Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1930 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Азимов: «Мақсадим-«Турон»даги фаолиятим давомида ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссамни қўшиш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Барчангизга маълум, аввалроқ тожикистонлик мутахассис Александр Азимов клубимиз вице-президенти лавозимида иш бошлагани ҳақида хабар бергандик. Айни дамда хизмат сафари юзасидан Германияда бўлиб турган мутахассис куни кеча барча футбол мухлисларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали янги йил байрами билан қутлади. Фурсатдан фойдаланиб тожикистонлик мутахассис билан клубимиздаги фаолияти ва олдиндаги режалар хусусида интервью ташкил этдик.

— Александр Узакович, аввало янги йил байрами муборак бўлсин! Айтингчи, «Турон»да иш бошлашингиз жараёни қандай юз берди?

— Табрик учун раҳмат! Фурсатдан фойдаланиб барча ўзбекистонлик футбол мухлисларини янги йил байрами билан табриклайман. «Турон»да иш бошлашим жараёни ўтган йилнинг ноябрь ойи охирларида юз берди. Клуб раҳбарияти  менга қўнғироқ қилишди ва жамоада ишлашга таклифини беришди. Шундан сўнг келишувга кўра Ўзбекистонга келдим ва раҳбарият билан учрашув ўтказдик. Ушбу учрашув давомида клуб инфратузилмаси, стадион ва яқинда фойдаланишга топширилиши кутилаётган база (қароргоҳ)ни кўздан кечирдим. Бундан ташқари мени клубнинг олдиндаги истиқболли режалари ва мақсадлари билан таништиришди. Албатта, клуб тизимида футбол учун яратилган шароит ва истиқболли режалари менинг эътиборимни тортди, яъни қизиқтириб қўйди.

Биласизми, мен бунга қадар Германияда фаолият олиб борадиган фирмада бошқарувчи-директор сифатида ишлаб келаётгандим. Лекин «Турон» клуби раҳбариятининг ишончи ва  режалари мени ушбу лавозимдан воз кечган холда Ўзбекистонда фаолиятимни бошлашимга сабаб бўлди. Мақсадим — «Турон»даги фаолиятим давомида ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссамни қўшиш.

— «Турон» билан қанча муддатга мўлжалланган шартномага имзо чекдингиз?

— Очиғи, бу ҳақида қизиқиб кўрганим йўқ. Мен учун тўғри ишлаш, натижа ва футболнинг ривожи муҳим ҳисобланади. Қанча муддат ишласам ҳам жамоанинг ўсишига, ютуқ ва ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшишни мақсад қилганман.

— Сиз футбол оламида ўзига яраша ном қозонган тажрибали мутахассислардан ҳисобланасиз. «Турон»даги фаолиятингиз давомида жамоага қандай янгича услубларни олиб кирмоқчисиз?

— Футбол қоидалари ҳамма жойда бир хил. Фақат ушбу спорт турига тўғри ёндашув лозим. Футбол ҳалолликни талаб этади, уни алдаб бўлмайди. Сиз 90 дақиқа футбол ўйнаб ғалаба қозонмоқчимисиз, чемпионат якунида ғолиб бўлмоқчимисиз, демак бунга руҳан ва жисмонан тайёр бўлишингиз керак. Бу эса ўзига яраша меҳнат ва ирода талаб этади.

Биз биринчи навбатда клубдаги тизимни тўғри йўлга қўймоқчимиз. Раҳбарият етарлича шароит яратиб бераяптими, демак натижа ҳам шунга мос бўлиши керак. Машғулотларни Европа клублари услубида ташкил этишни, клубдаги ҳар бир футболчининг ҳаракатларини назоратга олишни режалаштирмоқдамиз. Маълумот ўрнида айтишим мумкин, тез орада «Турон»да асли Латвия давлатидан бўлган, ҳозирги кунда Германияда фаолият олиб бораётган мутахассис Вадим Барнич иш бошлашга яқин турибди. Барнични футбол жамоатчилиги «Фортуна Дюссельдорф» клубидаги фаолияти орқали ҳам танишади. Ҳозирда «Турон»да ўзбекистонлик истеъдодли мутахассис Анвар Бердиев ишламоқда. Биз айнан Бердиев ва Барничнинг ўзаро уйғун холда фаолият олиб боришларини таъминламоқчимиз. Юқорида айтиб ўтганимдек, бунда жамоадаги ҳар бир футболчининг жисмоний холати, машғулотларда ишлаши, диетага риоя этиши холатлари қатъий назоратга олинади. Футболчи ўз ҳоҳишига қараб кўчада шўрва ёки манти каби таомларни истеъмол қилмайди. Уларнинг белгиланган таомланиш рецепти бўйича овқатланишларини ташкил этамиз. Машғулот ва ундан кейинги жараёнлар режага амал қилишлари йўлга қўйилса, албатта майдонда ўз самарасини кўрсатади. Шу сабабдан ҳам биз Германияда ишлаб келаётган тажрибали мутахассисни клуб тизимига жалб этмоқдамиз.

— Сиз футболчилик фаолиятингиз давомида Тошкентнинг «Пахтакор» клубига қарши ўйнагансиз. Айтингчи, ўзбек футболи ўша вақтдагидан буён қанчалик ўзгарган?

— Ҳа, бу тўғри. Душанбенинг «Памир» жамоаси сафида «Пахтакор»га қарши ўйнаганман. Ўша вақтларда жамоада тўпурар бўлгандим, ҳозирга қадар ҳужумкор футболни қўллаб-қувватлайман.

Биласизми, менда футболдаги тажрибам айни вақтга келиб 33 йилга етди. Тожикистон, Австрия, Германия давлатлари футболида фволият олиб бордим. Эндиликда ўзбек футболида, яъни «Турон»да иш бошлашим фаолиятимдаги янги саҳифа бўлади. Анчадан буён Ўзбекистон чемпионатларини кузатмаганим боис, ҳозир ва ўша вақтдаги фарқни аниқ тасвирлаб бера олмайман. Лекин шуни айтишим мумкин, Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар жуда кўп. Шунингдек, бу ерда футболни жуда ҳам яхши кўришади, севишади ва қадрлашади.

— Александр Узакович, мазмунли суҳбат ва маълумотлар учун сизга раҳмат. Клубимиздаги фаолиятингизда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Бекзод Толибов суҳбатлашди

Манба: Турон клуби матбуот хизмати
Киритилди: 10:54, 02.01.2022. Ўқилди: 1633 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик