Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Машҳурлар танлови: юлдузлар қайси бутсаларни ҳуш кўриши ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳозирги футбол жуда катта молиявий қудратга эришди. Ушбу спорт туридан маркетинг майдони сифатида фойдаланиш ҳам кенг оммалашган. Хусусан, клуб формасини тайёрловчи фирмалар шу орқали ўзи учун жаҳоннинг кўплаб нуқталаридан харидор орттиради.
Футболчиларнинг майдондаги асосий қуролларидан бири бу уларнинг бутсаларидир. Бу анжом АПЛ футболчиларининг чиқишларида асосий рол ўйнай бошлаганига анча бўлган. Қуйида мана шу мавзу ҳақида гап боради.

Машҳур футболчилар катта компаниялар билан битим тузиш орқали реклама билан шуғулланишидан ҳамманинг хабари бор. Масалан, Криштиану Роналду ва Муҳаммад Салоҳ каби катта юлдузлар Nike ва Adidas фирмалари билан ҳомийлик қилиб, йилига миллионлаб даромад кўришади. Аммо, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Англия чемпионатида футболчилар томонидан кийиладиган энг машҳур футбол бутсалари қайсилар? Бу борада
Football Boots Маълумотлар марказидан олинган хабарлар билан сизларни таништирамиз. Энг аввало "МЮ" афсонаси Роналду танлови ҳақида. Ажабланарлиси шундаки, АПЛнинг 111 та ўйинчиси асосан бир хил типдаги бутсаларни афзал кўришар экан. Бу Nikeнинг Mercurial версиясидир. Ушбу маҳсулот Европада Килиан Мбаппе ҳамда Эрлинг Холанд томонидан ҳам фойдаланилади. Бу борада Роналдунинг танлови бошқаларникидан фарқ қилади. У Mercurial Superfly VIII Elite CR110, махсус бутсасидан фойдаланади. Унинг нархи Англияда 250 фунтга тенг. Унинг ҳозирги жамоадошлари Бруно Фернандеш ҳамда Маркус Решфордлар ҳам айнан Mercurial версиясини танлашган. "Арсенал" ҳужумчиси Обамеянг эса Superfly(Nike) категориясининг Heritage туркумига мансуб, 375 фунтлик бутсани яхши кўради.

Кейинги бутсалар туркуми Adidasнинг "Х" версияси ҳисобланади. Ушбу бутсалардан АПЛда 106 та футболчи фойдаланади. Хусусан, "Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ "Х" версиясининг Speedflow.1 турини кийишни маъқул кўради. Ушбу маҳсулотнинг бозордаги нархи 180 фунтга тенг. "Тоттенхэм"нинг Adidas атлети Сон эса Speedflow+ вариантини танлаган. Ушбу бутсалар бироз қимматроқ, 230 фунтдан сотилади.
Плеймейкерлар учун севимли бўлган бутса тури Nikeнинг Phantom GT версиясидир. Ушбу оёқкийимлар дунёга машҳур 72 та АПЛ футболчиси томонидан доимий фойдаланилади. Жек Грилиш, Фил Фоден, Кевин Де Брюне ва Мейсон Моунтлар айнан шундай бутса ишқибозидир. Ушбу маҳсулотнинг плеймейкерлар учун қулай томони шундаки, у кийилган оёқнинг назоратини максимал даражада ушлаб туради. Бу бутсаларнинг бозордаги нархи 185 фунтдан бошланади.

Adidas дунёга машҳур ва қадимий компаниялардан биридир. Унинг Predator туркумига мансуб бутсалар ишлаб чиқариши 27 йил олдин, яъни 1994 йилдан бошланган. Ушбу маҳсулот узоқ йиллар давомида такомиллаштириб келинмоқда. Шу сабаб АПЛнинг 51 футболчиси бу бутсалардан фойдаланишда давом этмоқда. Уларнинг ичида энг катта ном бу Поль Погбадир. Погба Predatorнинг махсус, 300 фунтлик версиясини ЕЧЛ баҳсларида ишлатади. Қолаверса, турнирнинг кўплаб дарвозабонлари бу версиянинг Freak+ туркумидан фойдаланишади. Улар ичида "Арсенал" дарвозабони Аарон Реймздейл ҳам бор.

Яқин йилларда New Balance компанияси футбол поябзали бозорига кириб келди ва тезда оммалашди. Шунга қарамай, Премьер-лигада фақат саккизта футболчигина бу фирма маҳсулотидан фойдаланади, холос. New Balance`нинг Furon версиясини ҳозирда Букайо Сака, Раҳим Стерлинг ва Садио Мане каби таниқли номлар кийишади. Ушбу версиянинг нархи тахминан 180 фунт атрофида ва сиз уни дунёнинг исталган бурчагидан туриб буюртма қилишингиз мумкин.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:01, 18.10.2021. Ўқилди: 3241 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.