Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Классик тўқнашув. Жозе Моуриньо йигитлари Макс Аллегри армиясига қарши (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мусобақа: Италия чемпионати
Ўтказилиш вақти: 2021 йил, 17 октябрь, якшанба соат 20:45(23:45)
Ўтказилиш жойи: "Allianz Stadium" ўйингоҳи, Турин, Италия
Бош ҳакам: Даниэле Орсато
Жонли эфир: Спорт ТВ (МТРК)


"Ювентус" бугун ўз майдони "Аллианз" стадионида "Рома"ни қабул қилади. "Кекса синьора" ушбу баҳсга олдинги турда, Турин дербисида Иван Юричнинг "Торино"сини енгиб етиб келди. Бу баҳсда Мануель Локателли урган ягона гол "оқ-қора"ларга устунлик тақдим этганди. "Рома" эса ўтган турда Аврелиьо Андреазоллининг "Эмполи"сини 2-0 ҳисобида доғда қолдирган эди. Лоренсо Пеллегрини ҳамда Генрих Мхитарианларнинг голи Жозе Моуриньо жамоасига уч очко олиб келади.


"Ювентус" ҳозирда жадвалнинг 7 поғонасидан ўрин эгаллаб турибди. Жамоанинг мавсум старти унчалик ҳам омадли кечмади. Клуб Аллегрини яна олиб келди ва Роналдуни сотиб юборди. Бу эса Турин клубида қайта қуриш жараёни бошланганини англатади.
"Рома" ҳам ўзига харизматик мураббий Жозе Моуриньони янги бошлиқ қилиб тайинлади. Португалиялик мутахассиснинг ишлари сўнгги йилларда яхши кечмаяпти. Аммо унинг жамоаси Италия А сериясида ҳозирча 4 ўринда бормоқда.

Ўзаро ўйинларлар

Сўнгги 33 та ўзаро баҳсни олиб қарайдиган бўлсак, бу жуфтликда "Ювентус"нинг қўли яққол баланд келганини кўришимиз мумкин. Улар бу даврда 19 та ғалаба қайд этиб, 8 та мағлубият ва 6 марта дуранг ўйнаган. Ҳар икки клуб шу йилнинг февраль ойида сўнгги бор тўқнаш келганди. Ўшанда "Рома" 2-0 ҳисобида мағлуб этилган. Роналдунинг голи ва римликлар таркибидаги ҳимоячи Ибаньеснинг автоголи туринликлар ғалабасини таъмин этган.

Йўқотишлар

"Ювентус" бу ўйинда француз ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо хизматларидан фойдалана олмаслиги маълум бўлган. Шунингдек, майдонга тушиши сўроқ остида бўлганлар орасида америкалик Уестон Маккенни, аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала ҳамда испаниялик страйкер Алваро Мораталар мавжуд. Қолган таркиб футболчиларида айтарли муаммолар мавжуд эмас. Шундай бўлса ҳам Аллегри идеал таркибни майдонга туширишга умид қилмоқда. Ушбу жамоада:
Жароҳатланганлар: Адриан Рабьо
Сўроқ остидагилар: Уестон Маккенни, Алваро Мората, Пауло Дибала
Четлаштирилганлар: Йўқ

Бу билан бир пайтда "Рома" устози Жозе Моуриньо ҳимоячилар Спинаццола ҳамда Крис Смоллинг хизматидан фойдаланиш имконидан маҳрум бўлган. Шунингдек, таркибда ҳужумчилар Темми Абрахам ва Никол Заньоло, ярим ҳимоячи Лорензо Пеллегринилар ушбу ўйин учун танланмаслиги мумкин. Шундай қилиб, ромаликлар таркибида:
Жароҳат олганлар: Крис Смоллинг, Леонардо Спинаццола
Сўроқ остидагилар: Николо Заньоло, Темми Абраҳам
Четлатилганлар: Йўқ

 

 

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:27, 17.10.2021. Ўқилди: 3385 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик