Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасининг 3 апрель куни «Ценрал Кост Маринес» (Австралия) - «Сеонгам Ильва Чунма» (Ж.Корея) жамоалари ўртасидаги ОЧЛ 3-тур ўйинини бошқариши ҳақида хабар бергандик.
Чемпионлар лигасининг худди шу туридан жой олган «Тианжин Теда» (Хитой) ва «Нагоя Грампус» (Япония) жамоалари ўртасидаги ўйинга Равшан Эрматов бош ҳакам этиб тайинланди. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришади. Мазкур жамоалар ҳам айнан «G» гуруҳи иштирокчилари экани эътиборга молик. Демак, мазкур зона 3-туридан жой олган ҳар икки ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаришади.
ОЧЛ. «G» гуруҳи. 3-тур.
3 апрель, 2012 йил.
«Тианжин Теда» (Хитой) - «Нагоя Грампус» (Япония)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Ёрдамчи ҳакам: Абдуҳамидулло Расулов
Ёрдамчи ҳакам: Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Тўртинчи ҳакам: Нг Чиу Кок (Гонконг)
Ўйин комиссари: Ким Жун Йоунг (Жанубий Корея)
Инспектор: Азими Бин Абдуллоҳ (Малайзия)
ОЧЛ. «G» гуруҳи. 3-тур.
3 апрель, 2012 йил.
«Централ Кост Маринес» (Австралия) - «Сеонгам Ильва Чунма» (Жанубий Корея)
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Ёрдамчи ҳакам: Маъмур Саидқосимов
Ёрдамчи ҳакам: Рафаель Илёсов
Тўртинчи ҳакам: Амир Нагор Бин Нур Муҳаммад (Малайзия)
Ўйин комиссари: Муҳаммад Музаммил Бин Муҳаммад (Сингапур)
Инспектор: Фонг Яу Фат Жаме (Гонконг)
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).