Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Скудеттодан айрилган «Ювентус», Моуриньонинг қайтиши ёхуд А Серия бошланди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

А Сериянинг ўтган мавсумини қайсидир маънода тарихий бўлди, десак муболаға қилмаган бўламиз. “Интер” “Ювентус” гегемонлигини синдирди ва шу билан бирга 11 йил ичида биринчи марта мамлакат чемпиони бўлди. “Милан” ниҳоят Чемпионлар Лигасига қайтди. “Аталанта” ўзининг етуклиги ва топ-клуб мақомини тасдиқлади. “Наполи”га эса ҳар доимгидек нимадир етишмади. Италия чемпионатининг бошланган янги мавсуми янада қизиқарли ва ҳаяжонли бўлишни ваъда қилмоқда. Келинг, янги мавсумдан нималар кутишимиз мумкинлиги ҳақида сўз юритамиз.

Етакчиларсиз қолган “Интер”
Амалдаги чемпионда бўлган ўзгаришлардан бошлаймиз. Ёзда “Интер” жамоанинг энг яхши футболчиларига айланган Ромелу Лукаку ва Ашраф Ҳакимийни бошқа клубларга сотиб юборди. Молиявий томондан қарайдиган бўлсак, улар бунга мажбур эди. Лекин энди уларнинг ўрнини эгаллайдиган футболчилар жамоага таклиф қилинмади. Ҳакимий ўрнига “қора-кўклар” ПСВдан Дензел Думфрисни 12,5 миллион еврога сотиб олди. Нидерландиялик ўз чемпионатида яхши ўйин кўрсатди, аммо унинг А Серияда қандай ўйнаб кетиши сўроқ остида қолмоқда. Хўш, 35 ёшли Эдин Жеко Лукакунинг ўрнини боса оладими, албатта, йўқ. Симоне Индзаги “Лацио” билан титуллар қўлга киритган, лекин мутахассис “Скудетто”ни ҳимоя қила оладими? Бу янги мавсумнинг асосий интригаларидан бири.

Моуриньонинг қайтиши


Жозе Моуриньонинг “Рома”га бош мураббий қилиб тайинланиши А Сериянинг мавсумлараро энг катта янгиликларидан бири бўлди. Португалиялик катта натижаларга эришган чемпионатига қайтди. Аммо бу натижалар қайд этилганига 10 йилдан ошди. Рим клубига тайинланиш, бир томондан, мутахассисга чақириқдай бўлиши мумкин. Танқидчиларга ҳали ҳам топ даражадаги мураббий эканлигини кўрсатиш учун. “Бўрилар” Моуриньо бошчилигида ўзини қандай кўрсатиши жуда қизиқ. Улар Конференциялар лигасига катта аҳамият беришлари даргумон. “Рома”нинг асосий куч эътибори, албатта, А Серияга қаратилади. Мақсад чемпионлик бўлмаса ҳам, Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боришади. Албатта, португалияликнинг Римга келиши “Рома”ни янада машҳурроқ қилади, лекин натижларга ҳам эътибор қаратиш керак.

Скудеттодан айрилган “Ювентус”


Ўтган мавсум “Ювентус“ учун чин маънода фожиали йил бўлди. “Бьянконери” кетма-кет тўққиз йилдан бери ҳеч кимга бермай келаётган чемпионликни бой берди. Чемпионлар Лигасини эрта тарк этди ва чемпионатнинг сўнгги турида Чемпионлар Лигаси йўлланмасига эга чиқди. Туринликлар Андреа Пирло билан тажрибани тугатишга қарор қилди ва Массимилиано Аллегрини бош мураббий ўриндиғига қайтарди. Бу мутахассис билан уларнинг чемпионлик учун имкониятлари сезиларли даражада ошади. Қолаверса, “Ювентус” трансфер бозорида жуда яхши ишлаяпти. “Бьянконери“ умидли ҳужумчи Кайо Хорхе билан шартнома имзолади, “Шальке”дан Вестон МакКеннини сотиб олди ва “Сассуоло”дан Мануэль Локателлини ижарага олишди. Дарвоқе, Локателли А Сериянинг ўтган мавсуми энг яхши футболчиларидан бири бўлган эди. Бу мавсумда Роналдуни жамоада сақлаб қолган туринликларда чемпионлик тахтига қайтишга барча имконияти етади.

Саррининг “Лацио”да иш бошлаши


Саррининг “Лацио”га тайинланиши бироз ажабланарли ҳодиса бўлди. Чунки мутахассиснинг аввалги бошқарган клублари “Ювентус” ва “Челси” эканлигини ҳисобга олган ҳолда. Италиялик мураббийга ўз жамоасини тузиб олиш учун камида 1 мавсум керак. Мураббийга вақт берилиши ҳам мумкин, лекин футболчилар савияси унинг талабларига жавоб берадими? Сарри “Челси”ни қисман шу сабабли тарк этганди, чунки лондонликлар янги футболчилар билан шартнома имзолай олмади. Римда мутахассис жамоани мустаҳкамлаш учун кўп пул олмаслиги аниқ ва “бургутлар”нинг таркиби эса анча ёши катта футболчилардан иборат. Энг муҳими, янги мураббийнинг услуби футболчилар Индзаги бошқарувида ўрганиб қолган ўйиндан бутунлай фарқ қилади. Умуман олганда, “Лацио” янги мавсумда ҳамма учун жумбоқли жамоа бўлиб майдонга тушади.

"Милан"нинг амбициялари
Ўтган мавсумда “Милан” А Серияда 2-ўринни эгаллади ва бу жамоа учун катта муваффақият бўлди. “Россонери” узоқ вақтдан бери Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқишди, лекин бу билан чекланиб қолмасликлари керак. Энди “қизил-қоралар” икки жабҳада тенг даражада курашишлари керак бўлади. Бошланган мавсумда Стефано Пиоли шогирдлари жиддий жисмоний куч синовидан ўтади. Аммо “Милан”нинг амбициялари бор ва клуб доимий равишда таркибни кучайтириш устида ишламоқда. “Россонери” Лига 1'нинг энг яхши дарвозабонларидан бири Майк Меньян ва тажрибали Оливье Жиру билан шартнома имзолади. Шунингдек, “қизил-қоралар” жамоага яхши қўшилиб кетган ҳимоячи Фикайо Томори ва ярим ҳимоячи Браҳим Диасни сақлаб қолишди. “Милан” ўсишда давом этмоқда ва энди ўз олдиларига жиддий марраларни қўйса бўлади.

“Наполи”нинг умидлари
Ўтган мавсумда “Наполи”га Чемпионлар Лигасига чиқиш учун битта очко етишмади. 2020/21 йилги мавсумда неаполликлар А Серия турнир жадвалида 7-ўринни эгаллашди. “Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентис келаси мавсумдан умидлари катта эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳамма мураббий ва клиб эгалари гапирадиган гаплар сирасидан. Лекин мақсадларга эришиш учун 2 йилдан бери ишсиз бўлган Лучано Спалеттининг бош мураббий қилиб тайинланишидан ташқари ҳеч нима қилинмади. Де Лаурентиснинг ўзи мавсум бошланишидан олдин жамоа билан муаммолар борлигини тан олди. “Наполи” икки ҳимоячисини ва ярим ҳимоячисини йўқотди, фақат “Интер”дан қанот ҳимоячиси Маттео Политанони сотиб олди. Бундан ташқари, дарвозабон Давид Оспина, ҳужумчи Дрис Мертенс ва жамоа сардори Лоренсо Инсинье жамоадаги сўнгги мавсумини ўтказаётган бўлишлари мумкин. Чунки уларнинг шартномалари мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Неаполликлар доимо ўзларини нимадир етишмаётган жамоа сифатида кўрсатадилар. Янги мавсумда ҳам шундай бўладими, буни эса вақт кўрсатади.

Руслан Максимов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:04, 22.08.2021. Ўқилди: 4045 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик