдам бериш ва мураббийлар ишончини оқлаш.

- «Андижон»да кечган фаолиятингиз ва у ерда қолган таассуротлар ҳақида сўзласангиз.

- Таассуротларимни бир сўз билан ифодалаб беролмайман. Бу жамоа билан биргаликда яхши ва ёмон кунларни бошдан кечирдик. Озми, кўпми мухлисларга эга бўлдим, халққа танилдим, ўзига яраша тажриба орттирдим. Умуман олганда, футболчи бўлиб етишишимга сабабчи бўлган «Андижон» жамоасига барчаси учун раҳмат айтаман.

- «Андижон»да ёш мутахассис Отабек Ғуломхўжаев билан оз бўлсада ишладингиз. Нима деб ўйлайсиз, ушбу мураббий клубни кутилган даражада бош­қара оладими?

- Отабек ака яхши мураббий. Унинг салоҳиятли эканлиги сезилиб турибди. «Андижон» Ғу-ломхўжаев қўл остида янги мавсумда яхши иштирок этса керак.

- Жорий йилги трансфер ойнасида фаол бўлаётган жамоаларни кузата туриб, хаёлингиздан нималар ўтмоқда? Бизнинг-ча, бу йил Суперлига «ёнадиган» кўринади.

- Мен ҳам шундай фикрдаман. Чунки ўтган мавсум кутилган натижага эришолмаган «Локомотив» ва «Навбаҳор» жамоалари таркибга яхши ижрочиларни жалб қилишмоқда. Бундан ташқари, кўплаб клублар таркибни яхшилашяпти. Умуман олганда, бу йилги Суперлига анча қизиқарли ўтади, деб ўйлайман.

ХУРШИДБЕК суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:00, 04.03.2021. Ўқилди: 2948 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Бухоро Шерзод Эсанов 1
6 Андижон Неманья Чаласан 1
7 Андижон Мартин Боакье 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.