Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳамиджон Актамов: «Қизилқум» ушбу мавсумда халқаро ўйинлар учун йўлланмани қўлга киритмоқчи»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов "Турон"га қарши бўлиб ўтган ўйин (1:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Авваламбор барчани бугунги улуғ айём билан, рамазон ҳайитлари билан табриклайман!. Қолаверса, мана шундай улуғ кунда мухлисларимизни қувонтирганимиздан хурсандмиз. Ўйин жуда қизиқарли бўлди. Бугун анчадан бери бўлмаган иш, яъни мухлислар тўла стадионда футбол ўйнамаётган эдик ва мана шунга эришдик. «Турон» жамоаси ҳам ўз мухлислари қаршисида ажойиб ўйин кўрсатди. Юқори темплик учрашув бўлди. Битта сўз билан айтганда ягона гол ҳал қиладиган, муросасиз ўйин бўлди.

Биринчи бўлим ҳақида гапирсам, жамоам ушбу бўлимда кўплаб имкониятлар яратди. Лекин охирги зарба йўқ. Аммо иккинчи бўлимда, жамоамиз вакиллари ўйинни қўлга олишди ва керакли натижага эришдик.

Тўғри, бугун ғалабага эришдик. Аммо бу «Турон»нинг мағлубияти эмас. Сабаби ушбу мавсумда мен биринчи марта бундай мухлислар тўлиб тошган стадионда футбол учрашуви бўлаётганини кўрдим. Бу ажойиб...

Суперлигада биринчи марта қатнашаётган жамоанинг бундай шароитлар билан таъминланиши, барча «Турон» жамаосининг ҳомийларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биринчи мавсумдан бундай шароитлар яратиб берилиши шунчаки зўр!

— «Қизилқум» жамоасини қачон халқаро майдонларда кўрамиз?
— Албатта мана шу йил,  шу нарсани олдимизга мақсад қилганмиз. Ҳали мусобақа олдинда, менимча керакли натижага эришамиз.

— Бугунги «Турон» жамоаси, сизнингча, қачон ғалабага эришади, деб ўйлайсиз?
— Албатта бу футбол, биз ҳам мана нечта дурангдан кейин ғалабага эришмоқдамиз. Ҳали ҳаммаси олдинда. Ғалабалар ва ютуқларга эришишига ишонаман бу жамоани, сабаби барча имкониятлар бор. Ҳа айтганча жамоанинг стадион ҳолати юқори даражада эканлигини ҳам айтиш керак...

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 06:16, 14.05.2021. Ўқилди: 2240 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик