Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Янги мавсумда юлдузларсиз "Реал"нинг аҳволи не кечади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Яхши футбол мутахассиси бўлган Карло Анчелоттининг охириги пайтлардаги фаолияти омадсиз кечди. "Бавария"даги муваффақиясизлик, "Наполи"даги ўртамиёна иш ҳамда "Эвертон" клубида қилган меҳнатлари, самарли бўлди дея олмаймиз. Италиялик мураббийга кейинги поғонада футболни телевизор қаршисида туриб кузатиш насиб этади деб ўйлаган эдик, аммо ундай бўлмади. "Карло ота" тез орада коронавирус туфайли кескин қисқарган бюджетга эга "Реал"га таклиф қилинди.

 

Клуб президенти Флоринтино Перез катта ҳаражатлар талаб этувчи Конте ёки Аллегри каби мураббийлардан кўра, оддий, аммо ўзига хос исботланган услуб эгасини афзал кўрди. Чунки Анчелотти футболчилар сотиб олишга кўп ҳам интилмайдиган, клубдаги йўқотишлардан ташвишга тушмайдиган сокин шахс. У ундан кўра, ҳар бир кундан завқ олиб ишлашга тиришади, бор ресурсдан фойдаланади. Шундай бўлсада, унинг янги жамоасида янги мавсум олдидан муаммолар бисёр бўлиб қолган.

 

Бугунга келиб, бир пайтлар шонли ва шов-шувли харидлар амалга оширишни яхши кўрадиган клубнинг "Transfermrkt"даги профили ўта жўн кўринади. Унда "сарфланган маблағлар" бўлимида 0 сони турибди. "Клубни тарк этганлар" қисмидан эса, Варан ҳамда Рамос ўрин эгаллаган. Эндиликда, Карло учун таркибда туриб берадиган футболчи кўринмай қолди. Ваҳоланки, у учун кубок ютиш вазифаси қўйилган бир пайтда курашадиган футболчилар керак бўлади. Аксинча, агар у жамоани янги мавсумда совринсиз қолдирадиган бўлса, раҳбарият уни худди, 2015 йилдаги каби ҳайдаб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Клуб учун мавсумни қай тарзда олиб қолса, ютса бўлади? Нима қилса, бунга эришиш мумкин? Қуйида эса бу саволга биттада жавоб топасиз.

 

Испания чемпионати асосий юлдузлари бўлган Месси ҳамда Рамос кетганидан кейин мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилди. Унда "Ҳозир лигада асосий ёрқин футболчи ким?" деган савол берилган эди. Вариантлар орасида Модрич, Суарез ҳамда Гризманнлар жой олганди. Бироқ уларнинг барини янги вариант Бензема ютиб чиқди. Француз ҳужумчиси Роналду кетгач, ўйинида яхши тарафга ўзгариш бўлди. Карим доимо майдонда жой танлаш, техника ҳамда жисмоний томондан яхши ҳаракат қилади. Мана сизга юқорида айтилган "Реал" учун сўралган нажот! Айнан у мавсумни омадли якунлашда асосий фигура бўлиши кутилади. Ҳархолда, рақиб жарима майдончасида унумли ҳаракат қилиш бўйича Бензема исталган футболчи билан рақобат қила олади.

 

Бир пайтлар француз ҳужумчиси ҳақида Жозе Моуриньо салъбий фикр билдириб, унинг ҳаракатларини мушукка таққослаган эди. Бугунги кунда эса мухлислар ҳужумчини йўлбарс деб атайдилар. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Унинг ҳаракатлари бугунга келиб, беқиёс ва моҳиронадир. Бензема нисталган пайт, исталган услубда ва исталган вазиятдан гол уришга қодир. У учун яримта вазиятнинг ўзи етарли. Бензема ҳозир мана шундай қудратга эга бўлиб улгурди.

 

Ундан ташқари Карло Анчелотти ихтиёрида ҳужум чизиғида Винисиус ҳамда Родриго каби бразилиялик талантлар мавжуд. Улардан оқилона фойдаланилса, клуб яхши натижаларга эришиши мумкин. Жамоа ҳимояси нисбатан заифлашгандай туюлсада, унга эндиликда кўп вазифаларни эплай оладиган Девид Алаба келди. Агар у бўлмаса, янги мавсум "Реал" Европа лигаси учун курашиб юришига тўғри келиши ҳам мумкин эди. Клуб бахтига қиймати 55 миллион еврога баҳоланган футболчи у учун текин трансферга айланди. Шунингдек, Менди, Марсело ҳамда Каземиролар ҳам хизматга тайёр туришади. Сўнгги йилларда клуб футболчилари жисмоний ҳолати идеал даражага келтирилгани билан ажралиб турарди. "Реал" ўйинчилари ҳатто мавсумнинг сўнгги, баҳор қисмида ҳам 120 дақиқалик ўйинларга осонликча бардош бериб, ғалабалар қайд этишган. Шунинг учун уларда Чемпионлар лигаси кубоги бисёр. Аммо клуб жисмоний тарбия мураббийи ишдан кетиши билан ўйинчиларга дахшатли жароҳатлар ҳамрохлик қила бошлади. Ҳамма нарса тескари бўлиб кетди. Дани Карвахалдан тортиб, темир Рамосгача жароҳатлар гирдобига тушиб қолган эди.


"Реал"нинг барча даврлардаги энг омадсиз трансферлардан бири сифатида еътироф этилаётган Эден Азар учун кўплаб ҳақоратли фикрлар янграб туради. Клуб у учун 150 миллиондан кўпроқ маблағ сарфлаганди. Аммо бельгиялик келганидан бери клуб учун ҳатто 5 та учрашувда кетма-кет майдонга тушиб бера олмади. Унинг тўпиғидан олган жароҳати, жарроҳлик амалиётлари ва тушкунлик қамраб олган эди. Ҳозир у билан ҳаммаси нормаллашган. Ўзгаришлар даври яқин бўлиши мумкин, бироқ ҳаммаси вақт билан боғланган.

 

Зидан даврида бошқачароқ сиёсат юритилган эди. Франциялик мураббий Испания кубоги ва шу каби асосий бўлмаган турнирларни ёқтирмас эди. Шу сабаб ундан ўз хоҳиши билан чиқиб кетишга ҳаракат қилар, "Леганес" каби клублардан енгилишгача борарди. Бу ҳолат унинг наздида шармандалик сифатида қабул қилинмасди. Карло Анчелотти эса бу каби масалаларга умуман бошқача ёндошади. У ҳар қандай соврин учун максимум ҳаракат қилишга одатланган. "Реал" охириги марта Карло даврида Қирол кубогини қўлга киритгани ҳам бежиз эмасди. Ҳозирда Анчелотти бу таркиби билан Ла лига титули ёхуд ЕЧЛ ғолиблигига эришиши даргумон бўлса ҳам, мамлакат кубоги учун курашиши аниқ. Негаки, бир мавсумда ҳеч бўлмаса, битта турнирда ғалаба қозониш, Анчелоттининг камида яна бир йил жамоада қолишини таъминлаб бериши мумкин.


Рус тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: eurosport.ru

"Реал" ҳам янги давр футболига кўникиши керак...

Киритилди: 21:00, 17.08.2021. Ўқилди: 6779 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.