Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қаҳрамон Асланов мақоласи: Зидан ижросида «Қуён ови» давом этади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мураббий Зиданнинг энг катта ютуғи сифатида муҳим ўйинларга яхши тайёрлана олишини айтишади. Мана бугун, гўёки Бенземанинг маҳорати, рикошет гол «Реал»га омад келтиргандек, аммо агар чуқурроқ қаралса, бу устунликнинг ортида мураббийнинг айниқса, биринчи таймда иш берган режаси ётганини кўриш мумкин.

«Реал» бошланғич 4-4-2 схемасида жойлашган бўлса-да, ҳимояланаётганда Вальверде ўнг қанот ҳимоячисига, у ердаги Васкес эса, учинчи марказий ҳимоячига айланди. Натижада тўпсиз ҳолатда 5-3-2 ҳосил бўлиб,  агар Месси чап қанотга қўшилса, Модричга у билан персонал ўйнаш вазифаси топширилганди. Худди шундай ҳолат чап қанот ҳимоясида Каземиро билан амалга ошди.

Бу мезбонларнинг биратўла икки муҳим муаммосини ечди. Бири «Барселона»нинг асосий устунлигини йўққа чиқарган бўлса, иккинчиси «Реал»нинг камчилигини ёпди.

Биринчидан, «Барселона»нинг энг хавфли қуроли Альба деярли ҳужумдан узиб қўйилди. Вальверде шунчаки, қанотга жойлашибгина қолмасдан, Альба билан персонал ўйнади. Тайм бошидаги бир вазиятни айтмаса, Жорди ҳужумда ҳеч нарса қила олмади.

Иккинчидан, Варан касал бўлиб қолгач, марказий ҳимояда Милитао - Начо жуфтлиги янги, энг нозик нуқта экани ҳаммага маълум. Учинчи марказий ҳимоячи қўшилиши сон жиҳатдан бўлса-да, зонани ёпишда ёрдам берди. Анча эркин ва агрессив ҳаракат қиладиган Начода 14-ҳудудда янада фаол курашларга қўшилиш имконияти яратилди ҳам.

Зиданнинг бир ўқ билан урган «учинчи қуёни» эса, қарши ҳужум пайтида Вальверде ва Васкес томонидан Альбанинг «ечинтирилгани» бўлди. Иккинчи шундай уриниш Бенземанинг чиройли голи билан якунланди.

2-таймда вазиятнинг ўзгаришига, бир, Васкеснинг жароҳати, икки, Куманнинг схемани ўзгартиргани сабаб бўлди. Гризманн чиқиши билан меҳмонлар 4-3-3 га ўтдилар ва энди,  «Барселона» қанотларида ҳам мунтазам икки футболчи пайдо бўла бошлади. Энди Альба билан персонал ўйнашнинг иложи қолмади. Гол ҳам айнан яна Альбага қайтган эркинлик ёрдамида содир бўлди. Катта ҳажмдаги ишни бажарган Вальверденинг голдан кейин дарҳол алмаштирилгани ҳам шундан - Зидан рақибнинг ўзгаришларига жавоб бериши эди.

Хуллас, ўйин охирида дуранг ҳам бўлиши мумкин бўлса-да, тактик курашда яна Зидан ютди. Идеал биринчи тайм ўйин тақдирига яхши пойдевор қўйганди.

Алоҳида топ-ўйинларга Зидан ажойиб режалар, сюрпризлар тайёрлаши билан бир қаторда, футболчиларнинг бу режаларни деярли тўлиқ бажараётгани ва натижа келтираётгани алоҳида таҳсинга лойиқ. «Реал» ушбу мавсумда 9 маротаба топ-рақибларга ("Атлетико", "Барселона", "Интер", "Аталанта", "Ливерпуль") қарши ўйнаган бўлса, 8 тасида ғалаба қозонди. Бир дуранг.

Бу нима дегани? «Қуён ови» давом этади. Шалпонқулоқ Чемпионлар Лигаси, қоч, «Реал» келяпти, дегани...

Қаҳрамон АСЛАНОВ.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 06:01, 11.04.2021. Ўқилди: 5259 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик