«Барселона» Spotify компанияси билан ҳомийлик шартномаси бўйича музокаралар олиб бормоқда. Catalunya Radio нашри маълумотларига кўра, келишув нафақат Швеция мусиқа компаниясини «Барселона» либосларидаги титул ҳомийси сифатида кўради, балки «Камп Ноу»ни ҳам «эгаллаши мумкин».
Бу дегани, стадион номи «Камп Ноу»дан Spotify номига ўзгартирилиши мумкин. Шартнома каталонияликлар раҳбарияти хоҳлаганчалик узоқ муддатли бўлмайди. Идеал шароитда бундай турдаги тижорат шартномаси 15 йилдан 30 йилгача бўлган муддатга тузилади.
Айни дамда клуб ва Spotify ўртасида Швеция компанияси асосий жамоа формасининг олд томонида ва машғулот либосининг орқа томонидаги жойларда бўлиши ҳақида музокаралар олиб борилмоқда. Баъзи ошкор қилинган маълумотларга кўра, шартнома бир мавсум учун 60 миллиондан 65 миллион еврогача баҳоланади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).