Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдусалом Азизов: «Одил Аҳмедов ватанпарварлигини кўрсатиб, Миржалол Қосимов ва Биродар Абдураимов каби ўзбек футбол афсоналари қаторидан жой олди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциация президенти Абдусалом Азизов футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган Одил Аҳмедов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун ўзбек футболининг афсоналаридан бири Одил Аҳмедовнинг фаолиятини якунлашига бағишланган маросимда йиғилиб турибмиз, Одил футболда фидойи хизмат қилди. Ўзбекистон терма жамоасида 108 та ўйин ўтказиб, унинг катта қисмида сардор бўлиб, ватанпарварлигини кўрсатиб, Миржалол Қосимов, Биродар Абдураимов каби футбол афсоналари қаторида ўзбек футболи тарихидан жой олди.

Албатта, Одил бу кунгача шунчаки етиб келгани йўқ. Ўзи айтганидек, жуда катта машаққат ва қийинчиликларни енгиб ўтди. У бугунги ёш футболчилар учун намуна бўла олади. Ундан яна ватанпарварлик, ҳалоллик ва бурчини адо этиш бўйича ҳам намуна олиш мумкин. У шунчаки ўйнагани йўқ, балки фидойи бўлиб, ҳаётда ва футболда ўзини топди. Бу жуда катта машаққат ва руҳий ирода эвазига эришиладиган натижа. Нафақат Ўзбекистонда, балки «Анжи», «Краснодар» ва Хитойда дунё юлдузлари қаторида ўзини ўрнини топиш бу ҳар битта ўзбек йигитига насиб этадиган нарса эмас. Лекин Одил, агар меҳнат қилинса, дунё юлдузлари билан бир қаторда туриш мумкинлигини исботлади. Бугун Одилга кейинги ишларида муваффақият, оиласига тинчлик ва саломатлик тилайман.

Ва, албатта, Одил футболни бутунлай тарк этгани йўқ. Ўйлайманки, у яқин келажакда, биринчидан, ўзи асос солган «Одил Junior» мактаби орқали Ўзбекистонга кўплаб футболчиларни етиштириб берди. Иккинчидан, у ассосиация, профессионал футбол лигасида фаолият юритиб, ўзбек футболи ривожи ва терма жамоанинг Жаҳон Чемпионатига чиқишида катта ҳисса қўшади. Яна бир бор Одилга раҳмат айтиб, бутун ўзбек футболи раҳбарлари ва миллионлаб мухлислар номидан катта миннатдорчилик билдираман", — деди Абдусалом Азизов.

Шундан Абдусалом Азизов Одил Аҳмедовга ассоциация номидан рамзий «Олтин бутса» ва эсдалик совғаларини топширди.



Аҳмедов шу кунгача Хитойнинг «Цанчжоу Майти Лайонс» клуби сафида тўп суриб келаётганди. Унгача эса «Пахтакор» (2006—2011), «Анжи» (2011—2014), «Краснодар» (2014—2016) ва «Шанхай СИПГ» (2017—2021) каби жамоаларда тўп сурган.

Аҳмедов 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаганидан кейин 2021 йилнинг 19 июнь санасида терма жамоадаги фаолияти якунланаётганини эълон қилганди. Аҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебют ўйинини 2007 йил 13 октябрда Хитой Тайпейига қарши (9:0) ўтказган. 34 ёшли футболчи мамлакат бош жамоаси сафида 108 ўйинда майдонга тушиб, 20 та голга муаллифлик қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:40, 18.12.2021. Ўқилди: 3236 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик