Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 127 52 45 224
2 Япония 39 64 61 164
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 12 23 44
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1857 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол оламидаги ғалати ишлар...

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бор-йўғи 90 минг аҳоли истиқомат қиладиган Гисен шаҳридаги мўъжазгина пиццерия манзилига УЕФАдан норози мазмундаги хат келди. Миллиардлар айланадиган корпорацияга пиццанинг «Шампионьонлар лигаси» деб номлангани ёқмаган. Бундай сўз ўйинини дунёда миллионлаб одамлар ишлатишади, шу боис, пиццерия эгалари даъвони мутойиба билан қарши олишди. «Бизга - футбол оламидаги болалар учун бу шарафдир! УЕФАдан реклама? Жиддий айтяпсизми?»

УЕФАдаги мутасаддилардан бири тасодифан пицца номини кўриб, Швейцариядаги конторанинг юридик бўлимига қўнғироқ қилди. У ерда футболнинг реал муаммолари билан шуғулланишга вақт тополмайдиганлар иммигрантлар бизнеси билан судлашишни ўзларига эп кўришди. Улар «Барбара Стрейзанд эффекти» - аҳмоқона цензура тақиқланган нарсанинг оммалашишига сабаб бўлишини билиб олишса зиён қилмасди.

Пиццерия хўжайини «Шампиньонлар пиццаси»нинг музлатилган вариантини Неаполь услубида реклама қилади. Энди немислар уни буюртма қилишади, УЕФАдагилар эса миттий бизнесга қарши шикоят бемаъни кўринаётганини тушунишди. Пиццерия эгаси олган хатда серғайрат ишчига суд билан таҳдид қилинган.

Эндиликда «Шампиньонлар лигаси» пиццасини ортиқча юридик оқибатларсиз сотиш мумкин. Бу мантиқан тўғри қарор, зеро даъво киритилган тақдирда немис пиццерияларидан ташқари бошқалар ҳам фикрдошлик асосида ўз менюларига «Шам­пиньонлар лигаси» пиццасини киритишарди, ўн минглаб даъволар киритиш учун зарарли ва бемаънилик.

 

30 минг долларлик топилма

Англиялик форвард Даниэль Старрижнинг Лос-Анжелесдаги уйидан севимли ити Лаки Луччини ўғирлаб кетишди. Зотдор жонивор учун футболчи 4 минг фунт тўлаганди, аммо Старриж пулни ўйламаётганди. У Лаки Луччини қайтаришса, ўн минглаб пул тўлашга тайёрлигини билдирди. Ғалати ҳолат, ахир кучукни ўғирлашганида, унинг учун гаров пули талаб қилишарди.

Бунинг ўрнига Старрижга соатига 14 минг доллар оладиган қўриқчи, уч фарзанднинг отаси, 30 ёшли мистер Вашингтон мактуб ёзди. Унинг ўғли дўсти билан итни топиб, уйига олиб келган. Сўнгра футболчининг эълонини кўриб қолиб, кучук ҳақида хабар беришган. Лаки Луччининг қорин қисмидаги юнг рақам кўринишида қирқилганлиги сабабли, Старриж ит ўзиники эканлигини тушунди.

Мистер Вашингтон итни қайтариб, Даниэлга мукофот пули ҳақида эслатди. Футболчи оммавий равишда халоскорига пул берганини айтиб, ёлғон гапирди, кейин эса адвокатлар келишди. Даъвогар 30 минг долларни суд орқали ундиришга қарор қилди. Лос-Анжелесда бундай даъволарга ўрганиб қолишган, уч фарзанди бор америкалик бадавлат англиялик устидан судга мурожаат этса, унга топилма учун мукофотни ундириб беришарди. Старрижни ҳеч ким мажбурламаган - у ўз оғзи билан ўн минглаб пул беришга тайёрлигини оммага маълум қилган.

Дарвоқе, Лакининг ижтимоий тармоқларда шахсий саҳифаси бор. Уни, афтидан, Старрижнинг рафиқаси юритади, чунки кучукнинг номидан Даниэлни туғилган куни билан табриклаб, футболчини «ота» деб атайди. Уй жониворларининг аккаунтлари орқали машҳурларнинг «фарзандлари» эканликлари ёзилиши - носоғлом урф-одат. Мистер Вашингтон эса кўплаб нафратомуз хабарларни олди, ахир халқ унинг Старриждан сурбетларча пул ундирганидан хабардор. Даниэль энди тушунди: қўриқчининг дўстлари итни мукофот учун ўғирлашган.

 

Месут Ўзил ва нотўғри бутсалар

Жаҳон чемпиони - ғалати йигит, шунчалик бадавлатки, хусусий клуб сотиб олишга тайёр. Месут тез-тез судга қатнайди. Бир сафар соатига 97 миль (156 километр) тезликни миль ва километрлар фарқига бормаслиги билан изоҳлаганди. Қизини элтиб қўйиши кераклигини, шу боис, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўймасликларини сўраган. Судья эса мантиқий фикр юритиб, бундай тезликда бола билан юриш нотўғри эканлиги, ҳайдовчи ёллаши мумкинлигини айтиб, Месутнинг ҳужжатларини олиб қўйди.

Футболчи отасини хусусий маркетинг компаниясидаги лавозимидан озод этганида, у фарзандини судга бериб, ярим миллион евродан кўпроқ пул талаб қилганди. Натижада, судлашмаслик учун отасига пул беришга мажбур бўлганди. Энг ноқулай вазият Ўзил спорт экипировкалари ишлаб чиқарадиган германиялик ҳомийси туфайли америкалик ҳомийсини сотишга қарор қилганида рўй берганди.

Икки контора ўртасида спортчилар туфайли мунтазам низо келиб чиқар, 2013 йилда америкаликлар томонидан Ўзил устидан қилинган даъво «дард устига чипқон» бўлди. Месут Adidas билан муваффақиятли келишув имзолади, кўпмиллионли шартнома эвазига бир неча ўнг минглаб еврога эга чиқди. Сўнгра Ғарб компанияларини чўчитадиган Туркия президенти билан дўстлашди. Шунингдек, улар хитойлик коммунистлар билан жанжаллашишдан ҳайиқардилар, натижада, Ўзилнинг уйғурлар ҳолати ҳақидаги баёнотидан сўнг у билан битимни узайтиришмади.

 

Аёл футболчилар Маршалл қонунига қарши

Талаб ва таклиф қонуни ҳақида деярли ҳамма эшитган. Кембриж профессиори XIX асрдаёқ унинг якуний ифодасини берган, аммо ўшандан буён ҳеч нарса ўзгармаган. Қонунни манипуляция қилишга уринишлар бўлганига қарамай, барчасини бозор ҳал қилади. Шу боис, АҚШ аёллар термаси футболчилари судга мурожаат этиб, эркаклар билан бир хил маош олишни истаганларида, якунда ютқазишганди.

Судья Гари Клауснернинг аниқлашича, АҚШ футбол федерациясининг коллектив келишувга кўра, аёллар термаси, аксинча, умумий ҳисобда ҳам, бир ўйин учун ўртача ҳисоблаганда ҳам кўпроқ пул олади. Рапино бошчилигидаги жамоа Лос-Анжелесда машҳур бўлган «аёллар ва эркаклар меҳнатига тенг ҳақ тўланмаслиги» мавзусидан қурол сифатида фойдаланмоқчи бўлди. Мазкур ҳолатда, машҳурлик бобида эркак футболчилардан паст ҳисобланадиган аёл футболчилар кўплаб аёл спортчилар ёки бошқа касбдаги аёлларга нисбатан кўпроқ пул топишаётганини инобатга олишмаган. Бозор қонуни амалда. Агар аёллар футболи ҳам эркаклар футболи сингари даромадли шоу бўлганида, ўйинчиларнинг клуб ва термадаги маошлари пропорционал тарзда ошарди.

Даъвогарнинг аёл футболчиларга кўпроқ пул тўланиши кераклиги, чунки улар муваффақият бобида устун эканликларини таъкидлаши суд томонидан ғалати деб топилди, ахир икки параллель индустрияни ўзаро солиштиришмоқда. Эркак футболчиларга ажратиладиган мукофот пуллари жаҳон чемпионати ва терма жамоалар қатнашадиган бошқа йирик турнирлардаги даромад ҳисобига шакллантирилади, аёллар жамоаларининг бу борадаги даромадлари сезиларли даражада камдир. Тенгсизлик деганда, бир хил савиядаги икки ходимга гендер туфайли турли пул тўланиши тушунилади.

Кутилганидек, америкалик футболчи қизлар суднинг биринчи инстанциясидаёқ ютқазишди, қолаверса, бир хил тармоқдаги аёллар ва эркаклар меҳнатига тенг ҳақ тўланиши бўйича ҳаракатга ҳам зарба беришди. АҚШдаги ушбу ҳаракатга актёрларга кўпроқ пул тўланишидан шикоят қилган Голливуд актрисалари ҳам зиён келтиришганди. Халқ камдан-кам ҳоллардагина ҳаётдан нолиётган бадавлатларга ачинади. Судлашишни эса яхши кўришади.

Дмитрий Хохлов ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари фамилияси туфайли тақиққа учраганда, Facebook ва Instagram вакилларини судга бермоқчи бўлди. Ушбу суд иши бир неча кунлардан сўнг давом этади. Аммо миллиард­лар маблағ сарфлаб, ботлар армияси тўпланди, улар нафрат оловини ёқиб, шовинизмни эркалатиб юборишди. Сенат Цукерберг конторасини Мьянма аҳолисига нисбатан ишлатилаётган геноцидга хайрихоҳлик қилганда айблади.

Шундай экан, агар Хохлов Россия судидаги даъвода ютиб чиқса ҳам, ахборот гигантлари ўз сиёсатларини ўзгартиришмайди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:30, 21.02.2022. Ўқилди: 2880 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик