Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бенфика» «фабрикаси» ҳақида буларни билармидингиз?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Бенфика» жорий мавсум ички чемпионатда ҳам халқаро майдонда ҳам анча ишончли ўйин намойиш этмоқда. Португалия гранди етти марта Чемпионлар лигаси финалида иштирок этганидан хабарингиз бор. Сўнгги пайтларда Португалия футболида устунлик қилишда давом этиб келаётган жамоа сўнгги саккиз мавсумнинг бештасида мамлакат чемпионлигини қўлга киритган.

«Бенфика»нинг сўнгги бир неча йил ичидаги муваффақиятларини янада таъсирлироқ қилувчи нарса шундаки, «бургутлар» мунтазам равишда ўз етакчиларини Европанинг топ-клубларига сотиб келади. «Бенфика»нинг асосий таркиби ҳар мавсум олидан доимий равишда ўзгариб туради, бироқ жамоа мунтазам тарзда бошқа клубларга кетган футболчиларнинг ўрнини маҳорат билан алмаштира олган.

Қуйида «Бенфика»нинг 2013 йилдан бери футболчилар сотувидан кўраётган фойдаси ҳақида қисқача тўхталамиз.

2013/14 йийлги мавсум

Сотилган: Неманья Матич «Челси»га 25 миллион еврога

Харид: «Олимпиакос»дан Любомир Фейса 4,5 миллион еврога

Матич 2011 йилда «Бенфика»га келган эди. Аммо Португалияда ўтган бир неча ажойиб мавсумидан сўнг 2014 йилнинг январида «Стемфорд Бриж»га қайтади. «Бенфика» Матичнинг кетишига олдиндан тайёргарлик кўрган, чунки 2013 йилнинг ёзида топ клублардан Неманьяга қизиқиш билдирилган эди. Шу боис, ўша ёзда «бургутлар» «Олимпиакос»дан унинг ҳамюрти Любомир Фейсанинг трансферини амалга оширди. Шу боисдан «Бенфика» январда Матични сотишга рози бўлган.

Фейса «бургутлар» сафида етти йил давомида ўйнади. 2019/20 йилги мавсум унинг фаолиятидаги сўнггиси эди. У 12 йил ичида лига чемпионлигини қўлга кирита олмаган (2008 йилда «Партизан»даги ўйинларидан бошлаб). 2020 йилга келиб Фейса бир қатор жароҳатларга дуч келди, шунинг учун у Саудиянинг «Ал-Аҳли»сига жўнаб кетишга мажбур бўлди ва жорий йилдан бошлаб «Партизан»да ўйнаб келмоқда.

Сотилган: Энзо Перес «Валенсия»га 25 миллион еврога

Харид: 5,5 миллион евро эвазига «Брага»дан Пицци

Аслида, Пицци Энсо Перес 2014 йил декабрида «Валенсия»га сотилишидан 18 ой олдин «Бенфика» билан шартнома имзолаган эди. Бироқ 2013/14 йилги мавсумни «Эспаньол»да ижара асосида ўтказган ва «Estadio da Lush»га қайтди.

Испаниядаги фаолияти давомида асосан ҳужумчи сифатида ўйнаган Пицци, «Бенфика»га қайтганидан сўнг марказий ярим ҳимояда ўйнаб, сўнгги плеймейкерга айланди. Пицци 2018/19 йилги мавсумгача марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнашни давом эттирди, шундан сўнг у ҳужумнинг ўнг томонига кўчди. У «Бенфика» сафида барча мусобақалар доирасида 360 та ўйин ўтказиб, 94 та гол урди ва 96 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи жоирий мавсумдан «Истанбул Башакшеҳир»га ижарага берилган.

2014/15 йилги мавсум

Сотилган: Ян Облак «Атлетико Мадрид»га 15 миллион еврога

Харид: Эдерсон «Риу Аве»дан 500 000 еврога

«Бенфика» Облакни сотиб яхшигина пул ишлаб топди. Клуб словениялик дарвозабонни «Атлетико Мадрид»га 15 миллион еврога сотиб юборган. Ян кўпинча ижарага берилган ва фақат 2013/14 йилги мавсумдагина «Бенфика»да мунтазам ўйнай бошлаганди. Португалия клуби аввалига Облакнинг ўрнини Хулио Сезар, кейин эса 2015/16 йилги мавсумнинг иккинчи ярмидан «бургутлар» сафида дебют қилган бошқа бразилиялик Эдерсон эгаллади.

Шундан сўнг Эдерсон 2016/17 йилги мавсумни ажойиб тарзда ўтказди. У Португалия чемпионатининг 27 та ўйинида майдонга тушиб, уларнинг 18 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди ва ушбу натижалар «Манчестер Сити»нинг эътиборини тортди. Кейинчалик «шаҳарликлар» Эдерсонни 41,5 миллион еврога сотиб олишди.

2015/16 йилги мавсум

Сотилган: Родриго «Валенсия»га 30 миллион еврога

Харид: Константинос Митроглу «Фулхэм»дан 7 миллион еврога

Митроглу «Фулхэм»да ўзини кўрсата олмади. 2014 йилда лондонликлар юнон футболчиси учун рекорд даражадаги сумма - 12 миллион фунт тўлашган эди. Аммо ҳужумчи жамоа учун бор-йўғи 3 та ўйин ўтказиб, бу вақт оралиғида гол ура олмади. Аммо Константинос «Бенфика»да ўз даражасини анча ошириб олди. 2015/16 йилги мавсумда Митроглу 45 та ўйинда 25 та гол урди ва бу «бургутлар»нинг трансфери учун етарли бўлди. Португалия клуби бу борада адашмади, чунки иккинчи мавсумда грек бундан ҳам кўпроқ - 27 та гол уришга эришди.

Митроглунинг статистикасини Родригонинг «Валенсия»даги натижалари билан солиштирсангиз, ҳаммаси ойдинлашади. Негаки, «кўршапалаклар» таркибида 6 мавсум давомида испаниялик ҳужумчи 220 та ўйин ўтказиб, 59 та гол урди, бу Митроглунинг «Бенфика»да 2 мавсумда урган голларидан атиги 7 тага кўп дегани. Аммо «Валенсия» Родриго учун тўланган пулларни қоплаб олди, чунки 2020 йилнинг ёзида Родриго «Лидс»га 30 миллион евро эвазига йўл олди.

2017/18 йилги мавсум

Сотилган: Виктор Линделёф «Манчестер Юнайтед»га 36 млн еврога

Ўрнига: Академиядан Рубен Диаш

Линделёф академиядан асосий жамоа сафига қўшилгач, «Бенфика»нинг марказий зонасини кучайтирди. У «Манчестер Юнайтед»га ўтганида унинг ўрнини «Бенфика Б»нинг бошқа бир ўйинчиси Рубен Диаш эгаллади. Рубен дарҳол «бургутлар» ҳимоясининг марказида асосий ўйинчига айланди ва жамоаси учун ўша мавсум жами 60 та ўйиннинг атиги 5 тасини ўтказиб юборди холос. Албатта, бу катта натижа ва меҳнат самарасидир. Ушбу фактор шубҳасиз, «Бенфика»га Португалия чемпионлигини қўлга киритишда катта ёрдам берди. Бир йил ўтгач, Диаш «Манчестер Сити»га кўчиб ўтди ва у ерда «шаҳарликлар» учун биринчи мавсумидаёқ Премьер-лигада мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, Чемпионлар лигасининг энг яхши ҳимоячиси ва «Манчестер Сити»да йилнинг энг яхши футболчиси совринларини қўлга киритди. Жорий мавсум эса Рубен манчестерликларнинг вице-сардорига айланган.

2019/20 йилги мавсум

Сотилган: Жоау Феликс «Атлетико Мадрид»га 126 миллион еврога

Харид: Чикиньо «Морейренсе»дан 5,2 миллион еврога

Ушбу харид «Бенфика»нинг сўнгги йиллар ичида трансферлар бозоридаги энг катта хатоларидан бири бўлиши мумкин. Ёш бўлишига қарамай, Феликс «бургутлар»нинг етакчиси эди ва кетганидан сўнг португалнинг ўрнини тўлдиришнинг иложи бўлмади. 2019 йилнинг ёзида «Бенфика» Феликснинг ўрнини эгаллаши учун иккита ҳужумкор ўйинчи билан шартнома имзолади. Бу икки трансфер ичида Чикиньо майдонда ўйнаган ролини ҳисобга олсак, кам меҳнат қилмади. Аммо, у Феликснинг муваффақиятларини такрорлай олмади. У лиганинг 43 ўйинида атиги 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди ва ҳозирда «Гиресунспор»да ижара асосида ўйнамоқда.

Киритилди: 21:45, 28.02.2022. Ўқилди: 3105 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик