Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [54]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [36]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [32]

«Трубин ҳужумда ўйнамайди». Моуриньо — «Бенфика»нинг ЕЧЛда «Реал»га қарши бўладиган ўйини ҳақида [21]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [21]

Трубин: "Кўпчилик мени гол урганим учун танийди" [21]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [18]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

"Ан-Наср" президенти: "Ямал ва Педри учун исталган суммани тўлашга тайёрмиз" [8]

Винисиус: "У билан "Реал"да бирга ўйнамаганимдан афсусдаман" [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўз лигаси лидери Митровични ЖЧ кутмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Барчамизга маълумки, Чемпионшип Европанинг энг қизиқарли лигаларидан бири ҳисобланади. Бу ерда «Фулхэм» ҳар доим Премьер-лигага чиқиш учун кураш олиб борган. Жорий мавсум жамоа иккинчи ўриндаги «Борнмут»дан 9 очкога илгарилаб кетган. «ҚПР» ва «Хаддерсфилд»  аллақачон 11 очко ортда қолмоқда (гарчи улар 1-2 ўйин кўпроқ ўйнаган бўлсалар ҳам). «Фулхэм»да урилган голлар сони шунчаки фантастиc даражада - 81. Таққослаш учун, энг яқин таъқибчиларнинг ҳар бирида 49 тадан  гол мавжуд. Тўплар фарқи ҳам ҳайратланарли: «Фулхэм» учун - бу 52,  «Борнмут» учун 23, «ҚПР» учун эса 11 очко. «Хаддерсфилд»да бу кўрсаткич 8 тага тенг.

Лондонликларнинг ушбу ажойиб натижасига сабабчи инсон - бу сербиялик ҳужумчи Александр Митрович ҳисобланади. Унинг ҳисобида 30 та ўйинда 37 та гол бор. «Питерборо» билан ўтган сўнгги ўйинда (2:1) лондонликларнинг ҳар икки голи ҳам Митрович ҳисобига ёзилди.
У бу орқали чемпионатнинг бир мавсумидаги голлари сони бўйича лига рекордини янгилади - 32 гол. Митрович рақиблари дарвозасини 31 марта ишғол қилган «Брентфорд» ҳужумчиси Иван Тонининг ўтган йилги натижасини янгилади. Митрович ҳар бир ўйинда ўртача 1,1 гол урмоқда. У сўнгги тўртта ўйинда 5 та гол урган. Чемпиончипда ҳеч қачон бунақа кўрсаткич бўлмаганини ҳам таъкидлаш жоиз. Олдинда ҳали яна 14 та ўйин бор.

Тўпурарлик пойгасида Александрга энг яқин таъқибчи бўлган Бен Бреретон рақибидан 13 голга ортда қолмоқда. Сербиялик футболчи мавсум якунигача лига тарихидаги тотал рекордни ҳам янгилаши мумкин. Гап шундаки, «Мидлсбро» афсонаси Жорж Камсел 1926/27 йилги мавсумда 37 ўйинда 59 та гол урган эди. Маълумот учун, Чемпионшипга 2004 йилда асос солинган.

27 ёшли Митрович «Фулхэм» сафида 2018 йилдан буён тўп тепади. 2019/20 йилги мавсумда у Чемпионшипнинг «Олтин бутса»сини қўлга киритган эди, аммо кейинги мавсум серб 26 гол билан қаноатланган. Лондонликлар ўша мавсумда плей-офф орқали Премьер-лигага йўлланма олган эди. Аммо АПЛда Митрович сентябрдан апрелгача узоқ давом этган голсиз серияни бошидан кечирди. Натижада, ҳатто ҳужумчи ўша мавсумда клубига (3) қараганда терма жамоада (7) кўпроқ гол урган.

Дарҳақиқат, Митрович ҳар доим терма жамоада муваффақиятли ўйинларни ўтказган. 44 гол билан у Сербия тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (ҳатто Югославия терма жамоасини ҳам ҳисобга олган ҳолда). 2022 йил унинг учун янада ёрқинроқ бўлиши кутилмоқда. Чунки Александрнинг ўзи португалияликлар билан драматик ўйинда катта саҳнага чиқиб, Сербияни Жаҳон чемпионатига олиб чиққани барчанинг ёдида бўлса керак.

Киритилди: 11:59, 27.02.2022. Ўқилди: 1178 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.