Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Яна бир инқирознинг бошланиши. “Манчестер Юнайтед”га нима бўлмоқда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 Кеча “манкунианликлар” “Лестер”га қарши премьер-лига доирасидаги навбатдаги тур учрашувини ўтказди ва мағлубиятга учради. Тўғри “қизил иблислар”нинг рақиби кучли жамоа эди. Лекин, Сульшер бошчилигидаги жамоада муаммолар борлиги кўриниб турибди. Хўш “Манчестер Юнайтед” охирги ўйинларда яхши натижа кўрсата олмаётганининг сабаб нимада?   

Мураббийдаги муаммо

“Манчестер Юнайтед” Сер Алекс Фергюсондан кейин ўзларига мос мураббий топа олмади. Фергюсоннинг мероси сифатида қаралган Мойес жамоани чўктириб юборишига сал қолди. Моуриньони айтмаганда, бошқа ҳеч ким клуб билан йирик соврин юта олмади. Оле анча яқин келди, аммо финалда “Вильяреал”ни енга олмади. Норвегиялик яхши мураббий, лекин унда бироз таваккалчилик етишмайди. Балки унинг тактикаси шундайдир. Унинг қўл остида “қизил иблислар” кўпроқ натижа учун ўйнамоқда, аммо буни ҳам эплай олмаяпти. Кўп бор шу туфайли “манкунианликлар” очко йўқотишмоқда. “Янг бойз” ёки “Эвертон”га қарши ўйинларни бунга мисол қила оламиз. Ўтган йили “Манчестер Юнайтед” иродали ғалабалари билан шонли даврига қайтадигандек кўринган эди. Бу мавсум ундай бўлмаяпти.

Сульшердаги яна бир камчилик бу ёш иқтидорларга кам ўйин амалиёти беришида. Тўғри у Гринвудга кўп имкон бермоқда. Аммо сўнгги йилларда жамоа таркибида камида яна 2-3 та Мейсон каби футболчи бор эди. Даниель Жеймс ва Эйнжел Гомесни мисол сифатида келтиришимиз мумкин. Жеймсда ўйин амалиёти камлиги туфайли пасайиш бўлганини ҳеч ким рад эта олмайди. Гомесни эса ҳали таниб улгурмасимиздан йўқотдик. Унинг келажаги порлоқ бўлиши ёшлигидан таҳмин қилинган эди. Балки Сульшерга истефо бериш вақти келгандир? Биз учун афсонавий клубнинг яна аввалга даражасига қайтиши муҳим. Чунки барча футбол ишқибозлари буни исташса керак. Балки Зидан Олени ўрнини эгалласа ҳаммаси бутунлай бошқача бўлар?

Роналдунинг таъсири

Бу ҳақида гапириш ғалати туйилиши мумкин. Балки Роналдунинг қайтиши жамоага ёмон таъсир ўтказгандир? Тўғри Криштиану жамоа учун кўп ишлар қила олади. Унинг голеадорлик қобилияти туфайли клуб керакли очколарни қўлга киритиши мумкин. Аммо, баъзан бундай футболчиларнинг жамоада пайдо бўлиши бошқа футболчиларга таъсир ўтказиши мумкин. Яққол мисол сифатида Бруну Фернандешни айтсак бўлади. Португалия термаси ўйинидаги Бруну билан “Манчестер”га Роналду келишидан олдинги Брунунинг ўйинини солиштириб кўринг. Деярли, Португалиянинг ўйинида кўзга ташланмаган ярим ҳимоячи клубида умуман бошқача ўйин кўрсатар эди. Бунинг сабаблари орасида Роналду фактори мавжуд. “Манчестер Юнайтед” биринчи турда Лидсга қарши ўйинини кўрган бўлсангиз керак. Ўша баҳсда Бруну дахшатли ўйин кўрсатган эди. У пайтлар “қизил иблислар” Криштиануни олиб келиш ҳақида ўйламаётган ҳам эди. Ҳозирги Брунунинг ўйини билан оша пайтдагисини фарқи бор эди. Шунчаки, Роналдунинг таркибда пайдо бўлишининг ўзи баъзи футболчиларга таъсир қилмоқда. Бу ҳақида кўплаб мутахассислар ҳам фикр билдиришган.

Буни инқироз деб бўладими?

Умуман олганда Оле шогирдлари премьер-лига доирасидаги сафар ўйинларида 29 баҳсдан бери енгилишмаётган эди. Улар қачондир мағлубиятга учраши аниқ эди ва ўша мағлубият инқирознинг бошланиши дейиш нотўғри боларди. Лекин биз инқироз дейишимизга бир нечта сабаб бор. Охирги 8 учрашувнинг 3 тасида ғалаба, 4 тасида мағлубият ва 1тасида дурранг ўйнаш яхши натижа эмас. Унинг устига жамоа ўша 8 учрашувда 12та гол ўтказиб юборишган. Бу албатта гранд жамоа учун ёмон кўрсаткич. Чемпионлар лигасидаги ва кубокдаги мағлубият ўзидан даражаси паст жамоалардан учралди. “Астон Вилла” дарвозасига эса йўл топа олмаган Оле шогирдлари ўша ўйинда ҳам мағлуб бўлишган. Бу кетишда жамоанинг яқин келажагида мураббий алмашиш эҳтимоли юқори. Негаки тобора натижалар ёмонлашиб боравериши давом этмоқда. Клубнинг таркиби кучли аммо кўрсаткичлар ёмон. Балки бу инқирознинг бошланишидир?

“Манчестер Юнайтед”ни олдинда нималар кутиб турипти?

Сульшер шогирдларини олдинда жиддий баҳслар кутиб турипти. 20 октябр куни “қизил иблислар” Чемпионлар лигаси доирасидаги навбатдаги учрашувни ўтказади. “Аталанта”ни ўз уйида қабул қиладиган баҳсдан сўнг, “Ливерпуль” “Олд Траффорд”да меҳмон бўлади. Ундан кейин “манкунианликлар” икки бор меҳмонда ўйин ўтказади. Аввалига премьер-лигадаги учрашув “Тоттенҳем”га қарши бўлса, кейин жамоа Италияда “Аталанта” меҳмони бўлади. Навбатдаги ўйин эса Манчестер дербиси. Демак Олега қийин бўлади. Клубни олдинда жиддий синовлар кутмоқда.

 

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:27, 17.10.2021. Ўқилди: 7140 марта. Фикрлар: 62 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик