Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўмон 3 7
2 Ўзбекистон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Ҳиндистон 3 4
3 Тожикистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон
3-тур Туркманистон 1-2 Ўмон
3-тур Ўзбекистон 4-0 Қирғизистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3456 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 06.09.2025

      05:30 "Всё о главном". Дмитрий Вязьмикин.
      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Чили.
      13:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Аргентина - Венесуэла.
      17:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      19:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      21:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      23:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Чили.
      01:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      02:05 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      04:05 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 06.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 Московские экстремальные игры 2025.
      10:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      12:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      14:15 "Небесная грация".
      14:35 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      16:15 "Культовые".
      16:45 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      19:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      21:15 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      22:00 "Тайны звёзд спорта".
      22:30 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      00:15 "Культовые".
      00:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
      02:35 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета.
      04:20 "Сюрпляс".
      04:45 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 06.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Fight Night 35" в Бангкоке, Таиланд. Ибрагим Дауев против Акбара Абдуллаева, Дмитрий Ковтун против Рамболека. Прямая трансляция.
      09:30 Новости.
      09:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:25 "Век нашего спорта". "Лидия Скобликова. Уральская молния".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      14:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      16:15 Новости.
      16:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      17:30 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. ЦСКА (Москва) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      20:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Футбол. Winline Суперсерия. "Зенит" (Россия) - "Сьон" (Швейцария). Прямая трансляция.
      23:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Париже, Франция. Нассурдин Имавов против Кайо Борральо. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      04:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 06.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 13. Кабесон-де-ла-Саль - вершина Англиру.
      08:30 Теннис. US Open. Мужчины. 1/2 финала.
      10:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 13. Кабесон-де-ла-Саль - вершина Англиру.
      12:00 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 8 эп.
      12:30 Теннис. US Open. Мужчины. 1/2 финала.
      13:15 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 14. Авилес - вершина Ла-Фаррапона. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. Пары. Финал. Прямая трансляция.
      20:30 Теннис. US Open. Женщины. 1/2 финала.
      21:30 LIVE Теннис. US Open. Женщины. Финал. Прямая трансляция.
      00:45 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 14. Авилес - вершина Ла-Фаррапона.
      03:00 Теннис. US Open. Мужчины. Пары. Финал.
      04:30 Теннис. US Open. Женщины. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бутун терма жамоасидан қимматроқ бўлган 5 нафар футболчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кўпинча мухлислар ва журналистлар футболчиларининг қадр-қимматларини футболга нисбатан билдирганда, "жамоа етакчиси" ёки "асосий ўйинчи" ибораларини ишлатишади. Ҳар бир жамоада қандайдир етакчилар бор. Айни дамларда ҳам футбол оламида шундай футболчилар борки, у ҳам терма жамоаси, ҳам клуби етакчиси ҳисобланади. Гарчи, ўйнаётган клуби футбол оламида ўз мавқеига эга жамоа ҳисобланса-да, аммо терма жамоаси жаҳон майдонларида гегемонлиги билан ажралиб турмайди.

Бугун биз шу нарсага тўхталишга қарор қилдик ва Трансфермаркт маълумотларига кўра, трансфер нархлари бўйича, ўзининг бутун терма жамоаси футболчиларидан қиммат бўлган 5 нафар юлдуз ҳақида суҳбатлашмоқчимиз.


Сон Хин Мин - Жанубий Корея

Ўйинчи қиймати: 85 миллион евро
Терма жамоаси нархи: 20 миллион евро

Айтиш керакки, Сон Хин Мин Корея футболи тарихидаги энг кучли, ҳатто етакчилик қобилияти билан ажралиб турадиган футболчи ҳисобланади. Эҳтимол сиз ундай ҳисобламассиз.  Лекин, дунёдаги мухлисларнинг катта қисми Сон Хин Миндан бошқа Жанубий Корея терма жамоаси футболчисининг номини деярли эслашмайди.

Айни пайтда 28 ёшли футболчи ўз мамлакати терма жамоаси учун мутлақо рамзий белги ва бутун Осиё минтақаси фахрланишга арзийдиган футболчидир. Сонанинг ҳозирги трансфер қиймати 85 миллион еврога баҳоланмоқда, аммо "Тоттенхэм" раҳбарлари етакчиларидан бирини қўйиб юборишга рози бўлишлари учун, ҳатто бундайда кўп пул сўрашлари мумкин. Чунки, лондонликлар раҳбарияти ҳам футболчининг қобилиятини билишган ҳолда, арзон сотишни истамаслиги аниқ. Корейснинг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси 2023 йил ўрталарига қадар амал қилади. Шу сабабли, "Тоттенхем" раҳбарияти Сон Хин Мин билан орадаги битимни узайтириш ҳаракатида юрибди.

Жанубий Корея терма жамоасида Сон 89 та учрашув ўтказган ва 26 та гол урган. У дебютини 2010 йил охирида ўтказган. 11 йилдан бери ватанининг бош жамоаси билан юқори натижаларга эришиб келмоқда. Масалан, 2015 йилги Осиё кубоги кумуш медалига сазовор бўлган бўлса, 2018 йилда корейслар Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида олтин медални қўлга киритишди. Терма жамоанинг қолган қисмига келсак, бугунги кунга келиб унинг умумий қиймати, Сонани ҳисобга олмаганда, 20 миллион евродан ошмайди. Бу ҳолат "Тоттенхем" футболчисининг терма жамоадаги мавқеини таъкидлаш учун яна бир имконият.

Пьер-Эмерик Обамеянг - Габон

Ўйинчининг қиймати: 50 миллион эвро
Терма жамоаси нархи: 37,7 миллион эвро

Ҳозирги кунда Лондоннинг "Арсенал" жамоасининг ҳужум етакчиларидан бири бўлган Пьер-Эмерик Обамеянг Францияда туғилиб ўсган ва у ерда футбол ўйнашни бошлаган. Шунингдек, ушбу мамлакат ёшлар терма жамоаси ўйинларида ҳам қатнашган. Аммо, бу ҳолатга 2009 йил март ойида Габон футбол федерациясининг расмийлари тўсқинлик қилишди, улар Обамеянгни этник ватани миллий жамоасида ўйнашга кўндиришга муваффақ бўлишди, чунки Пьер-Эмерикнинг отаси ушбу Африка қитъаси мамлакатида туғилган эди.

Обамеянг ўзини Франциянинг "Сент-Этьен" клубида танитишга муваффақ бўлди. Ушбу жамоа таркибида кўрсатган ўйинларидан сўнг, уни "Боруссия Д" скаутлари пайқаб қолишди ва тезда футболчини Германияга олиб кетиш ҳаракатига тушиб қолишди. Шу тариқа, футболчи дортмундликлар сафида ўзининг ажойиб тезлиги ва яхши техникаси билан танилди. Габонлик ҳужумчи ҳар қандай ҳимоя чизиғи вакиллари учун ҳам, жуда қийин рақибга айланди. Шу сабабли, Обамеянгнинг ҳозирги трансфер нархи анча юқори деб баҳоланиши ажабланарли эмас. Футболчи аллақачон 31 ёшда бўлишига қарамай, унинг трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил қилади ва африкаликнинг "Арсенал" билан шартномаси 2023 йилнинг июлига қадар амал қилади.

Габон терма жамоаси сафида Обамеянг 51 учрашув ўтказган ва 20 гол урган. У ҳали терма жамоа билан бирон бир катта соврин ютишга муваффақ бўлмаган, аммо 2015 йилда Пьер-Эмерик Африканинг йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олиниб, индивидуал мукофотга сазовор бўлди. Эътибор беринг, бугунги кунга қадар Габон терма жамоасининг қолган қисми нархи 37,7 миллион еврога баҳоланмоқда ва Обамеянгдан ташқари энг қиммат ўйинчилар 25 ёшли "Сент-Этьен" футболчиси Денис Боуанга (12 миллион евро) ва "Фулхэм"дан 27 ёшли Марио Лемина (10 миллион евро) ҳисобланади. Мазкур футболчиларнинг номлари объектив равишда қарайдиган бўлсак, мухлисларга унчалик таниш эмас.


Альфонсо Дэвис - Канада

Ўйинчининг қиймати: 80 миллион евро
Терма жамоаси нархи: 41,25 миллион евро

Уч йил олдин ўспирин Альфонсо Дэвис Канаданинг "Ванкувер" жамоасида ўйнаган. Мос равишда шуни айтишимиз мумкинки, ушбу клуб ҳақида дунё футболида кам одам билар эди. Аммо, 2018 йилда Германия клуби агентлари Канаданинг чеккароғидаги ёш ва иқтидорли вундеркинд ҳақида эшитиб қолишди. Орадан бироз вақт ўтиб, Альфонсо "Бавария" академиясида пайдо бўлди. Айни дамда 20 ёшли канадалик Бундеслига ва "немис машинаси"нинг энг ёрқин ёш юлдузларидан бири бўлиб, унинг трансфер нархи ҳозирда 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

2019 йилнинг январ ойида Дэвис Германия чемпионатида дебют учрашувини амалга оширди. Аммо, Канада терма жамоаси сафидаги илк учрашувини анча олдинроқ, яни 2017 йилнинг ёзида ўтказган. Ўша пайтда "Бавария" ҳимоячиси атиги 16 ёш эди. Ҳозиргача Альфонсо "қизиллар" таркибида 17 та жанг ва 5 та гол урган. Тўғри, Дэвис ҳали  ҳеч қандай йирик ғалабаларни қўлга киритмади, аммо Канада миллий жамоасида тўпланиб келаётган яхши ёш авлодни ҳисобга олган ҳолда шуни айтишимиз мумкинки, ушбу терма жамоа учун асосий совринлар ҳали олдинда. Дэвисдан ташқари, ҳозирги Канада жамоасининг асосий умидлари ўтган ёзда Белгиянинг "Гент" клубидан 27 миллион евро эвазига, Франциянинг "Лилль" футболчисига айланган Жонатан Девиддир. Ушбу футболчини ҳам, мутахасислар Канаданинг келажаги сифатида қарашмоқда. Ҳозирча унинг тахминий қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу дегани Девисникидан икки марта кам.

Ян Облак - Словения

Футболчининг қиймати: 90 миллион евро
Терма жамоаси нархи: 39,45 миллион евро

Ян Облак нафақат терма жамоасида етакчи, балки дунёдаги дарвозабонлар орасида ҳам энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Облак ўз ватани Словениянинг "Олимпия" клуби сафида футболга илк қадамларини қўйди. Ушбу жамоа сафида кўрсатган ўйинларидан кейин, 2010 йилда "Бенфика" скаутлари назарига тушиб қолди. Португалия жамоаси дарвозабон учун словенияликларга атиги 2 миллион евро тўлашга мажбур бўлди.
Орадан тўрт мавсум ўтиб, "Бенфика" Янни "Атлетико"га 16 миллион эвазига сотди, аммо ҳозирда посбоннинг трансфер нархи 90 миллион еврони ташкил қилмоқда! Дарвозабоннинг ёши ҳозирда 27 да эканлигини ҳисобга олсак, бу унинг карерасининг энг юқори чўққиси эмас. Ҳали словениялик ўйин томондан ҳам, трансфер нархи томонидан ҳам ўсишини тахмин қилиш мумкин.

Облак Словения терма жамоасида 2012 йил сентябр ойидан буён ўйнаб келмоқда. Дастлаб Ян ушбу мамлакатда туғилган яна бир энг яхши дарвозабон Самир Хандановичга қарши баҳсда ғалаба қозонишга қийналди, аммо 2015 йилда "Интер" дарвозабони термадаги фаолиятини якунлагач, Облак словенияликларнинг асосий ва муҳим футболчисига айланди.
Афсуски, Европа қитъасидаги жиддий рақобат туфайли Облак объектив равишда Словения билан юқори даражадаги совринларга умид қилмайди, аммо дарвозабон ушбу пайтга қадар тўрт марта ўз мамлакатининг энг яхши футболчиси деб тан олинган. Айтганча,  ҳозирги Словения терма жамоасининг Яндан кейинги иккинчи энг қиммат ўйинчиси Киевнинг "Динамо" клуби вакили Бенжамин Вербич эканлигини таъкидлаб ўтиш керак. Унинг нархи мутахассислар томонидан 7 миллион еврога баҳоланган. Шунингдек, бутун Словения жамоаси футболчиларининг нархини қўшиб ҳисобласак, Облакнинг яримича чиқмайди. 40 миллион евро.


Муҳаммад Салаҳ - Миср

Ўйинчининг қиймати: 120 миллион евро
Терма жамоасининг нархи: 36,75 миллион евро

Муҳаммад Салаҳ футболчилик карерасини ватани клуби сафидан бошлаган. Ўша ердан Швецариянинг "Базел" клубига кўчиб ўтган. Швецария жамоаси Салаҳнинг Европадаги биринчи клуби ҳисобланади. "Базел"даги муваффақиятли ўйинлар Муҳаммадни тўғридан-тўғри "Челси"га олиб келди, аммо мисрлик футболчи тезда Премер-лигага кўникиб кетиши қийин бўлди ва "аристократлар" сафида ёрқин ўйин намойиш эта олмади. Шу сабабдан, аввал "Фиорентина", кейинчалик эса "Рома"га ижарага берилди. Рим клуби сафида Салаҳ ҳақиқатдан ҳам иқтидорли эканлигини исботлашга эришди ва Англияга қайтиб келишга эришди. Фақат, яна Лондонга эмас, балки "Ливерпуль" сафига келиб қўшилди. Бунинг учун "қизиллар" раҳбарияти 42 миллон евро сарфлашди, холос. "Мерсисайдлар" сарфлаган пулини бир йилга бормай қоплатиб олди. Мисирлик кетма-кет учрашувларда гол уриб, Клопп жамоасини юқори ўринларда юришини таъминлади. Энди эса Салоҳнинг трансфер нархи қарийб уч баравар кўп - 120 миллион еврога баҳоланмоқда. Яна шуни ҳам таъкидлашимиз керакки, ҳатто бундай пул эвазига "Ливероуль" футболчини сотмаслиги ҳам мумкин. "Қизиллар" билан Муҳаммад Англия чемпиони, Чемпионлар Лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва УЕФА суперкубогида ғолиб бўлишга эришди. Эҳтимол, ушбу картинанинг тўлиқлиги учун, "Олтин тўп" мукофоти етишмаётгандир. Салаҳнинг ёши ҳозирда 28 да эканлигини ҳисобга олсак, ҳали бу чўққини забт этишига ҳам ишонамиз.

Салаҳ терма жамоаси билан юқори чўққиларга чиқиши ниҳоятда қийин. Чунки, Мисрни дунёнинг энг яхши футбол жамоалари орасига қўша олмаймиз. Аммо, Африкада бу жамоа грандлардан бири ҳисобланади. Ҳозир айнан Миср еттита унвон билан Африка миллатлар кубогида энг кўп ютган терма жамоа ҳисобланади. Тўғри, мисрликларнинг ушбу турнирдаги сўнгги ғалабаси 2010 йилда қўлга киритган ва ўша пайтда Салаҳ жамоада йўқ эди. Фақатгина, орадан бир йил ўтиб, "қизиллар" футболчиси "фиръавнлар" сафида дебют учрашувини ўтказди. Қолаверса, Салаҳ 2017 йилда Миср билан Африка Миллатлар Кубогида кумуш медални қўлга киритди. Ҳозирча, футболчининг терма жамоаси билан кўрсатган энг яхши натижаси шу ҳисобланади.
Мисрнининг қолган футболчилари ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг барчаси биргаликда 40 миллион еврони ташкил қилади. Бу эса битта Салаҳ учун белгиланган номинал нархдан уч баробар кам...

 


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:35, 11.04.2021. Ўқилди: 8518 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.