"Спартак" хўжайини: Ўруновнинг трансфери бўйича тегишли органларга мурожаат қиламиз"
Москванинг «Спартак» клуби хўжайини Леонид Федуннинг фикрича, клубнинг собиқ бош директори Шамиль Газизовнинг амалга оширган айрим трансферлари борасида тегишли органларга мурожаат қилмоқчи.
«Кокорин ва Ўруновларнинг трансфери бўйича агентлик комиссияларининг қонунийлигини ўрганиш учун ваколатли органларга мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз. Газизовнинг ўзи клуб билан узоқ йил бирга ишлаш ўрнига, ушбу трансферлардан тезроқ мўмайгина даромад ишлаб олишни афзал кўрди», — деди Федун «Чемпионат» портали журналисти Максим Пахомов билан суҳбатда.
Киритилди: 19:33, 24.12.2021. Ўқилди: 5544 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар