Бугун 4 июль, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 03.07.2025 20:00
      • Шўртан
      • 1:2
      • Қизилқум
      • 04.07.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 04.07.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Машъал 14 15
12 Хоразм 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

04/07 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
04/07 20:00 Сурхон - Бухоро
05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ" ва "Ливерпуль" футболчилари ўртасида рамзий терма жамоа тузиб чиқилди. Кўришни истайсизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Манчестер Юнайтед" клуби якшанба куни ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилади. Ушбу баҳс мезбонлар фойдасига ҳал бўлса, Сульшерда турнир жадвалида Клоппдан бир поғона олдинга ўтиб олиш имкони пайдо бўлади. Аммо мерсисайдликлар мавсумни кучли старт билан бошлади. Саккизта тур ўтган бўлса, ҳали ҳеч бирида "Ливерпуль"нинг мағлубиятига гувоҳ бўлганимиз йўқ. Клопп шогирдлари чорашанба куни ҳатто Испания чемпиони "Атлетико"ни сафарда мағлуб этиб қайтишди. Шунга қарамай, бу икки гигант ўртасида бўладиган баҳсда ҳамма нарса юз бериши мумкин. Ушбу рақиблар кўп йиллар мобайнида мухлисларга ҳақиқий классик футбол намойиш этиб келишмоқда. Натижада, инглиз футболи энг яхши футболчилар билан безалди. Ҳозир эса ҳар икки клуб тарихидаги энг яхши футболчилардан битта жамоа яратишга ҳаракат қиламиз.

Дарвозада: Петер Шмейхель

Бешта АПЛ титули айнан мана шу даниялик дарвозабон номи билан боғлиқ. У 1993 йилда Англия чемпионати Премьер-лига деб атала бошлаган пайт илк совринни қўлга киритишда "МЮ"нинг асосий ўйинчиси эди. Қолаверса у, 1999 йилдаги требл қайд этган Фергюсон жамоасида беқиёс ўринга эга бўлган. Умуман олганда, "Ливерпуль" посбони Аллисон ҳам ёмон вариант эмасди. Бироқ унга Шмейхель даражасига етишига ҳали бор. Бунда Эдвин ван дер Сарни ҳам айтиш керак. У ҳам яхши. Аммо Шмейхельчалик эмас.

Марказий ҳимояда: Рио Фердинанд ва Неманя Видич

Ушбу жуфтлик балки бутун АПЛ давридаги яхшиларидан бири бўлгандир. Марказий мудофаада ушбу икковлон 2007 ва 2009 йилларда қаторасига уч марта Англия чемпионлигига эришишда ҳақиқий қалқон бўлган эди. Улар, шунингдек, 2008 йилда ЕЧЛ бош совринини қўлга киритишда ҳам иштирок этган. Аммо бу сафга Виржил ван Дейкни ҳам қўшиш керак дегувчи "Ливерпуль" мухлислари ҳам бор. Негаки, бир пайтлар мерсисайдликлар ҳужумчиси Фернандо Торрес Видични роса қийнаган ва хатолар қилишга мажбур этган(экан). Балки мухлислар шу нарсани асос қилиб кўрсатар. Аммо барибир натижа ва перформенс борасида "МЮ" ҳимоячилари ҳали қадрлироқ.

Қанот ҳимоячилари: Гари Невилл ҳамда Патрис Эвра

Невиллни биз бугун "Sky Sports"да фаолият юритаётганидан хабаримиз бор. Аммо футболчи сифатида уни рамзий терма жамоамизга танламасдан иложимиз йўқ. Негаки, у 602 марта "МЮ" учун майдонга тушиб, 8 та АПЛ титулини, 3 та мамлакат кубогини ва 2 та ЕЧЛ бош соврини қўлга киритган. Бизнингча, мана совринларнинг ўзи, унинг таърифи учун етарли бўлади. Ҳархолда, топ футболчи бўлмай туриб, бундай шон-шарафга эришиш имконсиз иш. Ливерпуллик Александр-Арнольд Невилл учун рақобат қилиши мумкиндир. Аммо келажакда. Ҳозир эса Невилл чиндан ҳам тенгсиз. Эвра ҳақида гаприганимизда ҳам шунга ўхшаш фикрлар янграйди. Уни жамоа 2006 йилда "Монако"дан харид қилган эди. "МЮ"да чап қанот муаммо бўлиб турган бир пайтда, Эвра келиб, ҳаммасини жойига туширди. У ўз барқарор ўйинлари билан ҳаммада ҳайрат уйғота олганди.

Ярим ҳимоя: Рой Кин, Пол Скоулз ҳамда Стивен Жеррард

Бу учлик ўзларидан қолган ном ва шуҳрат орқали танланади. Уларнинг бари ўз клублари учун афсона. Қолаверса, бу трио халқаро совринлар ютишда ҳам анча илғор бўлган. Хусусан, Кин ва Жераррд шубҳасиз яқин тарихда ўз жамоаларининг энг яхши сардорлари бўлган. Скоулзнинг эса, ёрқин ўйинлари сабаб, исталган даврда унинг номи фахрий футболчилар томонидан рамзий рўйхатларга киритилган.


Ҳужумда: Муҳаммад Салоҳ, Криштиану Роналду ҳамда Луис Суарес

Жамоанинг ҳужум чизиғига келганда ҳамма нарса мураккаблашади. Негаки, тарихда айнан ҳужум чизиғида ҳар икки клуб сафида кўплаб юлдуз футболчилар ҳаракат қилишган. Бироқ Роналду ва Салоҳ бу борада энг яхшилари. АПЛда улардан ёрқинроқ порлаган юлдузни ҳали тарих кўрмаган. Уларнинг ҳали-ҳамон ураётган голлари гапимизнинг исботи бўла олади. Хусусан, Салоҳ бир мавсумда энг кўп гол уриш борасида АПЛ рекордчиси ҳисобланади. У ҳатто ҳозир ҳам мавсум бошлангандан бери барча мусобақаларда 12 та гол уриб(11 та ўйинда), етакчи бўлиб турибди.

Яна бири эса "МЮ" учун ҳар қандай гол уришни эплай оладиган Роналду. CR7 "Олд Траффорд"га қайтганидан бери ЕЧЛнинг жамоа учун жуда муҳим баҳсларида ҳал қилувчи голлар урди. Унда ҳозирга келиб, 8 та ўйинда 6 та гол мавжуд.
Луис Суарес ҳужум чизиғимизнинг учинчи ўрнини тўлдиради. У "Ливерпуль"нинг ҳақиқий "йиртқич махлуқи" эди. Унинг мавсум давомида 33 та ўйинда 31 та гол ургани таҳсинга сазовар жиҳатлардан биридир. Тўғри, унинг фақат Англияда кўрсатган ўйинларигина бу жамоага кириш учун етарли бўлмас. Аммо Суарес Испанияда ҳам нималарга қодирлигини исботлаб келмоқда. Нимани назарда тутганимизни яхши англадингиз! Мана шу нуқтайи назардан Суарес рамзий терма жамоамизга Фаулер, Овен, Руни, ван Перси ҳамда Кантона каби вариантларга кўз юмиб, танлаб олинди.


Умид қиламизки, биз тузган рамзий футбол жамоаси сизга ёқди. Агарда бу борада сизда ўз қарашларингиз бўлса, "изоҳлар" бўлимига шахсий вариантингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин...

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 21:05, 22.10.2021. Ўқилди: 7000 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.