Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба.

      • 23.08.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • 1:5
      • Челси
      • 23.08.2025 16:30
      • Манчестер Сити
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 23.08.2025 19:00
      • Борнмут
      • 1:0
      • Вулверхэмптон
      • 23.08.2025 19:00
      • Брентфорд
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 23.08.2025 19:00
      • Бёрнли
      • 2:0
      • Сандерленд
      • 23.08.2025 21:30
      • Арсенал
      • 5:0
      • Лидс
      • 24.08.2025 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 24.08.2025 18:00
      • Эвертон
      • 2:0
      • Брайтон
      • 24.08.2025 20:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 26.08.2025 00:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 23.08.2025 00:30
      • Бетис
      • 1:0
      • Алавес
      • 23.08.2025 20:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Сельта
      • 23.08.2025 22:30
      • Атлетико
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.08.2025 00:30
      • Леванте
      • 2:3
      • Барселона
      • 24.08.2025 20:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Валенсия
      • 24.08.2025 22:30
      • Вильярреал
      • -:-
      • Жирона
      • 24.08.2025 22:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эспаньол
      • 25.08.2025 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • Суперлига
      • 23.08.2025 18:30
      • Сурхон
      • 1:2
      • Насаф
      • 23.08.2025 19:30
      • ОКМК
      • 3:1
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2313 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Арсенал»га янги дарвозабон керак. Бернд Ленонинг ўрнига муноиб номзод ким?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Келаси мавсум «тўпчилар» учун биринчи рақам бўлиши мумкин бўлган дарвозабонлар ҳақида.

Лондоннинг «Арсенал» клуби ушбу мавсумда ўз мухлисларини хафа қилишда давом этмоқда. Бир пайтлар Премьер-Лигада шов-шувга сабаб бўлган жамоа, энди ўрта даражадаги клублар қаторида юрибди, тез орада юқори натижага эришишга ишонч ҳам йўқ. Натижалар учун жавобгарлардан бири бу «канонирлар» нинг 29 ёшли дарвозабони Бернд Лено. Сотиб олинган вақтда жиддий умидлар боғланган Лено, энди баъзи учрашувларда,ҳатто бешинчи синф боласи қайтарадиган тўпларни ўтказиб юборган вазиятлар ҳам бўлди.

Сўнгги пайтларда Ленонинг ёзда «Арсенал»дан кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалаётгани ажабланарли эмас. Лондон клуби немис футболчиси билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб бормаяпти ва шартнома яна 2 йилга мўлжалланганлиги сабабли, уни бепул қўйиб юбормаслик учун футболчи учун таклифларни кўриб чиқиши мантиқан тўғри бўлади.

Агар шундай бўладиган бўлса, «Арсенал» Ленонинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида ўйлаши керак бўлади ва биз ўзимизнинг бешта вариантимизни таклиф қиламиз...

Давид Рая
Ёши: 25
Фуқаролик: Испания
Клуб: «Брентфорд»
Трансфер нархи: 12 миллион евро

Барселонада туғилган испаниялик Рая бутун профессионал фаолиятини Туманли Албионда ўтказган. Давид 2012 йилда, атиги 16 ёшида Англияга кўчиб ўтди, аввал у «Блекберн»да, кейин «Саутпорт»да ижарада ўйнади ва 2019 йилда 3,35 миллион евро эвазига «Брентфорд» га кўчиб ўтди, ўшандан бери у ерда жамоанинг асосий дарвозабони бўлиб келяпти.

Раянинг «Арсенал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ўтган ёз инглиз матбуотида фаол тарқалди. Кейин Микел Артета Лено учун идеал рақиб сифатида кўрган ватандошининг трансферидан жуда манфаатдор эди, аммо Брентфорд «тўпчилар» нинг барча таклифларини қатъиян рад этди.

Бу ёзда вазият ўзгариши мумкин, чунки «Брентфорд» Премьер-лигага чиқиш учун плей-оффда ўйнайди. Ушбу курашда муваффақиятсиз натижа бўлган тақдирда, «асаларилар» баъзи асосий ўйинчилари билан хайрлашишларига тўғри келади. Рая ушбу рўйхатда биринчилардан.

Сем ДЖОНСТОН
Ёши: 28
Фуқаролик: Англия
Клуб: «Вест Бромвич»
Трансфер нархи: 6 миллион евро

«Вест Бром» Англия Премьер-лигасини мавсум охирида тарк этишига қарамай, дарвозабон Сем Джонтсон фақат энг ижобий фикрларга лойиқ. «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси нафақат ўтказиб юборилган голларда, балки қайтарилган зарбалар сони бўйича ҳам турнирда энг яхши натижани кўрсатди.

Ушбу мавсумда «Вест Бром» ҳимояси элакдаги унга ўхшаб эланиб кетишида Джонстоннинг айби минимум даражада бўлди. Дарвозабон ўзининг максимал даражадаги спорт ҳаракатлари билан жамоадошларидан ажралиб турди,бутун мавсум давомида.

Шубҳасиз, Джонстон учун Чемпионшипда ҳаракат қилиш фожиа бўлмайди. У аввалги 4 мавсумда қуйи дивизионда ўйнаган. Ҳа, «Вест Бром» албатта, футболчилар маошини тушириши керак, чунки Премьер-лигадан тушиб кетганидан сўнг, клубнинг трансляциядан келадиган маблағи камаяди.

Нето
Ёши: 31
Фуқаролик: Бразилия
Клуб: «Барселона»
Трансфер нархи: 10 миллион евро

«Валенсия» да ўзини ажойиб тарзда намойиш этган 31 ёшли Нето аллақачон «Барселона» захирасида ўтириб қолганга ўхшайди. Бразилиялик 2019 йил ёзида Каталония грандига кўчиб ўтган эди, аммо ўшандан бери Марк-Андрé тер Штегенга қаршилик қилолмади.

Нетонинг «Барселона» билан шартномаси яна 2 йилга мўлжалланган, аммо каталонияликларнинг ҳозирги Ла Лига ва Чемпионлар Лигасидаги очиқчасига муваффақиятсизлигини инобатга олган ҳолда, ёзда клубда тубдан қайта қуриш бошланиши мумкин. Бунинг натижаси нафақат Куманнинг истеъфоси, балки футболчилар ўртасидаги кадрлар алмашиши. Бу вазиятда Нето жамоадан кетишга асосий номзодлардан.

Нетонинг ўзи учун ҳам «Барселона» да қолиш мантиқсизлик бўларди. Ҳа, бу жамоада у замонавий футболнинг энг яхши футболчилари билан ишлаш имкониятини қўлга киритди, аммо нафақага чиққунга қадар бразилиялик яна бир икки мавсум давомида юқори даражада ўйнашга қодир.

Сўнгги йилларда бразилиялик дарвозабонлар кўп ҳаракат қилаётган «Арсенал» ва Премьер-лига Нето учун ажойиб имкониятлар эшиги бўлиши мумкин.

Иллан МEЛЬЕ
Ёши: 21
Фуқаролик: Франция
Клуб: «Лидс»
Трансфер нархи: 17 миллион евро

Ушбу мавсум Мельенинг Англия Премьер-лигасидаги дебюти бўлишига қарамай, ёш француз аллақачон бундай юқори даражадаги ишончни оқлай олишини намойиш этди. Иллан турнирда 11 қуруқ ўйин ўтказган бу натижа бўйича, фақатгина «Манчестер Сити» дан Эдерсон (18), «Челси» дан Эдуар Менди (16), «Астон Вилла» дан Эмилиано Мартинес (15) ва «Тоттенхем» дан Уго Ллорис (12) лар яхши натижа кўрсатишган. Бундан ташқари, агар санаб ўтилганларнинг ҳар бири аллақачон 30 ёшга яқинлашиб қолган бўлса, Мелье атиги 21 ёшда, бу уни ҳозирги пайтда Премьер-лиганинг энг истиқболли дарвозабонларидан бирига айлантиради.

Мельернинг дарвозада қилган ишончли иши туфайли, унинг «Лидс» клуби мавсумни АПЛда муваффақиятли ўтказиб, «Арсенал» билан деярли тенг ўйин намойиш этди, унинг бюджети ва футболчилари тажрибасини ҳозирги «товуслар» билан таққослаб бўлмайди. Яна бир савол «Лидс» Илланни сотмоқчи бўладими? Жамоа бош мураббийи Марсело Биелса бундай ташаббусдан хурсанд бўлмайди ва клуб раҳбарияти мураббий билан зиддиятга боришни истамаса керак, чунки аргентиналик ўз вазифасини мукаммал бажармоқда.

Мельернинг ўзи учун, эҳтимол, «Арсенал» га ўтиш унинг фаолиятидаги ўсиш бўлиши мумкин, аммо келажакда «канонирлар» ўзлари юқорилашни ният қилган тақдирдагина. Агар лондонликларнинг натижалари пастлашда давом этса,унда Мельенинг «Арсенал» га ўтиши вариант клуб учун қизиқ бўлиши мумкин, аммо футболчининг ўзи учун эмас.

Мэьтю Райан
Ёши: 29 ёш
Фуқаролик: Австралия
Клуб: «Арсенал» / «Брайтон»
Трансфер нархи: 6 миллион евро

Мэтью Райан сўнгги уч ярим йил давомида «Брайтон» да ўйнаган, аммо қишда «Арсенал» раҳбарияти Бернд Ленога потенциал рақобатдош сифатида уни олти ойга ижарага олишган. Натижада, Райан Премьер-лигада атиги 3 учрашув ўтказди, уларда 2 та гол ўтказиб юборди ва битта ҳолатда у майдонни «қуруқ» тарк этди.

Райан келаси мавсумда «Арсенал» учун тўлақонли биринчи рақамига айланиши мумкин дейиш ярамайди. Бу илгари Бельгия чемпионатида ва ўша «Брайтон»да ўзини яхши кўрсатган тажрибали дарвозабон, аммо Эктор Беллерин ёки Киран Тирни каби юлдузларни бошқариш учун у етарли номга эга эмас.

«Арсенал» Ленонинг ўрнига Райанни бир вазиятда олиб қолиши мумкин. Пул билан боғлиқ муаммолар юзага келганда ёки бошқа номзодлар билан келишив амалга ошмай қолса. Аммо, футболда илгари ҳисобдан чиқарилган захира футболчиси охир-оқибат жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланган ҳолатлар бўлган. Бу «Арсенал»да ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ким билади, дейсиз ким билади...

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:44, 22.05.2021. Ўқилди: 4628 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.