Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [16]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [13]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [13]

Акмал Мозговой: «Омадимиз келиб, ютиб кетдик ва Кубокни кўтардик» [11]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [10]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма жамоамизнинг омадли дебютантлари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Статистика ва фактлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида, учрашувнинг 74-дақиқасида ярим ҳимоячимиз Иброҳим Рахимов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, ўзининг миллий терма жамоа сафидаги илк - дебют ўйинидаёқ гол киритишга муваффақ бўлди. Гарчи ўйинда футболчиларимиз мағлубиятга учраган бўлсаларда, 53-дақиқада захирадан майдонга тушган Иброҳим 21 дақиқа ўтгач гол киритиб, терма жамоамизнинг омадли дебютантлари сафига қўшила олди.

Ўзбекистон терма жамоасининг салкам 21 йиллик тарихида бундай «бахт»га муяссар бўлишлик 22 футболчига насиб қилган экан. Хўш, уларни қандай кўрсаткичлар бўйича таснифласак тўғри бўлади? Мантиқан олиб қараганда илк ўйиндаёқ хаммадан тезроқ гол кирита олган футболчи дебютини муваффақиятли санашимиз мумкин. Агар бу гол ғалабага ҳисса қўшса ёки мағлубиятдан сақлаб қолса, унда янаям яхши.

Демак бугунги ўзига хос хит-парадимизни иқтидорли ярим ҳимоячимиз Азиз Ибрагимов очиб беради. 2007 йилнинг 2 июль куни Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоамиз Жанубий Кореяда Ироқ терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Чехиянинг «Боҳемианс» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Азиз Ибрагимов асосий таркибда майдонга тушиб ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ рақиб дарвозасини ишғол эта олди, якунда эса биз 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Бу нафақат энг тезкор голлардан бири бўлди, балки «энг тезкор дебют гол» ҳам бўла олди. Афсуски Азиз бу ўйинни охиригача якунлай олмади, у жароҳат олиб 16-дақиқадаёқ майдонни тарк этди. Ироқ терма жамоаси эса Осиё чемпионатида иштирок этиб, бирорта мағлубиятга учрамасдан Осиё кубогини қўлга киритди, ҳамюртларимиз эса чорак финал тўсиғидан ўта олишмади.

Энг омадли дебютантлар мусобақасининг «кумуш» медалини Шавкат Саломовга бемалол топширишимиз мумкин. 2007 йилнинг 13 октябр куни терма жамоамиз ЖЧ-2010 саралаш учрашувида Хитой Тайпейи футболчиларини қабул қилиб, йирик 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Шавкат Саломов 6 дақиқа ўтгач рақиб дарвозасини ишғол эта олди. Афсуски бу гол Шавкатнинг терма жаома либосидаги ҳозирча ягона голи бўлиб қолмоқда...

«Бронза» медалини учта футболчига топширамиз. 1996 йилнинг 19 июнь куни миллий терма жамоамиз ўз майдонида Осиё чемпионати саралаш учрашувида Тожикистон терма жамоасини қабул қилди. Дастлабки ўйинда футболчиларимиз сафарда кутилмаганда 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришган ва жавоб ўйинида нима қилиб бўлса ҳам бешта тўп фарқи билан ғалаба қозониб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишлари шарт эди. Бу ўйинда Фарғонанинг «Нефтчи» клубида кўп йиллар давомида тўп сурган хужумчи Сергей Андреев терма жамоа либосида илк маротаба майдонга тушди. Айнан у 8-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, якунда 5:0 ҳисобидаги ғалабамизга ўз ҳиссасини қўшди.

2009 йилнинг 1 феврал куни БААда Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Иккинчи бўлимда, футболчиларимиз 0:1 ҳисобида имкониятни бой бераётган пайтда майдонга Илёс Қурбонов тушди ва орадан 8 дақиқа ўтгач бош жамоамиз сафида илк голини киритди ва бизни мағлубиятдан қутқариб қолди.

1992 йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон терма жамоаси Марказий Осиё кубоги доирасида Туркманистон терма жамоасини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 8-дақиқасида ҳимоячимиз Улуғбек Рўзимов ҳисобни очиб, «омадли» дебют соҳибига айланди. Баланд бўйи билан ажралиб турадиган ҳимоячимиз терма жамоамиз сафида жами 23 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол киритишга муваффақ бўлди. 1994 йили эса Осиё ўйинлари ғолибига айланди. Афсуски, бронза медалларининг қолган икки соҳиби милий терма жамоамизда ярқ этиб порлаган ва дарҳол сўнгган юлдуз бўлиб қолаверишди. Сергей Андреев фақат икки ўйинда майдонга тушган бўлса, Илёс Қурбонов миллий терма жамоага бошқа чақирилмади...

Терма жамоа сафидаги биринчи ўйиндаёқ рақиблар дарвозасини ишғол қилиш, устига-устак бир эмас, 3 та гол киритиб хет-трикка эришиш қайси хужумчини орзуси эмас дейсиз. Бу вазифани фақат бир футболчи уддалай олган. Терма жамоамизнинг шу бугунги кундаги энг яхши тўпурари Максим Шацких 1999 йилнинг 18 август куни Озарбайжон терма жамоасига қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувининг 25-дақиқасида миллий терма жамоада киритган голлари ҳисобини очди. Шунингдек у 39 ва 55-дақиқаларда ҳам гол киритди. Айтиш жоизки Максим шу бугунги кунгача 60 ўйинда рақибларни 34 бор ранжитишга муваффақ бўлди.

Қизиқ, дебютантлар гол киритган ўйинларни таҳлил қиладиган бўлсак, уларни сони 18 та эканини кўрамиз. Ана шу ўйинларнинг 14 тасида юртдошларимиз ғалаба қозониб, фақат 2 дуранг ва 2 марта мағлубиятга учраганлар, тўплар нисбати эса фантастик даражада бизнинг фойдамизга 76:19!. Ўйланиб қоласан киши, наҳотки янги футболчи бизга омад келтирадиган бўлса? Бу ўйинлардаги рақиблар рўйхатига назар солсак, ҳаммаси кундек равшан бўлади. Ушбу ўйинларнинг аксариятида бизга ФИФА рейтингининг тубида ётадиган терма жамоалар рақиб бўлишган. Мураббийлар эса бу ўйинларда янги футболчиларни синовдан ўтказишдан хайиқишмаган. Ўша иккита мағлубиятга учралган ўйинлардаги рақибимиз эса - Словакия ва Жанубий Корея бўлган.

Омадли дебют соҳиблари орасида 3 та футболчи илк ўйинидаги голларини пенальтидан киртишган. Рустам Абдуллаев ва Аазамат Абдураимов бу голларни Марказий Осиё кубоги дориасида 74 ва 75-дақиқаларда киритишган бўлса, Фарход Тожиев 2008 йили Иордания терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинида киритган. Иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушган Фарход 4-дақиқадаёқ белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, терма жамоамизнинг йирик — 4:1 ҳисобидаги ғалабаси сабабчиларидан бири бўлган. Бу натижа билан Фарҳод хит-парадимизнинг кумуш медалига бемалол сазовор бўлиши мумкин эди. Лекин Фарҳод биздан хафа бўлмайди деган умиддамиз, чунки пенальтидан киртилган гол ва ўйинда киритилган гол орасида фарқ бор, албатта.

2001 йили Ўзбекистон терма жамоаси тарихида унутилмас мавсум бўлди. Футболчиларимиз шу йили 22 расмий ўйинда майдонга тушишди. Россиялик машхур мутахассис Владимир Сальков бошчилигидаги терма жамоамиз олдига 2002 йилги жахон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган эди. Сальков бу вазифани бажариш учун рухсат қилинган барча воситалар ўринли деб ҳисоблаб, миллий терма жамоамизга хорижлик футболчиларни жалб қилиш сиёсатини олиб борди.

2001 йил 23 апрел куни буни ўз кўзимиз билан кўрдик. ЖЧ-2002 саралаш мусобақаси доирасида Хитой Тайпейи терма жамоасини қабул қилган Ўзбекистон терма жамоаси сафида 4та легионер майдонга тушди ва улардан болгариялик Алексей Дионисиев ва Георги Георгиев, россиялик Владимир Маминов дебют ўйинини гол билан нишонлашди. Биз эса 7:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Бир ўйинда учта дебютант гол киритди! Афсуски терма жамоамиз шу йили ЖЧ йўлланмасидан қуруқ қолди, легионерларнинг юртимиздаги саргузаштлари эса узоққа чўзилмади.

1992 йилнинг 28 июнь куни бўлиб ўтган Марказий Осиё кубоги доирасидаги Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари ўйинида икки дебютант гол критишга мувафақ бўлишди. Биз юқорида тилга олган Улуғбек Рўзимовдан ташқари хужумчимиз Азамат Абдураимов ҳам 75-дақиқада пенальтида гол киритиб омадли дебютини нишонлади. Айтиш жоизки бу дебютантлар ичида киритилган голларнинг энг узоқ кутилгани бўлди.

Шу йилнинг 17 июнь куни терма жамоамиз сафарда Тожикистон терма жамоаси билан куч синашди. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг мустақиллик байроғимиз остида ўтказган илк ўйини бўлиб, бу ўйинда киритилган барча голлар дебютантлар ҳисобига ёзилиши табиий эди. Якуний натижада футболчиларимиз икки гол киритиб, дурангга эришишди. Голларга эса Игорь Шквирин ва Рустам Абдуллаев муаллифлик қилишди.

Хулоса қиладиган бўлсак, рўйхатдаги омадли дебютантларнинг миллий терма жамоадаги тақдири турлича бўлди. Баъзилари асосий таркибда муқим ўрнашиб, терма жамоамизда узоқ йиллар мувафақиятли тўп сура олган бўлсалар, баъзилар учар юлдузлар каби ярқ этиб, кейинчалик сўниб қолишди. Бу эса терма жамоа таркибидаги илк ўйинда киритилган гол футболчига хеч қандай имтиёз бермаслигини, хар бир футболчи фақат ва фақат машаққатли мехнатлар эвазига мамлакатнинг бош жамоаси либосини кийиш шарафига муяссар бўла олишини яққол исботидир деб бемалол айта оламиз.

Футболчи

Сана

Ўйин

Гол

Гол киритиш учун сарфланган дақиқа

Майдонда
тўп сурган
вақт

МТЖ сафида

Барча ўйин

Барча гол

1. Азиз Ибрагимов

02.07.2007

Ўзбекистон 2-0 Ироқ

1

3

16

17

3

2. Шавкат Саломов

13.10.2007

Ўзбекистон 9-0 Хитой Тайпейи

1

6

28

9

1

3. Сергей Андреев

19.06.1996

Ўзбекистон 5-0 Тожикистон

1

8

36

2

1

4. Илёс Қурбонов

01.02.2009

Ўзбекистон 1-1 Озарбайжон

1

8

19

1

1

5. Улуғбек Рўзимов

28.06.1992

Ўзбекистон 2-1 Туркманистон

1

8

70

23

2

6. Рустам Забиров

03.10.1992

Қирғизистон 2-6 Ўзбекистон

1

13

90

2

1

7. Сергей Лебедев

01.10.1994

Ўзбекистон 4-1 С.Арабистони

1

15

90

33

10

8. Алексей Дионисиев

23.04.2001

Ўзбекистон 7-0 Хитой Тайпейи

1

21

90

5

1

9. Иброҳим Раҳимов

25.02.2012

Ж.Корея 4-2 Ўзбекистон

1

21

38

1

1

10. Максим Шацких

18.08.1999

Ўзбекистон 5-1 Озарбайжон

3

25

90

60

34

11. Владимир Маминов

23.04.2001

Ўзбекистон 7-0 Хитой Тайпейи

1

35

64

12

3

12. Элдор Қосимов

29.02.2000

Ўзбекистон 8-1 Мўғулистон

1

40

45

2

1

13. Жаъфар Ирисметов

25.05.1997

Ўзбекистон 6-0 Камбожжа

1

42

45

36

15

14. Георги Георгиев

23.04.2001

Ўзбекистон 7-0 Хитой Тайпейи

1

43

90

5

2

15. Зайниддин Тожиев

14.05.2002

Словакия 4-1 Ўзбекистон

1

49

90

18

3

16. Баходир Насимов

18.11.2009

Малайзия 1-3 Ўзбекистон

1

58

77

6

3

17. Шухрат Мақсудов

23.08.1992

Ўзбекистон 3-0 Қирғизистон

1

59

59

21

11

18. Игорь Шквирин

17.06.1992

Тожикистон 2-2 Ўзбекистон

1

62

90

31

20

19. Яннис Мандзукас

09.03.2007

Ўзбекистон 6-0 Қирғизистон

1

63

90

4

1

20. Фарҳод Тожиев

22.03.2008

Ўзбекистон 4-1 Иордания

1-пен

4

45

12

5

21. Рустам Абдуллаев

17.06.1992

Тожикистон 2-2 Ўзбекистон

1-пен

74

90

12

3

22. Азамат Абдураимов

28.06.1992

Ўзбекистон 2-1 Туркманистон

1-пен

75

90

22

11

Манба: www.uzfootball.uz
Киритилди: 20:45, 26.02.2012. Ўқилди: 11941 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.