Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рикардо Родригес: «Швейцария термаси - жумбоқ»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бу футболчи Қатар-2022 мундиали саралашини ўта муваффақиятли бошлаган Швейцария миллий жамоаси таянчидир. У болгарияликларга қарши кечган сафар учрашувида дебют голи билан муҳим ғалабага тамал тоши қўйди. Ўзининг эътироф этишича, бошқа жамоаларга нисбатан Швейцария термаси ўйинларини олдиндан башорат қилиш жуда қийин. Аслида охирги икки мавсум Родриго Родригес учун анчайин мураккаб кечди. Дейлик, ўтган йили «Милан»дан ПСВга ижара келишуви асосида йўл олган футболчи Нидерландия чемпионатида чакки старт олгани йўқ, аммо кейинчалик пандемия унинг суръатини пасайтириб қўйди. Родригес энди айни пайт «А» серияда ўрнини сақлаб қолиш учун курашишга мажбур бўлаётган «Торино»да тўп сурмоқда. Муҳими, футболчи миллий жамоада муваффақият калити вазифасини адо этмоқда. Цюрихлик ўғлон ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида ҳам асосан миллий жамоаси хусусида фикр юритди.

- Сиз учун қайси позиция яхшироқ: ҳимоячилар триоси вакили ролими ёки анъанавий ҳимоячиники?

- Майдонда ҳар қандай ролни бажаришга тайёрман. Мақтанчоқликдек туюлсада айтаман - мураббий белгилаган ҳар қайси позицияда бемалол ўйнайвераман. Зеро, универсалликни ёқтираман.

- Швейцария миллий жамоаси сафида 70 мартадан кўп майдонга тушган тажрибали ўйинчисиз. Халқаро фаолиятингиз қандай ривожланди?

- Терма жамоа сафига қўшилганимда 18 ёшли йигитча эдим. Ортда қолган вақт давомида анча улғайдим, шунинг баробарида тажриба ҳам тўпладим, албатта. Энди барчаси учун жамоам ва мураббийларга самарали ўйинлар воситасида миннатдорчилик билдиришим шарт.

- Европа чемпионати саралаши Швейцария термасига муаммо туғдирмади. ЖЧ «ғалвир»и­да қайси жиҳат муҳим роль ўйнаши мумкин?

- Албатта, ижобий сифатларимизга таянамиз. Оддий айтганда, рақибни ўз ўйинимизга бўйсундиришимиз керак. Менимча, Швейцария термаси бошқа жамоаларга нисбатан анча сирли. Ҳар ҳолда, яхлит кучмиз ва ўйинимиз муайян футболчининг маҳорати эмас, балки ҳамжиҳат ҳаракатга асосланган.

- Жамоангиз ЖЧ-2022 саралаш босқичи ва Евро-2020ни муваффақиятли ўтказиш учун яна қайси жиҳатларни кучайтириши керак, сизнингча?

- Ҳозир тўғри йўлдамиз, янада ривожланиш учун эса ҳар қандай вазиятга тайёр туришимиз талаб этилади. Яқинда Европа Миллатлар лигаси турнирида номдор жамоаларга муносиб қаршилик кўрсата олишимизни намойиш этдик. Бу турнир ўзига хос синов вазифасини ўтади. Гуруҳимизда Италия термасининг фаворит эканлигига шубҳа йўқ. Лекин ҳозир у билан бир хил шароитдамиз. Демак, қўрқишга асос йўқ.

- Италия термасининг устунлик томони нима? Итальянларга қарши баҳсда сизларга қайси жиҳат қўл келиши мумкин?

- Италия термасида жиддий ўзгаришлар кузатилди - янги шахс­лар ва савияли ўйинчилар. Жамоа айниқса, тактика борасида мукаммал. Итальянлар Евро-2020 саралашида сермаҳсул ўйнашди. Қисқаси, барчасига эҳтиёткорона ёндашишимиз лозим.

- Умуман, ЖЧ саралаш бос­қичидан нималар кутяпсиз?

- Саралаш пойгаси энди бошланди. Мудом олға интилиб, хатолардан қочишимиз керак. Агар кучли рақиблар билан ҳам чўчимай ўйнасак, ҳаммаси рисоладагидек якунланишига ишонаман.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:41, 17.04.2021. Ўқилди: 2032 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик