Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Энцо Мареска «Манчестер Сити» футболчилари билан учрашув тайёрламоқда [0]

Гави Переснинг айбловларига жавоб қайтарди: «Реал» доим бизнинг муваффақиятларимизни қадрсизлантиришга ҳаракат қилади» [0]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [0]

Жозе Моуриньо «Реал»даги фаолияти учун мураббийлар штабини аниқлаб олди [0]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [0]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [0]

«Бавария» президенти Олисенинг трансфери ҳақида: «Унинг кетиши ҳақида ўйлашга ҳеч қандай сабаб йўқ» [0]

Камавингага кутилмаган харидор чиқди [0]

Гави «Барселона»нинг ЕЧЛдаги муваффақиятсизлиги сабабини айтди [0]

Эрлинг Холанд «Арсенал»нинг АПЛдаги чемпионлигига муносабат билдирди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нуқтайи назар. «Ньюкасл» воқеаси «Sky Sports» мутахассислари нигоҳида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Ньюкасл»нинг янги эгалар қўлига ўтганидан ҳамманинг хабари бор. Бу ҳодиса клуб мухлисларига Майк Эшли давридаги йўқотилган умидларни қайтишини таъминлади. 57 ёшли чакана савдо тадбиркорининг ҳозирда тахминан 2,7 миллиард фунт бойлиги мавжуд. У 2007 йилда «Ньюкасл»ни 135 миллион фунтга харид қилган ва шундан буён мухлислар ўртасида кўплаб танқидларга сабаб бўлиб келарди. Чунки унинг келиши клубни асосий мақсад ва йўналишидан мосуво қилган. Умуман олганда, «Ньюкасл» Англия чемпионати Премьер-лига деб номланган дастлабки даврларда титул учун курашувчи жамоа сифатида қаралар эди. Ўша даврларда жамоа сер Бобби Робсон қўл остида икки марта кучли тўртталикда мавсумни якунлашга муваффақ бўлган. Майк Эшли даври бошлангач эса, бу жамоа икки марта қуйи дивизионга тушиб кетди. Шу ўн тўрт йил ичида эса атиги бир марта мавсумни жадвални юқори ўнлигида тугата олди, холос. Клубнинг айни дамдаги вазияти ҳар доимгидан ҳам ачинарлироқ. «Ньюкасл» янги мавсумнинг 7 та турида 3 очко тўплаган. Ўрин ҳам натижага мос: ўн тўққизинчи. Жамоа мавсум бошидан буён ғалаба қайд этолмаяпти. Голлар нисбати саккизта манфийни ташкил этмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан собиқ футболчи, «Sky Sports» мухбири Гари Невил ўз фикрини билдирар экан, шундай дейди: «Клуб мухлислари ҳозирда ўз севимлиларининг натижасини қабул қилишга мажбурлар. Улар иштиёқли, ўз шаҳрини севади, аммо улар умидсизланиб бораётганди. Футболда умид жуда муҳим. Ньюкаслликларда бу нарса йўқолиб қолганди. Тўғри, Рафаэль Бенитез даврида бу нарсалар бироз чекингандир. Бироқ, ундан кейинги Стив Брюс варианти тўғри танлов эмасди. Унинг натижалари билан қўшилиб, мухлислар ҳам умидсизланиб кетишди. Стив Брюс бу клубга муносиб эмас, Майк Эшли эса ўзи билан қўшиб ўзи каби инсонни иқтидорга қўйди. Мен йиллар давомида бир нарсани қайтаришдан чарчамайман: 1990 йиллар бу клуб учун гўзалроқ бўлган, маънолироқ бўлган, мустаҳкамроқ бўлган. Жамоани ўша пайт чемпионлик учун жанглари шунчаки супер эди. Стадиондаги атмосфера ҳам худди шундай. Ҳозирчи? Ҳозиргача бўлган бир неча йиллик даврни клуб тарихида, футбол тили билан айтганда ҳақиқий депрессион эра дейиш мумкин».

Собиқ футболчи Жейми Каррагер ҳам бу мавзуга тўхталар экан, қуйидагиларни таъкидлайди: «Ҳаммаси клуб хўжайинларига боғлиқ нарсалар, аслида. Бу клуб мухлислари эгалар ва менежерларни ёқтирмай келди. «Ньюкасл» мухлисларига ачинадиган жойим, бу жараён 14 йил давом этди! Бу жуда катта муддат. Бу вақт ичида клуб фанатларининг менталитети шунчалик чўктирилдики, эндиликда улар совринларни орзу қилмайдиган бўлиб қолишди. Ҳозирги аҳвол билан эса, икки баробар умидсизлик кучайиб кетганди».
Каррагер ва Невил бир кун келиб ҳаммаси ўзгаришига умид қилганди. Бу нарса содир бўлди. Янги раҳбариятнинг келиши, жамоа ичидаги келишмовчиликлар, мураббийлар штаби ва мухлислар муносабатини ўзгартириши тахмин қилинган. Каррагер фикрида давом этар экан: «Стив Брюс танқид қилинмоқда. Ҳамма мураббийга айбни ағдаришга ўрганган. Лекин ўша негатив фикрдаги одамлар аввал ўзларига қарасалар яхши бўларди. Бу борада муаммо фақатгина ўйинда эмас, мураббий шахсияти томонида ҳам. Бу адолатдан эмас, фақат мураббийни айблаш нотўғри. Буни футболчи бўлганингизда тушунган бўлардингиз. Ички муҳитдаги бузилиш футбол одамига қанчалар қаттиқ таъсир ўтказишини англаган бўлардингиз. Тез орада биз «Ньюкасл»даги «муаммолар ғилдираги» тўхтатишини кўришимиз мумкин бўлади», – дейди.

Дарҳақиқат, тўғри бошқарув ва изчил ўйланган режалар ҳаммасини яхшилашга имкон беради. Бунда фақатгина катта пул ҳал қилувчи роль ўйнамайди. Раҳбариятнинг сиёсати ва позицияси ҳам кўп нарсани ҳал қилади. «Ньюкасл» клуби келажак учун рақобатдош жамоа бўлишидан умидимиз катта.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: skysports.com
Киритилди: 19:57, 12.10.2021. Ўқилди: 2961 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик