Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Улар мени реклама қилиб, қимматроққа сотмоқчи бўлишди» ёхуд «Спартак» ва Жафар Ирисметов ўртасидаги сирли келишув

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Жафар Ирисметов 2001 йилда «Спартак»га катта умидлар билан олиб келинганди. Лекин у Москва клубидан бошқа ҳамма жамоада гол урди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Жасур Жалолиддинов ва Москванинг  «Локомотив» клуби ўртасидаги шартнома эсингиздами? Юрий Белоус ўзбекистонлик футболчини Жоау Мариодан кучлироқ эканини айтиб, уни «темирйўлчилар» сафига олиб келди. Бундай таърифларга қандай ишонмаслик мумкин?! «Локо» ҳам Юрийнинг гапларига ишонди ва вингер билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Аммо, барчаси кутилгандек якун топмади. Олти ойдан кейин москваликлар Жасур билан муддатидан олдин шартномани бекор қилди. Ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси бўлажак юлдузи Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида ўйнамоқда. Айни пайтда Жалолиддиновда маҳаллий чемпионатда ўзини кўрсатиш ва бу орқали Европа жамоаларига ўтиш учун яхши имконият бор.

Ўзбек футболчиси билан бундай найранглар аввал ҳам бўлган. Аниқроғи, 2001 йилнинг январь ойида «Спартак» ўз мамлакат чемпионатида яхши мавсум ўтказган ҳужумчи Жафар Ирисметовни Тошкентнинг «Дўстлик» клубидан сотиб олди. 25 ёшгача Ўзбекистон чемпионатида юздан ортиқ гол урган футболчини исталган клуб ҳам ўз сафига қўшиб олишни исташи тайин. Ўша пайтда москваликлар сафида Луис Робсон ва Александр Ширко каби қария футболчилар ўйнарди ва бу харид том маънода ажойиб трансфер дея эътироф этилган. Айниқса, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи баҳсларида бу даражадаги футболчини сотиб олиш «спартакчилар» учун муҳим эди. Аммо...

Аммо, бу трансфер ўзини оқламади. Жафар ўйин услуби жиҳатидан ҳам, руҳий жиҳатдан ҳам «Спартак»га мос келмади.

Форвард Ўзбекистонда даҳшатли мавсум ўтказган. У 2000 йилги Ўзбекистон Олий лигасида 37 ўйинда 45 та гол уришга эришди. Табиийки, бу ҳақдаги маълумотлар Россияга ҳам етиб борди. «Спартак»нинг иккинчи мураббийи Вячеслав Грозний «Дўстлик» раҳбариятига  йигитни Россия чемпионатига олиб кетишни таклиф қилди. Ирисметовга Россия клублари орасида бошқа вариантлар ҳам бор эди, аммо футболчи  афсонавий клуб таклифини рад эта олмади...

Жафар машғулотлар учун жамоа билан Исроилга учиб кетди. Ҳаммаси одатдагидек: машғулот, ўртоқлик учрашувлари. Лекин Жафар биринчи ўйиндаёқ тўртта гол уришга эришди. Бу табиийки, бош мураббийда катта таассурот қолдирди.

 

«Машғулотдан сўнг клуб бош мураббий Олег Романцевнинг ўзи менга қўнғироқ қилиб, «Сиз кимсиз?», - дея сўради.  «Ирисметов, Ўзбекистондан», – дедим. Кейин эса «Ўзингиз яхшисиз», дея қўшимча қилдим. У мени таниган бўлса керак. Эҳтимол, мен билан шундай танишишга қарор қилгандир», - дейди Жафар «Сhampionat.com» сайтига берган интервьюсида.

«Спартак» билан шартномаси бўлмаган футболчи кейинчалик ҳам москваликар сафида бир қанча гол урди. Қизиғи шундаки, Киевнинг «Динамо» жамоаси ушбу вазиятдан унумли фойдаланишга қарор қилди ва «Спартак» футболчига таклиф қилган шартномадан каттароқ сумма таклиф қилди. Аммо «Дўстлик» раҳбарияти футболчини Москва клубига сотишга қарор қилди. Ниҳоят, «Спартак» футболчи билан тўрт йиллик шартнома имзолади ва Олег Романцев матбуот анжуманида шундай деди: «Унинг иккита йўли бор. Ўзбекистонда чемпионатининг 1-рақамли ҳужумчиси бўлиш, ёки Чемпионлар лигасида иккинчи, учинчи, бешинчи, ўнинчи рақамлиси бўлиш. Мен унга шундай савол бердим - ё ўз ватанингда йилига 45 та гол урасан, ёки «Спартак»да 10-15 та. Қайси бирини танлайсан? У иккинчисини танлади», - дея тушунтирди мураббий.

 

Чемпионлар лигасида билдирилган ишонч ва раҳбариятнинг асл мақсади

Москва, Чемпионлар лигаси, Соколникидаги ижарага олинган квартира - ажойиб дебют учун яна нима керак? Ирисметов бу саволга ҳали ҳам жавоб топа олмаяпти. Ҳужумчи Романцевни шунчалик ҳайратда қолдирган эдики, Ирисметов биринчи расмий ўйинда - «Бавария» билан кечган баҳсда майдонга тушди. Тўғри, Жафар ёмон ўйнамаган эди, аммо «Спартак» мағлуб бўлди - 0:1. Орадан бир ҳафта ўтиб - немислар билан иккинчи ўйинда ўзбекистонлик яна асосий таркибда тушди. Бу сафар вазият янада ёмонлашди. Ўзбекистонлик футболчи ўйин давомида битта юз фоизлик имкониятга эга бўлди, лекин вазиятдан фойдалана олмади. «Спартак» иккинчи баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Кейинги рақиб Лондоннинг «Арсенал» жамоаси билан ўйин. Романцев ўжарлик билан Ирисметовни яна асосий таркибда туширди, аммо навбатдаги мағлубият ва голсиз серия. Лондонликлар «Спартак» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Футболчи кейинчалик кийим алмаштириш хонасидан шундай суҳбат бўлганлигини айтди: «Романцев танаффус пайтида футболчиларга: «Нега унга пас бермаяпсизлар, нега уни ажратяпсизлар?» деб бақирди. Мен гап нима ҳақида эканлигини тушунмадим, лекин вақт ўтиши билан англадимки: рақобат. Чунки, мен бу ерда бегона эдим. Ўзбекистондан келганман ва ҳеч кимни танимасдим».

Ирисметов Чемпионлар лигасининг сўнгги тури доирасидаги «Лион»га қарши ўйнаганидан кейин Россия чемпионатида 8 та баҳсда майдонга тушди.  Ёзга келиб, у заҳира футболчиси сифатида ҳам тушишни тўхтатди. 12 ўйинда 0 гол.

Жафар билан шартнома имзоланганида, ўзбекистонлик ҳужумчидан бундай натижани кутишмаган эди. Мураббийлар штаби матбуотга Ирисметовда психологик муаммолар борлиги, шунинг учун у Россияда гол ура олмаяпти дея айтишди. Ўзига яна бир имкон беришини сўраб Романцев олдига келган Ирисметов доимий равишда техник директор Александр Шикунов билан учрашишга мажбур бўларди. Сабаби, бош мураббий Жафар билан гаплашишни истамас эди.  

 

Жафар Ирисметов

Шикунов мени Чемпионлар лигаси учун сотиб олишганини айтишди. Улар менинг ўйинимни Европада реклама қилишни ва қимматроқ сотишни хоҳлашди. Россия чемпионатида улар мени режага киритмаган эди, чунки мен «Спартак» тарбияланувчиси эмасман. Менга иккинчи имконият берилмади.

Ёзда «Спартак» ҳужумчини трансферга қўйди. Аввалига у Беларус чемпионатида ижарада ўйнади, кейин эса «Анжи»да тўп тепди.

10 йилдан сўнг Ирисметов миллий чемпионатларда тўпурарлар рўйхатида тўққизинчи ўринни эгаллади. 2012 йил бошигача у 428 учрашувда 239 та гол уришга эришган. Энг кўп Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпионатида ўз номини таблога ёзиб қўйишни уддалаган. 2013 йилда Жафар футболчилик карьерасини якунлади ва ҳозирда «Пахтакор» спорт директори лавозимида ишлаб келмоқда.

 

 Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: Championat.com
Киритилди: 19:02, 07.02.2022. Ўқилди: 2616 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик