«Челси» кетма-кет олти ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти
Англиянинг «Челси» клуби сўнгги олти учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Лондонликлар Англия Премьер-лигасида «Норвич», «Суонси» ва «Манчестер Юнайтед» билан дуранг ўйнашди, Англия Кубогида эса «Бирмингем»ни мағлубиятга учрата олишмади.
Эслатиб ўтамиз, «Наполи»га қарши учрашувдаги муваффақиятсизлик «кўклар» учун кетма-кет олтинчиси бўлди.
«Челси» илк бора 2010 йилнинг ноябрь-декабрь ойида кетма-кет олти ўйинда ғалаба қозона олмаганди. Ўшанда бу нохуш серия «Болтон»га қарши учрашувда тўхтатилганди. Қизиқ томони, лондонликлар Англия чемпионатининг кейинги турида айнан «Болтон»га қарши майдонга тушишлари керак.
Манба: www.championat.com
Киритилди: 05:37, 22.02.2012. Ўқилди: 10013 марта. Фикрлар: 6 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар