Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Германия 6 8 8 22
5 Франция 6 8 5 19
6 Нидерландия 6 7 3 16
7 Швеция 6 6 4 16
8 Швейцария 6 5 4 15
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Локомотив» ва «Навбаҳор» икки ўйинда ҳам ғолибни аниқлай олишмади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мавсумолди йиғинлар / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Янгиликлар
A A A
ФОТО: lokomotiv.uz

Мавсумолди тайёргарлик жараёнининг навбатдаги босқичини Тошкентда давом эттираётган «Локомотив» жамоаси аъзолари бугун «Навбаҳор»га қарши иккита назорат-синов ўйинида майдонга тушишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Биринчи ўйинда "Локомотив" мураббийлар штаби асосан ёшларга имкон беришди. Бироқ, улар билан ёнма-ён айрим тажрибали футболчилар ҳам ҳаракат қилишди. Анчайин қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда кучлар тенг келди —3:3. Учрашувда Зайниддин Тожиев дублга эришган бўлса, Карен Абрамов 11 метрлик жарима зарбасини аниқ бажариб, учинчи бор темирйўлчиларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо, «Локо»га ғалабани сақлаб қолиш насиб этмади. Ушбу учрашувда «Локомотив» қуйидаги таркибда ҳаракат қилди:

«Локомотив»: А.Парванов (С.Ахметкеримов), А.Нўъмонов, Э.Расулов, Б.Умаров, А.Ғуломхўжаев, Б.Аълохўжаев, С.Усмонхўжаев (Б.Тиллабоев), М.Умирзоқов (К.Абрамов), Э.Жаҳонов, П.Соломин, З.Тожиев (Н.Гурянов).

Иккинчи ўйинда иккала жамоа ҳам кўпроқ тажрибага эга, асосий таркиб аъзолари саналадиган футболчиларга имкон беришди. Бу галги ўйинда томонлар анча эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Хорен Оганесян бу сафар 4-5-1 тактик услубига мурожаат қилди. Унга кўра дарвозадан Азиз Ашуров жой олган бўлса, ҳимоя чизиғи Иномов-Йўлдошев-Жабборов-Аъзамов квартетига ишониб топширилди. Ярим ҳимоя марказидан тажрибали Хачатрян ва олимпия термаси аъзоси Рахматуллаев ўрин олишди. Ўнг қанотдан одатдагидек тезкор Иброҳим Рахимов ҳужумларни қўллаб-қувватлаган бўлса, чап қанотдан асли туркманистонлик Максим Казанков жой олди. Ҳужум ортида Жора Оганесян ва олдинги чизиқда биргина Шадрин тўп сурди.

Айтиш керак, ҳужумда Саша анча ёлғизланиб қолди. Шундай бўлса-да, ўйин тизгинини «Локомотив» жамоаси аъзолари ўз қўлларида ушлаб туришди. Фақат бу устунлик ҳисобда ўз аксини топмади. 37-дақиқада «Навбаҳор» ҳужумчиси Абдумалик Абдуллаев ҳисобни очди. Лекин уларнинг қувончи узоққа чўзилмади. 42-дақиқада «Локомотив» тўпни бурчакдан ўйинга киритиш ҳуқуқини қўлга киритди ва кутилмаганда Темур Султонов ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Бу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.

«Локомотив» – «Навбаҳор» – 1:1 (1:1).
«Чилонзор» сунъий қопламали майдони
Голлар: Темур Султонов (42, ўз. дар.) - Абдумалик Абдуллаев (37)
Ҳакам: С.Зайлобиддинов

«Локомотив»: А.Ашуров, И.Иномов, Б.Йўлдошев, Д.Жабборов, Р.Аъзамов, И.Рахимов, Р.Хачатрян, Д.Рахматуллаев, М.Казанков (М.Умирзоқов 46), Жора Оганесян, А.Шадрин.

«Навбаҳор»: Д.Романенко, Т.Султонов, Ж.Меҳмонов, А.Тоиров, Горкуша, С.Асқаралиев, А.Никитенко, Л.Кошелев, О.Валижонов, А.Фоменко, А.Абдуллаев.
Захирадан тушганлар: Низомбоев, Жўраев, Умаралиев, Холмирзаев, Ҳамидов.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 20:03, 08.02.2012. Ўқилди: 11289 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.