Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Массимилиано Аллегри: “Эски услуб мураббийлари таъсирида улғайганман”

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Икки йилдан бери эфирга чиқмаяпман. Умид қиламанки, ножўя гапларни айтмайман». Sky Calcio Club кўрсатувида меҳмон бўлган Массимилиано Аллегри шундай сўз бошлади ва у жуда кўп гапирди.

Янги клуб ҳақида

- «Наполи» ёки «Рома»? Ҳали ҳеч нарса билмайман. Менга бу ерда бўлиш, футбол ҳақида гапириш ёқади. Уч йил олдин мени «Реал»га чақиришган, аммо кейинчалик «Юве» билан келишувга эришганман. Июнь ойида қайтиб келмоқчиман.

Италия футболи ҳақида

- Жуда кўп ўйладим. Енг шимариб ишлаш керак. Италия жамоаларининг халқаро турнирлардан эрта чиқиб кетиши чуқур ўйлаб таҳлил ўтказишга мажбур қилиши керак. Мен ҳақимда асосан ўйиндан ҳам кўпроқ натижаларни афзал кўрадиган мураббий сифатида гапиришарди. Эски услуб мураббийлари таъсирида улғайганман ва бирор-бир устувор вазифа бўлиши керак эмас, деб ҳисоблайман. Футбол жиддий нарса ва бу ерда мувозанат керак. Футболчилар лойиҳанинг марказида бўлишлари ва бу бошланғич нуқтага айланиши лозим. Тактикалар зарур ва муҳим, аммо Европада биз ўйинчилари тўпни 100 км|соат тезликда ҳаракатлантирадиган жамоаларни кўрамиз. Шундай экан, ўзингизга саволлар беришингиз, ёшлар секторида, индивидуал техника устида ишлашингиз керак. Мен бу гапларни айтишни ёмон кўраман, аммо футболчилар мураббийнинг моҳирлигини намойиш этиш учун восита бўлиб қолишди. Умуман олганда, керакли футболчилар бўлмаса, тактикага урғу беришдан наф йўқ. Жамоада яхши узатмани амалга оширадиган ўнлаб футболчи бўлиши керак. Агар улар йўқ бўлса, бу ҳақиқий муаммо.

«Ювентус»дан кетиши ҳақида

- «Юве»да бешта ажойиб мавсумни ўтказдим. Ажралиш мутлақо табиий равишда содир бўлди. Қарашларимизда фарқ кузатилди. Сарри ҳақида билмасдим. Танловни президент қилди, аммо биз жуда яхши муносабатларга эгамиз. Қайтиб келармидим? Ҳозир бунинг иложи йўқ. Қолаверса, Андреа, фикримча, жамоани яхши бошқармоқда.

Пирло ҳақида

- Мураббий бўлиш нимани англатишини қандай тушунтириш мумкин? Икки мураббий бор: бири душанбадан шанбагача, иккинчиси якшанба куни, кўплаб кутилмаган вазиятлар юзага келадиган кун ишлайди. Агар жамоангиз 5-дақиқадаёқ майдонда озчилик бўлиб қолса нима қилиш керак? Бу ҳақда китобларда ёзилмайди. Шунинг учун мен инсон ресурсларини бошқариш энг муҳим нарса эканлигини таъкидлайман. Ва бу, яна такрорлайман, китобларда ёзилмаган. «Ювентус»га нима етишмаяпти? Фабио Капелло жамоани ташқаридан кўриш бошқа, уни ўргатиш бошқача эканлигини айтди. Шунинг учун мен билмайман. Назаримда, «Ювентус» яхши ишлаяпти.

Ҳужумчилар ҳақида

- Энг зўрларими? Бензема, Левандовски, Игуаин, Ибрагимович. Гонсало ажойиб ўйинчи. Карим ақл бовар қилмайдиган даражада. Доимо унинг «Реал»дан кетиш вақти келганлигини айтишади, аммо у ўйнайди ва ишини қойиллатади.

Роналду ва Месси ҳақида

- Бу иккиси турли хил ўйинчи. Энг буюк ва энг қудратлиси.

Суарес ва Мората ҳақида

- Суареснинг фаолияти ҳавас қилса арзигулик, аммо Мората учрашув натижасини ҳал қилиши мумкин. Агар битта ўйинда танлаш керак бўлса, демак - Альваро.

Лукаку ва Лаутаро ҳақида

- Италиядаги энг яхши ҳужумчилар дуэти. Конте уларни бирлаштиришнинг ажойиб йўлини топди. Бу футболчилар турли хил хусусиятларга эга, аммо шу билан бирга улар ўхшаш ва бир-бирини сўзсиз тушунишади.

Ҳужумларни орқадан қуриш ҳақида

- Эндигина «Ювентус»га келгандим ва биз «Кьево» билан ўйнадик. Тўпни эгаллаб туриш маълумотларга қарагандим, Буффон тўпни 1 дақиқаю 39 сония ушлаб турган экан. Кейин жамоага унга пас бермасликларини, акс ҳолда, дарвозабонни майдондан олиб ташлашимни айтдим. Ҳамма нарсада мувозанат бўлиши лозим. Ҳужумларни орқадан бошлаш мумкин, фақат меъёрини ҳам билиш керак.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:01, 19.04.2021. Ўқилди: 3141 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик