Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 18 40
2 Арсенал 17 39
3 Астон Вилла 17 36
4 Челси 17 29
5 Ман. Юнайтед 18 29
6 Ливерпуль 17 29
7 Сандерленд 17 27
8 Кристал Пэлас 17 26
9 Брайтон 17 24
10 Эвертон 17 24
11 Ньюкасл 18 23
12 Брентфорд 17 23
13 Фулхэм 17 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 17 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 17 13
19 Бёрнли 17 11
20 Вулверхэмптон 17 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳиндистон: «Роналду ҳайкали - шунчаки, таҳқирлаш»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳиндистонда Португалия мустамлакасидан халос бўлиш байрами юбилейи кенг нишонланмоқда. 2021 йилнинг охирги кунлари Гоа штати Калангут шаҳрида Криштиану Роналду шарафига ҳайкал ўрнатилди. Штат вазири Майкл Лобо «Твиттер»да бу танловни оддий изоҳлади: «Футболга улкан муҳаббат ва ёшларимиз илтимосига биноан, Криштиану Роналду ҳайкалини ўрнатишга қарор қилдик. Буюк футболчи сиймоси фарзандларимизни спорт билан шуғулланишга илҳомлантиради». Бироқ шаҳар аҳолиси қимматбаҳо ҳайкални бирдек ижобий қабул қилгани йўқ.

Биринчидан, Роналдуга аталган монумент 12 минг фунт стерлинг эвазига қад кўтарди. Иккинчидан, Гоа айнан Португалиянинг собиқ колонияси ҳисобланади. Штат 1961 йили мустамлакачиликдан қутулиб, мустақилликка эришган. Хуллас, баъзилар Португалия таъсиридан озод бўлишнинг 60 йиллик юбилейида унинг фуқароси ҳайкалини ўрнатишга шунчаки, халқни таҳқирлаш, унинг устидан кулиш сифатида қарашмоқда. Тарихан салбий муносабатларга қарамай, Португалия футболи Ҳиндистонда жуда машҳур. Қолаверса, колония давридаги қарамлик туфайли мамлакатнинг кўплаб фуқаролари Португалияда истиқомат қилишган. Айримлар муқим яшаб қолишган. Қисқаси, ҳанузгача ўртада қариндошлик ришталари бор.

Оппозиция ҳаракати раҳбари - Премананд Дивкар (Калангут сайлов округи президенти) фикрига эътибор қаратинг: «Шаҳримизда Ҳиндистон футболининг халқаро майдондаги ғалабаларига ҳисса қўшган Бруно Коу­тиньо ва Иоланд Д~Соуза каби ажойиб ўйинчилар кўп. Нега улар шарафига ҳайкал ўрнатиш мумкин эмас? Ахир Калангут учун Роналду эмас, айнан шу йигитлар катта аҳамият касб этишмайдими?» Бу эътирозни маҳаллий аҳоли ҳам тезда қўллаб-қувватлади: «Роналду ҳайкали ҳақида эшитиб, ҳафсалам пир бўлди. Ундан кўра, Самир Найк ва Бруно Коутиньодек ўз юлдузларимиз билан фахрланишни ўргансак, яхши бўлмайдими?» - деди маҳаллий мухлислардан бири. Халқ фаолларидан Гуру Широдкар ҳам кескин норозилик билдирди: «Гоада озодлик учун курашганлар етарли. Роналдунинг ҳайкали уларни хўрлаш демакдир. Буни мутлақо қоралаймиз. Айниқса, шундай йилда Роналдуга ҳайкал ўрнатиш халқни таҳқирлашдан ўзга нарса эмас».

Ҳайкалнинг тантанали очилиш маросими ҳам норозилик намойишлари билан уйғунлашди. Жумладан, айрим фаоллар қора байроқларни ҳилпиратиб туришди. Бинобарин, мавжуд тушунчага кўра, Португалия Ҳиндистонни қашшоқлик ва ҳалокатга етаклаган, колония даврида миллионлаб ҳиндлар ҳалок бўлишган. Тарихга назар солсак, португаллар Гоа штатига 1498 йили қадам босишган. Маълумки, ҳинд диёрини денгизчи сайёҳ Васко да Гама кашф этган. 18-аср ўрталарида Ҳиндистоннинг қолган ерлари Буюк Британия ва Франция томонидан босиб олинган. Табиийки, янги ҳукумат маҳаллий аҳоли қаршилигига дуч келган. Қисқаси, 1757 йилдан буён ҳудудда нақ 7та йирик уруш содир бўлган. 1947 йилга келиб Ҳиндистон Франция ва Буюк Британия таъсиридан қутулади, лекин ғарбий ҳудудлар (Гоа, Дам­на ва Диу) Португалия ҳукмронлиги остида қолади, барибир. Ҳиндистон ҳукумати 10 йил давомида ўз ҳудудларини тинч йўл билан озод қилишга уринади, аммо Португалия барча ҳаракатларни йўққа чиқаради.

Қисқаси, португаллар инглиз ва французлардан фарқли ўлароқ, Ҳиндистонни 4,5 аср давомида ўз таъсирлари остида ушлаб туришади. Бу вақт давомида ғарбий ҳудудлар аҳолиси сезиларли даражада азоб тортишади. Ҳаттоки, ҳиндлар нас­ронийларга айланадилар. Тўғри, статистика буни инкор этади. Дейлик, 1950 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига асосан айтсак, атиги 7 фоиз ҳинд португал тилида сўзлашган. Гоа, Дамна ва Диу аҳолисининг аксарияти насронийларга айлангани ҳақидаги даъволар ҳам асоссиз. Гоада одамларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжлари лоақал 50 фоизга таъминланмагани эса, ҳақиқат. Ваҳоланки, ҳудуд ерлари жуда ҳосилдор ва табиий ресурслари ҳам катта бўлган. Колония даврида саноат ҳам ривожланмаган.

Португалия - Ҳиндистон муносабатларига дахлдор даҳшатли рақамлар

- Катта очарчилик даври (1876-1878)да 6,1-10,3 миллион одам ҳалок бўлган.

- Ҳиндистондаги очарчилик даври (1899-1900)да 10 миллион одам ҳалок бўлган.

- 1817-1860 йиллар оралиғида турли эпидемиялардан 15 миллион одам ҳаётдан кўз юмган.

- 1865-1917 йиллар оралиғида турли эпидемиялардан 23 миллион одам вафот этган.

- 1961 йили Гоа, Дамна ва Диуда португал мустамлакачиларига қарши қаратилган партизанлар ҳаракати бошланган. Ўша йилнинг декабрь ойида Ҳиндистон ҳукумати Гоа муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этишини расман эълон қилган. Португалиянинг НАТО ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишига қарамай, ҳинд қўшинлари 18 декабрь куни ғарбий ҳудудларга кириб, Ҳиндистон байроғини кўтаришган.

 Р.ИБРОҲИМОВ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:29, 06.01.2022. Ўқилди: 3930 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Ливерпуль Юго Экитике 8
4 Борнмут Антуан Семеньо 8
5 Тоттенхэм Ришарлисон 7
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Манчестер Сити Филип Фоден 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.