Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўша машҳур Демба Ба ёдингиздами?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳужумчи Демба Бани эслайсизми? Сентябрь ойида 36 ёшли сенегаллик фаолиятини якунлаган эди. Айни дам Демба футболдан узоқда бўлмаган ҳолда ўзида янги юмушларни синаб кўрмоқда. У телевидениеда мутахассис сифатида ишлаяпти. Ба биринчи эшиттиришидаёқ томошабинларни ҳайратда қолдира олди. Тўғри, ноёб таҳлиллари билан эмас, балки янги соч турмаги билан.

Фаолияти давомида Ба шундай кўринишда бўлганини ҳисобга олсак, бу ғайриоддий кўриниши мумкин.

Аммо Банинг совуққонлигини эслаш учун яхши сабаблар етарли. 2010 йилларнинг бошида сенегаллик футболчилар Премьер-лигада анча ёрқин порлашди ва умуман олганда, Банинг йўли ҳам жуда қизиқарли бўлиб чиқди. Англия ва Германиядаги мавсумларни барча жуда яхши хотиралар билан эсласа керак. Фаолияти тугаганидан кейин унга Москванинг «Локомотив» клубидан таклиф келиб тушган.

2007 йилда «Хоффенхайм» бош мураббийи Ральф Рангник сенегалликнинг ўйинини ёқтириб қолди, ўшанда Демба бўшаб қолган позицияда лидерликни ўз қўлига олганди. Тўрт йилдан сўнг ҳужумчи Англияга йўл олди. 2011 йилнинг январида Ба «Вест Хэм» сафига келиб қўшилди ва атиги олти ойдан сўнг лондонликлар қуйи лигага тушиб кетгани сабабли «Ньюкасл»га кўчиб ўтди. У ерда ўз маҳоратини янада ошириб борди. Банинг Паписс Сиссе билан вужудга келтирган супер тандеми жамоа мухлислари ёдида абадий қолади.

Ба голлар уришда давом этди ва 2013 йилнинг январида «Челси»га ўтди: у ерда сенегаллик у қадар кўп марта асосий таркибдан ўрин олавермади. Аммо барибир клуб тарихида афсонавий из қолдирди. Барча мухлислар Стивен Жеррарднинг майдонда сирпаниб кетгандаги хатосидан кейин Демба Банинг «Ливерпуль» дарвозасига тарихий голни урганини албатта эслашса керак.

Қизиғи шундаки, Банинг ўзи дастлаб урган голини анча паст баҳолаган. У буни шундай эслайди: «Мен бу голнинг қадр-қимматини бир неча йилдан, одамлар бу ҳақда гапиришда давом этганидан кейин англадим ва улар ҳали ҳам бу ҳақда гапиришмоқда. Бу мени хурсанд қилади», - дейди Ба.

«Челси»дан кейин Ба бор эътиборини пул ишлашга қаратди десак тўғри бўлади. У аввалига Туркияга, кейинчалик эса Хитойга йўл олди. Сўнгги уч йил у Истанбулда ўйнади ва ҳатто ирқчилик билан боғлиқ можароларга ҳам дуч келди. Лекин Ба барчасига нисбатан жиддий ва сокин темпда муносабат билдирди. Шундан сўнг Швециянинг «Лугано» клубига ўтди ва уч ўйиндан кейин профессионал футбол билан хайрлашди.

«Барчага миннатдорчилик билдирган ҳолда ўз футболчилик фаолиятимни якунлаганимни эълон қиламан. Қандай ажойиб саёҳат! Кўп қийинчиликларни бошдан кечирганимга қарамай, футбол менга жуда кўп ажойиб туйғуларни ҳадя этди. Мухлисларнинг иштиёқи ва ҳар бир голдан кейин трибунадаги шовқин-сурондан тортиб, майдон ва унинг ташқарисидаги инсонлар билан мулоқотгача. Барчаси менинг қалбимда абадий қолади», - дейди Ба.

2021 йилнинг сентябрь ойида Рангник Демба Бани «Локомотив»га спорт директори лавозимига чақираётгани ҳақида хабарлар тарқатди. Аммо кейинчалик булар шунчаки миш-миш бўлиб қолди.

Киритилди: 18:19, 27.02.2022. Ўқилди: 2975 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик