Месси Ла лигада жарима майдон ташқарисидан 85-голини урди
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Уэска»га қарши ўйинда тўлиқ ҳаракат қилиб, 2та гол урди ва битта ассист муаллифига айланди.
Аргентиналик футболчи ҳар икки голини жарима майдон ташқарисидан зарба бериш орқали уришга муваффақ бўлди. Натижада унинг Испания чемпионатида жарима майдони ташқарисидан киритган тўплари сони 85тага етди. Бу эса рекорд ҳисобланади.
2009-2018 йилларда «Реал» шарафини ҳимоя қилган Криштиану Роналду эса Ла лигада жарима майдони ташқарисидан 42та гол урган.
Шунингдек, Месси жорий мавсумда жарима майдони ташқарисидан урган голлари сони бўйича етакчилик қилмоқда — 7та. «Реал» форварди Карим Бензема, «Вильярреал» ярим ҳимоячиси Дани Парехо ва «Алавес» ҳужумчиси Хоселу – 3тадан бундай услубда тўп киритишган.
Манба: sports.ru
Киритилди: 08:46, 16.03.2021. Ўқилди: 4384 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар