Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [16]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [15]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [13]

Акмал Мозговой: «Омадимиз келиб, ютиб кетдик ва Кубокни кўтардик» [11]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [10]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бу йигитга АПЛ юлдузлари мижоз

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сэм Морган атиги 20 ёшда. У 7 ёшидаёқ мустақил пул ишлашни бошлаган. Ҳозирда АПЛнинг энг сара юлдузлари шу йигитнинг мижозлари саналишади - Жек Грилиш ва Поль Погбадан тортиб, Кевин де Брюйне ва Гарри Кейнгача... Аксарият тенгдошлари ўқиш баробарида кечқурун бир чақа учун ишлаётган паллада Сэм АПЛ футболчиларига буюртма асосида либос етказиб бермоқда. Энди корчалон йигитчада шахсий бизнеси бор. Хусусан, «Инстаграм» тармоғидаги SM Creps бренди аккаунти обуначилари сони аллақачон 130 мингдан ошди. Сэм Морган шунингдек, Британия телевидениесида ўз шоусини йўлга қўйган.

7 ёшидан пул топишга ўтган

Ҳа, Сэм 7 ёшидаёқ мустақил равишда пул ишлаган, 15 ёшида эса реселлер (қайта сотиш иши) билан шуғуллана бошлаган. Оддий айтганда, болалигидан бизнесга мойил. «Ҳар доим ниманидир сотишни қойиллатганман. Дейлик, 7 ёшда мактабдан уйга 4 фунт стерлинг фойда билан қайт­ганман. Ҳозир ҳам шундай, фақат барчаси каттароқ кўламда», - дейди Сэм. У 11 ёшида атиги 10 дақиқада 15 фунт ишлаб топади. Ўшанда дўстларидан бири АҚШдан турли ширинликлар олиб келиб, мактабда пуллай бошлаган ва Сэм улардан ярмини сотиб берган, албатта, тушумнинг маълум фоизини ўзига олиб қолиш эвазига. Болакай 13 ёшга тўлгач, ўзини мода соҳасига уради: дизайнерлик буюмлари савдосига қўшилади. Шу тариқа Сэм 15 ёшида биринчи йирик даромадини ҳисоблайди - 3000 фунт стерлинг. «Ишни Ebay, Depop ва «Фейсбук»да пойафзал сотишдан бошладим,  - дейди Морган. — Айни пайт Америка, Франция, Италия, Германия, Польша ва Европанинг бошқа мамлакатларида шу йўналишда фаолият юритувчи нуфузли шахсларни биламан. У ёки бу мамлакатда қандай янги маҳсулот чиқишини кузатиб бораман, шунинг эвазига доимо тезкор ишлайман».


Иқтисодиёт, математика ва психология

Морган мактабда иқтисод, математика ва психология фанларини чуқур ўрганган - булар музокара жараёни, маҳсулот харид қилиш ва сотишда ёрдам беради. Ҳозир Европада ноёб либослар олди-сотди бозори жадал ривожланмоқда. Thred Up маълумотларига кўра, 2018 йили қайта сотишнинг умумий ҳажми 20 миллиард долларни ташкил этганди. Тахминларга кўра, 2022 йили бу сумма 41 миллиард долларга кўтарилади. 15 фоиз йиллик ўсиш - бунга ақл бовар қилмайди. Зеро, чакана савдо йўналишидаги умумий ўсиш атиги 2 фоизга тенг.


Рамос ҳам ошуфта

Сэм Морганнинг ишига Серхио Рамос ҳам бефарқ эмас. Умуман, йигитча футболчилар билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бунда унга «Арсенал» футболчиси ва Fortnite онлайн ўйини ёрдам берган. Ёш сотувчи бир йил ичида мислсиз даражада кўтарилди: «Бир куни тўшакда ётиб, эндигина «Арсенал» ёшлар жамоаси сафига қўшилган Кохен Брамаллга хат ёздим. Чунки унинг бренд маҳсулотларга қизиқишини кўрдим. 4 кундан кейин учрашдик ва Кохен Yeezy  кроссовкасини сотиб олди. Кейинги ҳафта эса Крис Уиллок боғланиб, менда нималар борлиги билан қизиқди. Шу аснода «Арсенал»нинг деярли барча ёшлари мижозимга айланишди». Кейин Лондоннинг бошқа клубларидаги ёшлар - Деклан Райс, Тэмми Абрахам ва Рис Жеймс ҳам Сэм билан алоқага чиқишди. Морганнинг навбатдаги даромади кутилмаганда келди: у машҳур Fortnite онлайн ўйинига кирди ва Деле Алли, Кевин де Брюйне ҳамда Поль Погба билан танишди. Fortnite - футболчилар орасида жуда оммалашган ўйин. Дейлик, Златан Ибрагимович, Неймар ва бошқа юлдузлар ҳам шу ўйин шайдоларидир. Илова яратувчилари мухлисларни турли бонуслар билан жалб қилишади. Масалан, 2021 йилнинг апрель ойида Неймар иштирокида ўзига хос турнир ташкиллаштирилди. «Fortnite ўйинига қўшилиб, аввалига Алли билан танишдим, кейин де Брюйне билан йўлларимиз кесишди. Эътиборли томони, у ўйин давомидаёқ мен ҳақимда эшитганини айтиб, бир жуфт кроссовкага буюртма берди», - дея эслайди Сэм Морган.

Хуллас, йигитнинг иши футболчилар орасида тезда овоза бўлди. Эндиликда Бенжамин Менди, Жек Грилиш, Поль Погба, Росс Баркли, Антонио Рюдигер, Сон Хюн Мин, Трент Александр-Арнольд, Гранит Жака, Александр Лаказетт, Пьер-Эмерик Обамеянг ва Месут Озил каби юлдузлар Морганнинг доимий мижозларига айланишди. Спортчилар одатда Сэмга машҳур рэпперлар суратларини юбориб, уларнинг кийим ёки пойафзалларини  сотиб олишни сўрашади. Айтишича, Лионель Месси, Неймар, Эрлинг Холанд каби футболчилар у билан бир неча марта боғланишган. Сэмнинг асосий ютуғи - футболчиларга айтилган либосни яшин тезлигида арзон баҳода етказиб беради: «Ҳамма қатори футболчилар ҳам сифатли нарсаларни иложи борича арзон баҳода сотиб олишни хоҳлашади. Асл нархи 1,2 минг фунтга тенг оёқ кийимини анча арзонга олишим мумкин, чунки савдогарлар билан алоқам бор. Яна бир томони, мижозларимни ҳеч қачон алдамайман. Бу ҳурмат қозониш учун жуда муҳим».Сэм кўплаб футболчилар билан дўст тутинган: «Юлдузлар ўзгаларни шахсий ҳаётларига яқинлаштиришни хоҳламасликларини яхши биламан. Шунинг учун ҳам уларнинг менга ишонишлари, тавсия этилган либосни иккиланишсиз сотиб олишларидан бахтиёрман. Баъзи футболчиларни жуда яхши биламан ва ўртамизда дўстлик ҳам шаклланган. Дейлик, «Арсенал» аъзоларидан бири мени туғилган куни тантанасига таклиф қилганди».


Погба — бош мижоз

Поль Погба ҳақида сўз борганида, аввало, унинг сиймоси кўз олдимизга келади: ўзига хос соч турмаги, ёрқин ва қимматбаҳо уст-бош, ноёб оёқ ки­йими. Демак, Сэмнинг айнан Поль билан кўпроқ ҳамкорлик қилишида ажабланарли томони йўқ. Франциялик футболчига капсулли кроссовкалар, Gucci либослари ва нодир аксессуарларни айнан Морган етказиб беради. Погбанинг баъзи буюртмаларини мисол тариқасида келтириш мумкин: машҳур корейс бренди - 99 % IS шими (1 минг фунт), Rhude футболкаси (400 фунт), Armani курткаси ва жинсиси (тегишлича 2 ва 1 минг фунт), Dior B22 кроссовкаси (980 фунт). Буларнинг жами суммаси - 5,3 минг фунт. Франциялик футболчи чиндан ҳам, камёб маҳсулотларга қаттиқ қизиқади. Сэмга The Plug (оддий йўл билан топиб бўлмайдиган ноёб ва қимматли нарсаларни етказиб берадиган шахс) лақабини айнан Погба берган. Айтиш ўринли, бу Морганга муносиб таъриф. Франциялик ярим ҳимоячи реселлер (қайта сотувчи) билан шу қадар иноққи, уни ЖЧ-2018дан сўнг Парижга таклиф қилган ва Франция миллий жамоаси ғалабаси шарафига уюштирилган тантаналарда 2 кун ўзи билан бирга олиб юрган. Қолаверса, Морган бунга қадар Самуэль Юмтити, Антуан Гризманн ва бошқа футболчилар билан алоқа ўрнатишга улгурганди.


Нега айнан футболчилар?

Ҳаммаси оддий: АПЛда ҳафталик ўртача маош миқдори 50 минг фунтдан кўп. Қисқаси, юқори даромад ва модага қизиқишни инобатга олсак, футболчилар - Сэм Морган учун идеал мижозлар. Ўйинчилар асосан обрўли брендларни танлашади - Amiri, Balenciaga, Saint Laurent, Off-White, Givenchy, Gucci, Louis Vuitton, Alexander McQueen, Palm Angels, Supreme ва Heron Preston. Сэм эса бу йўналишдаги муваффақиятини оддий изоҳлайди: «Ёшман ва кўп ишлайман. Юлдузларга хоҳлаган вақтда буюрт­ма қабул қилишим ва ҳаммасини қисқа муддатда етказиб беришим маъқул». Оддий мисол, Пьер-Эмерик Обамеянг самолётга ўтиришидан атиги 2 соат олдин Сэмдан зудлик билан PS4 учун қувватлантириш қурилмаси етказиб беришини сўраган. Погба эса Моргандан муҳим реклама фотосессияси арафасида саҳна ҳозирлаб беришини илтимос қилган. Шунингдек, Натаниэль Чалоба ундан 2015 йилги коллекция­га мансуб Louis Vuitton сумкаси топиб беришини сўраган. Муҳими, Сэм барча буюртмаларни вақтида етказиши билан футболчилар ҳурматини қозонган. Дарвоқе, Морган болалигида «Арсенал» ўйини шайдоси бўлган: «Ҳа, «канонирлар»нинг ашаддий мухлиси эдим, бироқ ҳозир жамоани унча кузатолмаяпман. Эндиликда муайян бир клуб эмас, барча мижозларимга мухлисман».

Сэм ўз даромади ҳақидаги саволларни ёқтирмайди, аммо «мисл­сиз даражада катта» топишини яширмайди. «Инстаграм»даги саҳифаси ва юлдуз мижозларига қараганда, чиндан ҳам, шундай. Қолаверса, Морган ўз бизнесини кенгайтиришни режалаштирмоқда. У ҳозирда ота-онасига тегишли уйдан туриб, онлайн-тизимда ишламоқда. Ҳозирча отаси - бош кўмакчиси. Сэм энди бирор бинони ижара асосида олиб, 2-3 нафар ишчи ёллашни ўйламоқда. Тиниб-тинчиман йигит шу ишларга параллель равишда хусусий коллежда бизнес ва психология йўналишида ўқимоқда. Қойил!

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:13, 18.11.2021. Ўқилди: 4061 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.