Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон» - «Бухоро» ўйини олдидан фикрлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, футболи ривожланган ва профессионал тарзда иш олиб борувчи бошқа давлатларда хамда халқаро ўйинлар олдидан бош мураббийлар ва футболчилар билан ўйиндан одинги матбуот анжумани ўтказиш кенг йўлга қўйилган. Гарчанд бизда бу тадбир ўтказилмаса-да, ҳозирги замонавий футболга мухислик қилувчи барча мухлисларга ўйин олдидан билдириладиган фикрлар анча қизиқ хисобланади.

“Андижон” клуби матбуот котиби мухлисларни талабларини ва қизиқишларини хисобга олган ҳолда, ҳар икки жамоа бош мураббийлари ва «Бухоро» жамоаси ҳужумчиси Алишер Холиқовдан ўйиндан олдинги фикрларини олган.

Александр АВЕРЬЯНОВ («Андижон» клубининг бош мураббийи):
— Александр Николаевич, «Андижон» ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилади. Ҳозирда ушбу учрашувга қизиқиш мухлислар орасида жуда ҳам юқори. Қолаверса, бу Андижондаги биринчи ўйинингиз бўлади. Шу боис ҳаёлингиздан нималарни ўтказяпсиз?
— Тўғри, ишқибозлар ҳам бу ўйинни интизорлик билан кутишяпти, буни билиб турибман. Боз устига, уйдаги биринчи учрашув ҳамиша қийин бўлиб келган. Шу боис буни яхши ҳис қилиб турибмиз. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам ўша куни биз мухлисларимизни хафа қилмасликка ва уларни хурсанд қилишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Нафақат бу ўйинда, балки барча ўйинларда яхши тайёргарлик билан майдонга тушиб ишқибозларни қувонтирамиз. Бизнинг мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишдан иборат.

— Жамоангиз дастлабки турда Бекободда «Металлург» билан дуранг ўйнади. Ушбу учрашув ҳақида нима деган бўлардингиз?
— Биринчи учрашув ёмон ўтгани йўқ. Ҳар ҳолда шогирдларим яхши курашдилар. Биз ушбу ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, ғалабали ҳисобни ушлаб қола олмадик. Шунга қарамасдан, биринчи тур эканлигини ҳисобга олганда, футболчилар яхши ўйнашди. Қолаверса, майдоннинг ҳолати ҳам яхши эмасди.

— «Бухоро» илк турда ўз майдонида «Пахтакор»га 0:1 ҳисобида ютқазди. Умуман, бу жамоа ҳақида фикрингиз қандай?
— Ҳозир чемпионатдаги 10та жамоанинг кучларини бир хил даражада таққослаш мумкин ва буларнинг орасида «Бухоро» ҳам бор. Улар биринчи ўйинда мағлубиятга учраган бўлса-да, таркиби ёмон эмас. Мен «Бухоро»ни жиддий рақиб деб ҳисоблайман. Шу боис учрашувга эътиборсизлик билан эмас, балки ўта жиддий тайёргарлик кўряпмиз.

Жамшид САИДОВ («Бухоро» клубининг бош мураббийи):
— Жамшид Жалолович, «Андижон» - «Бухоро» беллашуви қизиқарли руҳда ўтиши кутилмоқда. Сиз бу борада нима дея оласиз?
— Албатта, ҳар бир жамоа ўзининг яхши ўйинларини кўрсатишга ҳаракат қилади. Шуни ҳисобга олганда, «Андижон» - «Бухоро» учрашуви ҳам мухлисларга ёқади, деган умиддаман. Биламан, андижонликлар кучли жамоа. Улар дастлабки турда сафарда «Металлург» билан дуранг ўйнаб қайтдилар. Лекин биз ҳам бор кучимизга ишга соламиз.

— Умуман олганда, «Андижон»нинг асосий кучи нимада деб ўйлайсиз?
— «Андижон» кучсиз рақиб эмас. Бу клубнинг ўзига яраша устун томонлари бор. Масалан, таркибида тажрибали ўйинчилар етарли. Ўтган йили сафимизда тўп сурган тажрибали ҳимоячи Тадас Гражюнас бу йил айнан «Андижон»да ўйнаяпти. Моҳир ҳужумчи Владимир Шишеловнинг келиши ҳам албатта жамоа ўйинини кучайтиради. Боз устига, улар ўз майдонида ўйнашади. Табиийки, бу бизга жуда қийин бўлади. Лекин ҳаммасини вақт кўрсатади.

— Ўтган йили Бухорода 0:0, Андижонда эса 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Бу сафарги ўйиндан қандай натижа кутяпсиз?
— Олдиндан бир нарса дейишим қийин. Ҳаммасини ўйиндан сўнг билиб оламиз.

Алишер ҲОЛИҚОВ («Бухоро» клубининг ҳужумчиси):
— Алишер, «Бухоро» таркиби яхши ўйинчилардан ташкил топди. Шуни инобатга олганда, кўпчилик «Пахтакор»га жиддий қаршилик кўрсатишини ва очко тортиб олишини кутганди. Лекин мағлубиятга учрадинглар. Бунга нима сабаб бўлди?
— Биз ўзимизнинг хатоимиз туфайли ютқаздик. Тактик томондан камчиликларга йўл қўйдик. Энг асосийси, майдон талаб даражасида эмасди. Бундай нобоп майдонда яхши ўйин кўрсатиш жуда қийин. Умуман, биз ёмон ўйин кўрсатмагандик.

— Энди «Андижон»га қарши майдонга тушасизлар. Табиийки, меҳмонда ўйнаш осон эмас...
— Бу йил «Андижон»га тажрибали мураббий келган. Менимча Аверьянов бир пайтлар «Андижон»да ўйнаган. Бундан ташқари клубга Тожикистоннинг энг яхши ўйинчиси келган. Владимир Шишелов ҳам ўша ерда. Ўйлашимча андижонликлар бу йил яхшироқ натижа кўрсата оладилар. Ҳар ҳолда жамоага тажрибали мураббий ва маҳоратли футболчилар таклиф этилган.

— Бу ўйиндан нимани кутяпсиз?
— Билмадим. Аслида биз учун ҳам, улар учун ҳам ғалаба керак. Нима бўлишини эса вақт кўрсатади.

— Жамоа олдига қанақа вазифа қўйилди?
— Биз 5-ўринни эгаллаш учун курашамиз. Қолаверса, келаси йили ОФК Кубогида ҳам иштирок этишни кўзлаб турибмиз. Биламиз, бу қийин вазифа. Аммо ҳар бир жамоанинг ўзига яраша мақсади бўлади. Ахир клублар бу йил олий лигада қолиш учун курашамиз дейишайди-ку! Шу боис олдимизга қўйилган вазифаларимиз катта.

Шуҳратбек Жўраев

Манба: www.burgutlar.com
Киритилди: 11:09, 23.03.2012. Ўқилди: 7458 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик