Почеттино: «Биз эса шунчаки сабр қилиб эмас, «Барселона»ни мағлуб этган ҳолда кейинги босқичга чиқишни истаймиз»
"ПСЖ" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйин олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.
"Ким қандай режа қўйганини ўйиннинг дастлабки дақиқалари кўрсатиб беради. Бу ҳар икки жамоага тегишли. "ПСЖ" 90 дақиқа давомида концентрацияни сақлаб туриши керак. Биз эса шунчаки сабр қилиб эмас, учрашувда ғалаба қозонган ҳолда кейинги босқичга чиқишни истаймиз.
Оғир ўйин бўлади. Кейинги босқичга чиқиш учун эса биринчи баҳсга нисбатан яхшироқ ўйнаш керак бўлади. Ўйин максимал даражадаги эътиборни талаб қилади. Биз ҳужум қилишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак. Биз учрашувга шундай муносабатда бўламиз", — деди Почеттино.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "ПСЖ" жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин 1:4 ҳисоби билан якунланганди. Жавоб баҳси 10 мартдан 11 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан тунги соат 01:00да бошланади.
Манба: soccernews.ru
Киритилди: 22:27, 09.03.2021. Ўқилди: 3968 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар