Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Максим Шацких: «Шериф» эртаги давом этиши мумкин»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Конференция Лигасининг дастлабки «плей-офф» босқичига қуръа ташлаш маросимидан кейин Footboom мухбири Киев «Динамо»сининг собиқ футболчиси, ҳамюртимиз Максим Шацких билан Ньонда бўлиб ўтган воқеалар хусусида суҳбатлашди.

- Қуръадаги хатоми? Ҳа, бундай ҳолатни биринчи марта кўриб турибман, - деди Шацких. - Демак, шарларни адаштиришибди, бўлиши мумкин. Инсон зоти хато қилади ва мен бунда ҳеч қандай ёмонликни кўрмаяпман.

- Аммо биринчисида «Бенфика»га, кейингисида «ПСЖ»га рўбарў келган «Реал» такрорий қуръа натижаларидан норози...

- Албатта, «Бенфика» «Реал» учун бирмунча осон вариант эди. «ПСЖ» билан қарама-қаршиликни эса Чемпионлар Лигасининг муддатидан олдинги финалларидан бири деб аташ мумкин. Умуман олганда, турнирнинг ушбу босқичида кучсиз жамоалар йўқ. «Реал»га эса, менимча, ким билан ўйнашнинг фарқи йўқ. Улар максимал рақобатга одатланишган. Қолаверса, «ПСЖ» «шалпангқулоқ» учун биринчи даъвогар эмас, мен парижликларнинг ўйинларини кузатдим ва ҳужумига нисбатан уларнинг ҳимояси анча ёмон.

- Демак, «Бенфика» эркин нафас олса бўлади. Шундайми?

- Даргумон. Менимча, Лиссабон жамоасига «Реал»га қарши ўйин осонроқ бўларди. «Аякс»­нинг ҳужуми ҳозирги кунда даҳшатли ва буни уларнинг тинимсиз голлар ураётганидан кўриш мумкин. Умуман олганда, нидерландлар жуда қизиқарли футбол намойиш этишмоқда. Тўғри, Португалия жамоалари мураккаб, айниқса, ўз уйларида анча тажовузкор ўйин кўрсатишади. Аммо «Аякс»га қарши сафарда жуда қийин бўлади.

- «Интер» - «Ливерпуль» қарама-қаршилиги ҳақида...

- Булар услуби ва тактикаси жиҳатидан кескин фарқ қиладиган жамоалар. Жуда қизиқарли жуфтлик. Менимча, «Интер» ва «Ливерпуль» ўртасидаги қарама-қаршилик Чемпионлар Лигасининг яна бир муддатидан олдинги финалидир.

- «Бавария»га эса осон рақиб - «Зальцбург» тўғри келди. Сиз ҳам айни фикрдамисиз?

- Мюнхенликларга 1/8 финалда ким рўбарў келишидан қатъи назар, ўша жамоа лаш-лушларини йиғишга тайёргарлик кўраверсин. «Бавария»ни айни дамда тўхтатиб бўлмайди. Бу жамоани ҳали «немис машинаси» деб атай олмаймиз, лекин у ўйинни қандай кучайтиришни билади ва унинг қувват захираси жуда улкан. Умуман олганда, бу жуфтликда сенсация содир бўлмайди. Ўйлайманки, «Бавария» биринчи учрашувдаёқ ҳаммасини ҳал қилади.

- Юрий Вернидуб ва унинг «Шериф»и Европа Лигаси «плей-офф» босқичида «Брага» билан ўйнайди. «Шериф»нинг еврокубоклардаги эртаги давом этиши мумкинми?

- Мумкин, албатта. «Брага» - Португалиянинг даража жиҳатидан 5-жамоаси. Яъни, бу ўтиб бўладиган рақиб. «Шериф» яхши таркиб ва ўйинга эга эканлигини аллақачон исботлаб бўлди. Чемпионлар Лигасида қўлга киритилган 7 очко ҳурматга лойиқ. Вернидуб жамоаси еврокубокнинг камида икки босқичидан муваффақиятли ўта олади. Қолаверса, «Шериф» қишда янада кучайиши мумкин.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 19.12.2021. Ўқилди: 3621 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.