Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

"Реал" "Барселона"нинг 2010-2018 йиллардаги молиявий фаолияти ҳақида ҳисобот беришни талаб қилди [47]

ОЧЛ-2. «Андижон» гуруҳнинг сўнгги баҳсида ютқазди ва турнирни якунлади [25]

Самвел Бабаян: «Сабр қилсак, «Андижон» фахрланадиган даражадаги жамоага айланади» [23]

«Кучли бўлиб қайтамиз» — Абдумалик Ҳалоков IBA’нинг қарорига муносабат билдирди [10]

Аморим: "Манчестер Юнайтед" исталган ўйинда ғалаба қозониши мумкин" [10]

Ла Лига собиқ ҳаками: «Футболни кўпчилик билмайдиган ва билишни истамайдиган қоронғи томони бор» [7]

ОЧЛ-2. «Андижон»нинг «Ал-Аҳли»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди [6]

Элит ОЧЛ. «Насаф» қолан 2 та ўйинда ютқазмаслиги керак, сабаби... [6]

Чемпионлар Лигаси ёки АПЛ: Салиба "Арсенал" учун қайси соврин муҳимлигини айтди [5]

Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар аниқланди [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёзда ўз клубини тарк этиши кутилаётган 10 нафар номдор футболчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жаҳон футболида трансфер бозори ҳамон қайнамоқда. Катта трансферлар содир бўлмоқда, айрим текин ҳаридлар кутилмоқда ва яна бир қанча трансферлар амалга ошиши кутилмоқда. Сўнгги пайтларда кўплаб футболчиларнинг бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпайиб бормоқда. Келинг, уларнинг орасидаги энг диққатга сазоворларига тўхталиб ўтамиз. 

Харри Кейн («Тоттенхем»)

Вақт келди, вақт аллақачон келди. Кейн ушбу истеъдодли тўпурарни совринлар билан таъминлай оладиган клубга ўтиши тобора ойдинлашиб бормоқда. Ягона ва асосий фаворит ажралиб турибди. Бу «Манчестер Сити». Бундай форварднинг АПЛнинг еттинчи жамоасида ўйнаши ўринли эмас. Айтганча, «Тоттенхэм» ўтган мавсумда еттинчига ўринни эгаллади. «Шаҳарликлар» Кейн учун аллақачон 100 миллион фунт таклиф қилган эди, аммо бу синовдан ўтган рамзий таклиф эди. «Шпорлар» ўз етакчисини олиб қолиш учун кураш олиб бормоқда, Чунки унинг шартномаси 2024 йилгача.

Рафаэль Варан («Реал Мадрид»)

Кўп йиллар давомида «Манчестер Юнайтед» «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамосга қизиқиш билдирган. Охир-оқибат, бу иш бермади, аммо ҳозир миш-мишлар унинг собиқ жамоадоши Варанни «Олд Траффорд»га йўл олишига ишора қилмоқда. Рафаэльнинг «Реал» билан шартномаси тугашига атиги 12 ой қолди. Бу фактор Мадрид клубига огоҳлик қўнғироғи бўлиши, унга қизиқаётган харидорларни эса фаоллаштириши керак. Маълум бўлишича, француз «Манчестер Юнайтед» билан шартларни осонгина келишиб олади, аммо «Реал»ни, ҳатто шартноманинг яқинда тугашини ҳисобга олган ҳолда ҳам ишонтириш қийин бўлади. Шундай бўлсада, қачондир «қизил иблислар» мухлислари Магуайр-Варан жуфтлигини кўришлари мумкин.

Эрлинг Ҳоланд ("Боруссия Дортмунд")

Холанднинг шартномасида 70 миллион фунт стерлинга сотиб олиш тўғрисидаги банди борлиги ҳеч кимга сир эмас, аммо бу фақат келаси йилдан кучга киради. Вазият шуни кўрсатмоқдаки, яна бир йил кутишни истамайдиган клублар ҳам бор. Шунинг учун, улар шу ёзда шартнома тузишни истайдилар. Унга энг фаол қизиқаётган клублар орасида «Челси» алоҳида ажралиб турибди. Томас Тухелга янги ҳужумчи керак, чунки Жиру "Милан"га кетди, Абрахам ва Вернер немис учун унчалик ишончли эмас. Сўнгги маълумотларга кўра, «Боруссия» ҳозирда харидорнинг 150 миллион фунт стерлинглик таклифини қабул қилишга тайёр. Лондон клубининг айни дамда норвегиялик борасида рақобатчиси йўқ, лекин улар 150 миллион евро тўлашга тайёрми ёки йўқми? Шуни ҳал қилиши лозим.

Уссем Ауар ("Лион")

Ўтган ёзда «Арсенал» Ауарни сотиб олишни жуда хоҳлаган эди, аммо «Лион» таклифни рад этди ва «канонирлар» Томас Партейни танладилар. Гарчи бу бироз бошқача турдаги футболчи бўлса ҳам. Энди «Арсенал» «Лион»даги унчалик муваффақиятли бўлмаган мавсумдан сўнг нархи тушиб кетган Ауарни яна сотиб олмоқчи, аммо, рақиблар пайдо бўлди: ПСЖ, «Тоттенхэм» ва «Атлетико» ҳам 23 ёшли футболчига даъвогарлик қилмоқда, унинг нархи энди атиги 22 миллион фунтга тушиб қолиши мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, Ауар ёшлигидан бери ўйнаб келаётган клубни тарк этишни унчалик истамайди. Эслатиб ўтамиз, унинг Франция клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилда ўз якунига етади.

Жек Грилиш ("Астон Вилла")

Жек Грилиш ("Астон Вилла") Премьер-лига чемпионлари ҳақиқатан ҳам Англия ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишни хоҳлашади, у бу жамоада ўйин услуби ва маоши камлиги учун танқид қилинмайдиган кам сонли кишилардан бири бўлиб чиқди, бироқ Грилишнинг ўзи қарор қабул қилишда қийналмоқда. У тушунадики,
"шаҳарликлар" "Астон Вилла" сингари унинг атрофида ўйин қурмайди. «Фуқаролар» лагеридаги рақобат шароитида у ҳатто асосий таркибга киритилмаслиги мумкин. Унга шу керакми? Шунга қарамай Грилиш бундай таклифлар доим ҳам келмаслигини тушуниши керак. Қачондир у формасини йўқотиб қўйиши мумкин. Ўшанда у гранд клублар назаридан тушиб қолиши мумкин ва ўзини кўрсатмасдан. Бу эса катта жамоаларда ўзини кўрсата олмай бирмингемликлар сафида абадий қолишни эса унинг ўзи ҳам хоҳламаса керак.

Эдуардо Камавинга ("Ренн")

Эндигина 18 ёшга тўлган Эдуардо Камавинганинг кўрсатаётган ўйини сенсация сифатида қабул қилинмоқда ва уни олишни истаган топ-клублар рўйхати фақат кенгаймоқда. 18 ёшида у «Ренн» таркибида юзга яқин ўйин ўтказган ва ерда кўпинча «ПСЖ», «Лион» ва бошқа кучли француз клубларини ўз жамоаси тор-мор келтирган. «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Реал» - Камавинга учун даъвогар ҳисобланади. Келаси йил ёзда унинг «Ренн» билан амалдаги шартномаси ўз якунига етади. Ҳозир эса уни 25 миллион евро эвазига грандлардан бири ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Кураш даваом этади...

Антуан Гризманн («Барселона»)

Ҳозир каталонияликлар қийин молиявий аҳволда. Энди улар иш ҳақини тубдан қисқартириши керак. Коутиньо, Пьянич ва Умтитидан қутулишга уринишлар ҳозирча натижа бермаяпти ва вақт тугамоқда. Шу сабабли, «Барселона» Гризманга харидор изламоқда, у албатта яхши, аммо у ўзининг жонкуярлиги билан каталонияликлар бюджетини тежашга қодир. Маълум бўлишича, «Манчестер Сити», «Челси» ва «Тоттенхэм» унга қизиқиш билдирмоқда, аммо «Барселона»нинг қийин аҳволини тушуниб, улар бу трансферга ҳали у даражада шошилмаяпти. Нима бўлган тақдирда ҳам, француз яхши даражадаги футболчи ва унга харидорлар топилса керак. Топилмаса ҳам унинг жамоада қолиши каталонияликлар учун фожиа бўлмайди.

Темми Абрахам («Челси»)

Томас Тухел қўл остида Абрахам тўсатдан «Челси»нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди. «аристократлар» Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонганлигини ҳисобга олсак, мураббий ўз ваколати ва хўжайинларнинг ишончидан узоқ вақт баҳраманд бўлади. Демак, Темми янги жамоа қидириши керак. Лондон клуби Теммини Холанднинг шартномасига қўшмоқчи бўлиб кўрди, бироқ унинг ўзи бунга рози бўлмади. Ҳозирда «Арсенал» «Тоттенхэм» ва «Вест Хем» сингари жамоалар англиялик форвардни ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Ўз навбатида, "Челси" Абрахам учун 40 миллион евро сўрамоқда. Юқоридаги клублар эса уни бу суммага харид қилиб, таваккал қилишни хоҳламаяпти.

Поль Погба («Манчестер Юнайтед»)

Ушбу сериал узоқ вақтдан бери давом этиб келмоқда. Деярли ҳар йили, ҳар бир трансфер ойнасида, ҳамма бу сериалнинг тугашига умид қилади. Погбанинг амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Шундай қилиб, ҳозирда «МЮ» француздан қутулиш вақти келди, агар клуб бироз маблағ ишлаб олмоқчи бўлса. Кўринишидан, шартнома бўйича музокаралар бошланган, аммо Мино Райола билан диалог олиб бориш жуда қийин. Шундай экан, «Манчестер Юнайтед» унга ўринбосар топиши, ҳамма нарсага тупуриб, ярим ҳимоячини сотиб юбориши мумкин. Вазиятни «Реал», «ПСЖ» ва «Ювентус» кузатмоқда. Инглиз нашрларининг ёзишича, "қизил иблислар" у учун 50 миллион фунтдан кўпроқ маблағ талаб қилмоқда.

Жердан Шакири («Ливерпуль»)

Шақири учун яқинлашиб келаётган мавсум «Ливерпуль»нинг тўртинчи мавсуми бўлади, аммо у шу йиллар давомида атиги 63 расмий ўйинда майдонга тушган. 29 ёшли швейцариялик майдонда кўпроқ ҳаракат қилишни хоҳламоқда, бироқ Мерсисайд клуби таркибида рақобат кучли. Шундай экан, клуб уни сотиб юбориши эҳтимоли катта. Боиси, улар янги трансферлар учун ҳам пул топиши лозим. "қизиллар" у учун сўраётган сумма 13 миллион еврони ташкил етади. Бу жуда катта миқдор эмас ва уни бу суммага сотиб оладиган клуб топилса керак.

Киритилди: 15:54, 26.07.2021. Ўқилди: 11253 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.