Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерларимиз: Ж.Корея, Қозоғистон ва Таиландда гол

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Ўзбекча дуэль» йўқ...

Жанубий Корея «К»-лигаси 5-турида таркибида Рустам Ашурматов ўйнаётган «Канвон» ўз майдонида Жамшид Искандеровнинг клуби - «Сеонгнам»га қарши баҳс олиб бориб, 0:0 ҳисобига кўнди. Ашурматов мезбонлар ҳимоясида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланиб, сариқ карточка олган бўлса, Искандеров «Сеонгнам» қайдномасига киритилмади. «Канвон» кейинги турда «Инчхон Юнайтед»ни 2:0 ҳисобида енгди. Рустам Ашурматов бу сафар ҳам 90 дақиқа фаол тўп сурди. Хусусан, 20-дақиқада айнан ҳамюртимиз бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. «Сеонгнам» ҳам 6-турда ғалаба нашидасини сурди. Жамшид Искандеров «Поханг Стилерс» билан ўйин (2:1)нинг 84-дақиқасида майдонга тушди. «Сеул» ярим ҳимоячиси Икром Алибоев жарроҳлик амалиётидан ке­йин ниҳоят, секин-аста машғулотга қайтмоқда. Икром ҳозирча спорт залида якка тартибда шуғулланмоқда.

Амалиёт яхши, натижачи?

«Уфа» РПЛ 23-туридан ўрин олган учрашувни ўз майдонида «Локомотив»га қарши ўтказиб, минимал ҳисобда енгилди. «Темирйўлчилар» ғалаба голини 80-дақиқада нишонлашди. Бошқирдистон жамоасига ижара келишуви асосида қайтган ярим ҳимоячи Остон Ўрунов бу учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди. «Уфа» айни пайт 14 очко билан турнир жадвалининг 15-поғонасини банд этиб турибди. Россия қуйи дивизионидаги легионерларимизга келсак, «Текстильшик» - «Нефтехимик» ўйини (0:1)да меҳмонлар вакили Вагиз Галиулин 88-дақиқа тўп сурди, Бобур Давлатов эса захирада қолди. «Томь» ҳимоячиси Виталий Денисов «Факел»га қарши кечган омадсиз ўйин (0:3)да 61-дақиқагача майдонда ҳаракатланди.

«Женоа»да иродали ғалаба, фақат...

Италия «А» серияси 28-туридан ўрин олган «Парма» - «Женоа» баҳсида меҳмонлар иродали ғалабани тантана қилишди, фақат ҳамюртимиз Элдор Шомуродов иштирокисиз. Тўғри, миллий жамоамиз ҳужумчиси Генуя клуби бошланғич таркибидан жой олди, бироқ танаффусда ўз ўрнини Жанлука Скамаккага бўшатиб берди. Иккинчи бўлимда айнан шу футболчи «дубль» қайд этиб, «Женоа»га 3 очко тақдим этди - 2:1.

Сергеев голлари ҳисобини очди.

«Актобе» сафига қўшилган Игорь Сергеев Қозоғистон Премь­ер-лигаси 2-турида чемпионатдаги голлари ҳисобини очди. У «Актобе» - «Тобол» учрашувининг 54-дақиқасида рақиб дарвозасини бош билан йўлланган чиройли зарба билан ишғол қилди. Бироқ унинг жамоаси якунда 1:1 ҳисоби билан кифояланди. Игорь бу учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди.

Убайдуллаев бошланғич таркибда. Беларусь чемпиони - «Шахтёр» мамлакат чемпионати 2-турида «Энергетик-БГУ» меҳмони бўлиб, ортга 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Солигорск клуби сафидаги ҳужумчимиз Шаҳзод Убайдуллаев бу сафар бошланғич таркибда майдонга тушиб, 56-дақиқагача чакки таассурот қолдирмади. Дейлик, «Шахтёр» ҳар икки голини ҳамюртимиз майдонда бўлган вақтда урди. «Динамо Брест» - БАТЭ учрашувида ҳисоб очилмади. Учрашувда 83-дақиқагача тўп сурган меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Шаҳбоз Умаров сариқ карточка олгани билан қайд­номага кирди.

БАА чемпионатида нима гап?

Достон Ҳамдамовнинг клуби - «Хатта» БАА элит лигаси 22-турида «Бани Яс» майдонида ягона гол туфайли мағлубиятни тан олди. Ҳамюртимиз ушбу омадсиз учрашувда 69-дақиқагача майдонда бўлди. «Шаржа» эса Отабек Шукуров тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган баҳсда мағлубиятдан зўрға қутулиб қолди. «Ал-Васл» билан ўйин голларга бой бўлиб, 3:3 ҳисобида якунланди. «Шабаб Ал-Аҳли» ҳам сафарда ўйнади, фарқли томони, Одил Ҳамробеков ва Жалолиддин Машариповнинг жамоаси «Ал-Дафра»ни 2:1 ҳисобида енгди. Одил Ҳамробеков бу ўйинда 64-дақиқагача ҳаракатланган бўлса, Жалолиддин Машарипов 90-дақиқада захирага олинди - тактик ўзгариш. «Шабаб Ал-Аҳли» шу билан очколари сонини 40тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди.

Таиландда ғалаба голи.

Таиланд чемпионати 29-туридан ўрин олган «Супханбури» - «Муангтонг Юнайтед» ўйини 1:2 ҳисобида тугади. Меҳмонларга ғалаба келтирган гол 90+1-дақиқада Сардор Мирзаев томонидан урилди. У учрашувни бошлан­ғич таркибда бошлаганди.

Яхшибоевда жароҳат бор.

Польша чемпионати етакчиси «Легия»га йўл олган Жасур Яхшибоев ҳозирча жароҳат туфайли майдонга тушаётгани йўқ. Шунингдек, «Рух» ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов Украина чемпионати 19-туридан ўрин олган «Динамо»га қарши сафар ўйини қайдномасига киритилмади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:00, 23.03.2021. Ўқилди: 4024 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик