Бугун 13 март, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Уларни ЕЧЛ севади. Улар ҳам ЕЧЛни

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу ҳафтада Еврокубокларнинг сўнгги гуруҳ баҳслари ўтказилди. Кўплаб клублар плей-офф босқичи учун жон олиб, жон беришди. Кимлардир кейинги босқичга, кимлардир эса Европа лигасига равона бўлди. Яна кимлардир бутунлай Евромайдонни тарк этди.
Биз футбол ҳақида гапирганимизда, кўпинча ҳужумчилар ва уларнинг ҳаракатига урғу берамиз. Аммо унутамизки, майдонда улардан ҳам кўп иш бажарувчи вакиллар бор. Шулардан бири дарвозабонлардир. Айнан дарвоза қўриқчиларининг ҳаракатлари туфайли кўп ҳолларда жамоалар ғалабага эришади. Бугун биз нуфузли турнир бўлмиш, Европа чемпионлар лигасида энг кўп майдонга тушган фантастик дарвозабонлар ҳақида сўз юритамиз.

Виктор Валдес – 106 марта

Испаниялик посбон ушбу мусобақада 100дан ортиқ баҳсда қатнашган олтита кипернинг бири ҳисобланади. У бу борада «Бавария»нинг собиқ сардори Оливер Канни ортда қолдира олган (103 та). «La Masia » академияси тарбияланувчиси бўлган Валдес, «Барселона»даги илк дебютини 2002 йилнинг август ойида нишонлайди. 2003-04 йилги мавсумдан эса жамоанинг асосий дарвозабони сифатида ҳаракат қилишни бошлайди. Шу бўйи у 10 йилдан ортиқ вақт давомида ўз ўрнини ҳеч кимга бермади. Валдес 3 марта ЕЧЛ кубогини боши узра баланд кўтаришга эришган.

Петр Чех – 111 марта

«Челси» афсонаси 2012 йилда ЕЧЛ финалида «Бавария»ни таслим этиб, илк марта чемпионликни нишонлаган эди. Чех ўз терма жамоасида ҳам энг кўп ўйин ўтказган футболчи саналади. Айнан унинг муваффақиятли ҳаракатлари сабаб, «Челси» чемпионликка эришган. Хусусан, у ўшанда собиқ жамоадоши Арьен Роббеннинг пенальтисини бартараф этади. Шу орқали Роберто Ди Маттео билан чемпионлик нишонланади. Чех эса Лондонга қаҳрамон бўлиб қайтади.

Жанлуижи Буффон – 124 марта

Афсонавий италиялик футболчи ЕЧЛни юта олмаганлар рўйхатида қолиб кетадиган бўлди. У ушбу асрда 42та футболчи ичида ушбу совринни қўлга кирита олмаган уч ўйинчидан бири бўлиб қолмоқда. Буффон Сеск Фабрегас ҳамда Златан Ибрагимович каби ЕЧЛ совринидан бебаҳра қолди. Энг алам қиладигани, Жижи 124 марта майдонга тушиб, уч бор бу турнирнинг финалида ўйнаган(2003, 2015, 2017). Аммо ғолиблик насиб қилмаган.

Мануэль Нойер – 124+ марта

«Бавария»нинг сешанба оқшомидаги 2-1 ҳисобида «Динамо» устидан қозонган ғалабаси гуруҳни юз фоизлик натижа билан якунлашга ёрдам берди. Бу ўйин Нойернинг 124-маротаба ЕЧЛ мадҳияси остида майдонга тушиб келиши эди. У 2011 йилда «Шалке 04»дан Мюнхен шаҳрига келганидан бери икки бор чемпионликни нишонлашга муваффақ бўлган. Ким билади, бу мавсум ҳам ушбу соврин яна унинг жамоасига насиб этар...

Икер Касильяс – 177 марта

«Реал Мадрид» афсонаси 1999 йилда ёш йигитча сифатида дебют қилганидан сўнг, 15 йил давомида жамоасининг қалқони бўлиб келди. Касильяс ўша мавсумда ЕЧЛда 18 ёшу 177 кунлигида қатнашиб, турнирнинг энг ёш футболчисига айланган эди. Мавсум якунида эса жамоаси билан «Валенсия»ни мағлубиятга учратиб, турнирни ютган энг ёш дарвозабонга айланиб олади. Шундан кейин, Касильяс ушбу совринни ютиб олишни яна 12 йил кутишига тўғри келди. Карло Анчелотти «қаймоқранглилар»ни 2014 йилги финалда «Атлетико» устидан ғалаба қозонишини таъминлаб берди. Ҳозирда 40 ёшни қарши олган афсонанинг рекорди, яқиндагина Роналду томонидан янгиланди. Шунга қарамай, Икер ЕЧЛ тарихида қуруқ ўйин ўтказиш бўйича ҳалиям етакчи саналади (59 та).

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 12:06, 10.12.2021. Ўқилди: 3914 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.