Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • 2:0
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

Суперлига. 11-тур. «Қўқон-1912» — «Бунёдкор». Таркиблар эълон қилинди [0]

Контенинг Италия терма жамоасини бошқариш эҳтимоли камаймоқда [0]

«Ньюкасл» Хауни клуб бошқарувида қолдиради [0]

Суперлига. ОКМК - «Нефтчи» - 0:0 (видеошарҳ) [0]

Шахмат. «Tepe Sigeman Tournament 2026». Абдусатторов Магнус билан дуранг ўйнади [0]

Суперлига. Икки қизил карточка кўрсатилган ўйинда «Қўқон-1912» «Бунёдкор»ни таслим этди, «Пахтакор» Термизда сўнгги дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди [0]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [0]

Анвар Ғофуров: «Аслида футболчиларимизга айнан гол урган ўйинчига яқинроқ ўйнаш бўйича тавсиялар берилган эди» [0]

Камолиддин Тожиев: «Бугун дарвозамизга битта зарба бўлди ва у ҳам голга айланди» [0]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 34 88
2 Реал Мадрид 34 77
3 Вильярреал 34 68
4 Атлетико 34 63
5 Бетис 34 53
6 Сельта 34 47
7 Хетафе 34 44
8 Атлетик Бильбао 34 44
9 Реал Сосьедад 33 43
10 Осасуна 34 42
11 Райо Вальекано 34 42
12 Валенсия 34 39
13 Эспаньол 34 39
14 Эльче 34 38
15 Мальорка 34 38
16 Жирона 34 38
17 Алавес 34 36
18 Севилья 33 34
19 Леванте 34 33
20 Реал Овьедо 34 28

Ўтган ўйинлар. 34-тур

34-тур Жирона 0-1 Мальорка
34-тур Вильярреал 5-1 Леванте
34-тур Валенсия 0-2 Атлетико
34-тур Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
34-тур Осасуна 1-2 Барселона
34-тур Сельта 3-1 Эльче
34-тур Хетафе 0-2 Райо Вальекано
34-тур Бетис 3-0 Реал Овьедо
34-тур Эспаньол 0-2 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 34-тур

05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ашурматов «мўжиза-гол»га муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлиганинг 5— туридан ўрин олган  “Машъал” – “Қўқон— 1912”  ўртасидаги ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

—   Биринчи голга фикрингизни билдирсангиз.
—   Гапнинг очиғи, буни мўъжизага қиёслаш мумкин. Қайта— қайта кўргандан кейин ҳам аниқлаштириш қийин бўляпти. Ҳозир яна такроран кўрганимизда тўп ташқи томондан кирганга ўхшаяпти. Ўйин пайтида хулоса чиқариш қийин эди. Ўша вазиятда футболчимиз ҳам гол бўлди, деб ҳисоблади. Голдан кейин мезбонлар эътироз билдиришди. Аммо атайин ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбориш нотўғри бўларди. Мана, энди такроран ўша голни кўриб чиқяпмиз. Яна қайтараман, бу каби голни мўъжизага қиёслаш мумкин. Йигитларимиз бугун ўз меҳнатлари билан ғалабага мос ўйин кўрсатишди. Ўйлайманки, ҳаққоний ғалабага эришдик.

—   Зарба берган Мелиев эди. У гол деяптими?
—   Ўйин пайтида ундан сўраганимда гол деди. Ўзим биринчи бор кўрганимда ҳам голга ўхшаб туюлди. Буни яна кўриб чиқамиз. Биргина ўша голга тўхталиб олишимиз ҳам нотўғри бўлади. Ҳакам ўша вазиятда тезкор қарор чиқариши керак эди, балки адашгандир. Биз буни телефон орқали кўргандик. Энди каттароқ экранда кўрамиз. Лекин дарвоза сеткаси бутун бўлса, қандай қилиб тўп кириб кетгани ҳам ҳайрон қоладиган вазият. Ўйлайманки, бу ҳолат учун жамоамиз айбдор эмас. Футболчиларимиз ўз ишини қилишди, ҳалол футбол ўйнашди ва ҳалол меҳнат қилишди. Агар бу хато орқали гол бўлган бўлса, унда “Машъал” жамоасига ачинаман ва уларга кейинги ўйинларда омад тилайман. Барибир бугун ўйин бўйича жамоамиз кучлироқ эди.

—   Қанот ҳаками ва Мўмин Мелиевга неча баҳодан қўйган бўлардингиз?
—   Мелиевга бугунги ўйини учун беш баҳо қўяман. Қанот ҳакамига баҳо қўйиш менинг зиммамга кирмайди. Чунки мен ўз футболчиларимнинг ўйини, камчиликлари ва жамоамиз натижасига жавоб бераман. Бугун мухлисларимиз шунча йўл босиб келишди. Ўйиндан аввал йигитларимизга учта дурангдан кейин бугун ғалаба қозонишимиз муҳимлигини таъкидладим. “Машъал” меҳнаткаш ва охиригача курашадиган жамоа. Кўплаб ўйинчилари кетган бўлишига қарамай, ҳар бир жамоага муаммо туғдиради. Бизнинг мақсадимиз мухлисларни ғалаба билан хурсанд қилиш эди ва бунга мос ўйнадик. Агар ўша биринчи гол хато туфайли киритилганига 100 фоиз ишончим комил бўлганида, балки фейр— плейга амал қилиб, ўз дарвозамиздан гол ўтказиб, ўйинни 1:1 дан давом эттиришимиз мумкин эди. Лекин бошқалар ўша вазиятни такрор— такрор кўриб келиб, менга айтишяпти, аммо мен кимнидир гапига ишониб хулоса чиқаришим қийин эди. Нотўғри гол урилган бўлса ҳам йигитларимизнинг меҳнатини камайтирмаслиги керак. Футболчиларимга миннатдорчилик билдираман, улар катта ҳажмдаги ишни бажаришди.

—   Ўша гол урилган пайтда Хомяков билан Ваниев олдингизга келиб ўз фикрларини айтишди. Ўшанда нималар дейишди?
—   Ўзимизни ўзаро гапимиз. Аввалига Хомяков қизишиб гол ўтказиб юборинглар, дегандек гапирди. Аммо кимнидир гапига ишониб, қандай хулосага келишим мумкин эди? Агар атайин гол ўтказсак, бу ҳам яна ортиқча гап— сўзларга имкон яратиб берарди. Шу боис ўшанда қандайдир аниқ қарор чиқаришим қийин эди. Агарда ўйинчимиз симуляция қилиб атайин пенальти ишлаганида мен унга фейр— плейга амал қилишини айтиб, гол урмагин деган бўлардим. Аммо мени Хомяков тушунди. “Машъал” раҳбари Илҳом Қурбонов ҳам бизга эътироз билдирмади. Ўша ҳолатда яна қайтараман, аниқ қарорга келишим осон эмасди. Мухлисларнинг гап— сўзларидан қарор чиқара олмасдим. Ҳакамга баҳо беришни илтимос қиляпсизлар, аммо қўмита бор, улар кўриб чиқишади. Хато қилган бўлса, шунга яраша жазосини олади. Биз мураббийлар ва футболчиларга ўхшаб ҳакамлар ҳам хатоларини камайтириши ва ўз устида ишлашлари керак. Шунда Ўзбекистон футболи ривожланади.

—   Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтиришди. Бу олдиндан ўйлаган режамиди?
—   Меҳмонда ўйнаб турганимизни ҳисобга олиб, битта ҳужумчини туширишга қарор қилдик. Нимага Мўмин Мелиев? У бир неча йиллар давомида “Машъал”да ўйнаган. Уни собиқ клуби ва мухлисларига меҳри баланд. Мелиевда имконият бўлади ва гол уради, деган умид бор эди. Ҳа, гол киритди, аммо бу қандай урилгани энди иккинчи масала. У яхши ҳажмдаги ишни бажарди. Шохназар Норбековни захирада қолдирганимизни сабаби аввало биз меҳмонда ўйнаганимиздир. Қолаверса, охирги пайтларда унда голли вазиятлар кам бўлаётганди. Шу боис уни захирадан майдонга туширдик ва бу ўзини оқлади. Якуба Бамбани асосий таркибда туширсак пасайиш бўляпти, захирадан қўшсак ўйинни кучайтиряпти. Иккинчи ўйиндирки, захирадан тушган йигитлар ўйинимизни кучайтиришяпти. “Машъал” жамоаси ва мураббийларига омад тилайман. Мухлислари ҳам биздан хафа бўлишмади, деган умиддаман.

Киритилди: 08:20, 10.04.2021. Ўқилди: 6030 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 15
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
8 Барселона Роберт Левандовски 13
9 Сельта Борха Иглесиас 13
10 Атлетико Александр Серлот 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик